Ўзбекистон ре спубликаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўзбекистон қишлоқ ХЎжалиги илмий ишлаб


КАРТОШКАНИ БАҲОРДА ЭКИШ МУДДАТЛАРИ



Download 355,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/19
Sana16.06.2022
Hajmi355,19 Kb.
#676777
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
5618-0060

КАРТОШКАНИ БАҲОРДА ЭКИШ МУДДАТЛАРИ,
СХЕМАСИ ВА ИШЛОВ БЕРИШ 
Республикамизнинг марказий минтақаларида эртаги картошкани экиш 
об-хаво шароитларига кўра 20 февралдан бошлаб март ойининг биринчи 
ярмигача давом этади. 
Картошкани экиш олдиндан тайёрлаб қўйилган майдонга СН-4Б, 
КС-4 русумли картошка экгич ёрдамида ҳамда кичик майдонларда қўлда 
кетмон билан экиш амалга оширилади. Экиш схемаси 70 х 30 ёки 90 х 25 
см. Экиш тугаллангач, уруғлар униб чиқадиган давргача ёғингарчилик кўп 
бўлиб, эгат устида қатқалоқ вужудга келган майдонларга уруғларнинг бир
текис, тўлиқ униб чиқишини таъмин этиш учун сеткалик енгил бороналар 
ёрдамида бир-икки маротаба ишлов берилади. Бу ишни кичик майдондаги 
томорқа, деҳқон - фермер майдонларида хаскаш билан эгатларни устига 
ишлов берилса қатқалоқ бузилиб бир йўла чиқиб келаётган ўтлар ҳам 
йўқотилади. Экилган картошка уруғлари ердан тўлиқ униб чиққач қатор 
ораларидаги бегона ўтларни йўқотиш мақсадида КРН-2,8А, КОН-2,8А, 
КХО-4 русумли культиватор билан 14-16 см чуқурликда юмшатилади. Бунда 
10-12 см ҳимоя майдони қолдирилади. 
Эртаги картошкадан юқори ҳосил олиш учун ўсимликлар ўсув даври 
давомида ўтлоқи тупроқли майдонларда 4-6 маротаба, бўз тупроқли 
майдонларда эса 5-7 маротаба суғориш тавсия этилади. Ҳар икки суғориш 
оралиғида қатор оралари 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Бу тадбир 
мақсадида КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор билан 
ўсимликлар шоналагунча амалга оширилади. 
КАРТОШКАНИ СУҒОРИШ 

Картошка намсевар, сувга талабчан ўсимлик, бинобарин, ундан мўл 


ҳосил етиштириш учун тупроқ нами доимо етарли бўлиши шарт. Бу экин 
ўсув даврида сувни бир хилда талаб қилавермайди, палаги ўсган сари унинг 
сувга талаби орта беради. Айниқса, гуллаш даврида тупроқ доимо сернам 
бўлиши лозим. Акс ҳолда буғланиш (транспирация) ва фотосинтез жараёни 


19 
қисқаради, ўсимлик ўсишдан тўхтайди, туганаклар озиқ моддалардан 
фойдалана олмай ривожланишдан орқада қолади. Орадан маълум вақт 
ўтгандан кейин суғорилганида эса, туганаклар қайтадан ўса бошлайди, 
лекин у болалаб кетади ва туплари кўклайди. 
Ўзбекистонда картошкадан юқори ҳосил етиштириш учун тупроқнинг 
тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 
камида 75-80% бўлиши керак, ана шунда ўсимлик яхши ўсиб ривожланади. 
Бўз тупроқли ерларда тупроқ нами 75-80% дан кам бўлмай сув 
даланинг 70 см ли қатламини намласа, ҳар гектардаги картошка 400-450 м
3
ҳисобидан ботқоқ ва ботқоқ-ўтлоқ тупроқли ерларда эса бундан кўра бир 
озроқ меъёрда суғорилиши керак. Картошкани неча марта суғориш унинг 
қайси муддатда экилишига қараб белгиланади. 
Картошка баҳорда экилганида ўсув даври ҳавонинг салқин ва 
тупроқнинг сернам пайтига, ҳосил тўплаш даври эса ёзнинг айни қизий 
бошлаган вақтига тўғри келади. Шунинг учун ҳам эртаги картошка ҳосил 
тўплаш (туганаклаш) пайтида ҳар 5-6 кунда суғоришни талаб қилади. Шу 
тартибда суғорилганда фақат ўсимликнинг чанқови қондирилмасдан, балки 
қизиб ётган тупроқ ҳарорати ҳам анча пайсайтирилади. 
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги илғор картошкачилар сизот 
суви чуқур жойлашган бўзтупроқли ерларда эртаги картошкани 
суғоришни апрелнинг иккинчи ярмиларидан, яъни ёғин-сочин деярли 
ёғмайдиган пайтдан бошлайдилар. Картошка туганаклагунча экин ҳар 7-8 
кунда, туганаклаш даврида эса ҳар 4-5 кунда суғориб турилади. Хўжалик 
миришкорлари эртапишар навларни эса 9-10 марта суғорадилар. 
Ҳаво ҳаддан ташқари исиб кетган пайтларда эртаги картошкани ҳар 
5-6 кунда эмас, балки 3-4 кунда кечаси суғориш ниҳоятда фойдалидир. 
Кечаси суғорганда тупроқ батамом намлангандан кейин орадан 1-2 кун 
ўтказиб яна суғориш керак. Тошкент Давлат аграр университети 
сабзавотчилик кафедрасига қарашли ўқув тажриба даласида картошка ҳар 
6-7 кунда суғорилган ернинг ҳар гектаридан 21,2 т., 3-4 кун оралатиб 
суғорилган пайкалдан 22,5 т. ва кечаси суғорилган далаларнинг гектаридан 
эса 24,9 т.га етказиб картошка етиштирилган. Картошкага сув тунда 
жилдиратиб таралиши, яъни гектарига 250-300 м
3
ҳисобидан қўйилиши 
лозим. 

Download 355,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish