Модулнинг мақсади вавазифалари
“Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини ошириш” модулининг мақсади: педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курс тингловчиларини ўқитувчининг инновацион фаолияти, педагогик фаолиятнинг шаклланиши ва тараққиёти, педагогик фаолият тизимида ўқитувчилик ва тарбиячилик касбларининг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти, ўқитувчининг касбий маҳорати ва ўқув машғулотларни лойиҳалашдаги фаолияти, ўқитувчи этикаси ва ахлоқ-одоби, касбий профессионаллигини ошириш йўлларини ўргатиш.
“Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини ошириш” модулининг вазифалари:
- ўқитувчининг инновацион фаолиятинининг мазмун-моҳиятини;
- тингловчиларда инновацион характерга эга педагогик фаолиятни ташкил этиш;
- ўқитувчининг касбий маҳорати ва ўқув машғулотларни лойиҳалашдаги фаолиятини такомиллаштириш;
- тингловчиларнинг ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, портфолиоларни шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш малакаларини такомиллаштириш;
- тингловчиларда педагогик этика ва ахлоқ одоб сифатларини янада ривожлантириш;
- педагогларда ўқув машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга инновацион ёндашиш кўникма ва малакаларини такомиллаштириш.
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
“Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини ошириш” модулини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
- ўқитувчининг инновацион фаолияти мазмун-моҳияти;
- ўқитувчининг профессиограммаси;
- инновацион фаолиятнинг амалга оширишнинг педагогик-психологик ва методик шарт-шароитлари;
- ўқитувчининг инновацион фаолиятида лойиҳалаш қоидалари;
- педагогик маҳорат ва унинг таркибий қисмлари
- педагогларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш йўллари, шакл ва методлари;
- педагогик деонтология ва ундан оқилона фойдаланиш шартлари;
- педагогларнинг касбий фаолият (ўқув машғулотлари, маънавий- маърифий тадбирларни ташкил этиш)га инновацион ёндашишлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши;
- ўқув машғулотларни лойиҳалаш ва режалаштириш;
- шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш;
- талабаларнинг биргаликдаги ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш;
- масофали ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар ва ассесмент технологиларини таълим амалиётига самарали татбиқ этиш кўникмаларини эгаллаши;
-инновацион фаолият асосида ўқув жараёнини ижодий ташкил этиш;
- инновацион тафаккур юритиш орқали таълим жараёнида ижодий муҳитни яратиш;
- профессионал бошқарув маҳорати, техникаси, услубларини оқилона танлаб олиш;
- мутахассислик билан боғлиқликда инновацияларни реал амалиёт билан уйғунлаштиришга эришиш;
- онлайн дарсларни ташкил этиш ва ўтказишда касбий профессионаллик билан ёндашиш малакаларини эгаллаши;
- педагогик инновацион фаолиятни самарали амалга ошириш;
- таълим жараёнининг инновацион характер касб этишини таъминлаш;
- ўқувчи-талабаларни изланишли-ижодий фаолиятга йўналтириш компетенцияларни эгаллаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |