5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳонда чет тилни
педагогик таълим
технологиялари асосида тез, осон, самарали ва сифатли
ўзлаштиришда интернет тармоқлари, электрон дарсликлар, ўқитишнинг
интерфаол усулларидан самарали фойдаланиш масалалари долзарб ҳисоблан-
моқда. Ривожланган давлатлар илмий жамиятларида чет тил ўқитишнинг
инновацион метод ва технологиялари асосида ўқитиш жараѐнидаги
талабалар
автономиясини кучайтириш, тил ўрганишнинг эстетик афзалликлари, ўқув
мотивациясини дарс жараѐнида ривожлантириш ва комплекс ѐндашувга
асосланган методикаларни такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Дунѐ ҳамжамиятида нофилологик таълим йўналиши мутахассисларига чет
тилни методик ѐндашув асосида ўқитиш жараѐнида педагогик технологияларни
қўллашга қаратилган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Мутахассислиги чет
тил бўлмаган талабаларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича
педагогик
технологиялар таъсирини оширишда алоҳида инновацион ѐндашувлар асосида
ўрганилаѐтган тилга бўлган муносабати, хусусан, ксенофил (бегонани яхши
кўриш) ва ксенофоб (қўрқув, нотаниш вазиятдан қўрқиш) ѐшларнинг ўзига хос
эҳтиѐжининг дидактик жараѐндаги ўрнини ўрганиш бўйича олиб борилаѐтган
илмий тадқиқот ишлари алоҳида аҳамиятга молик бўлиб, нофилологик олий
ўқув юрти талабаларига чет тилни ўқитишда педагогик технологиялардан фой-
даланиш методикасини такомиллаштириш зaруриятга айланганини изoҳлaйди.
Ўзбекистон
Республикасида етук, юқори малакали, замонавий фикрлай-
диган ѐш авлодни шакллантиришга қаратилган чет тилларни ўқитишнинг
комплекс тизими яратилмоқда. «Узлуксиз таълим
тизимини янада такомил-
лаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш,
меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрларни
тайѐрлаш»
1
устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу борада
бўлажак мутахассиснинг касбий компетенциясини оширишда педагогик техно-
логиялар асосида чет тилни ўрганишга асосланган инновацион йўналишларда
илмий тадқиқотларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10
декабрдаги
ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим
тизимини янада ривожлантириш тўрисида»ги қонунлари, 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-
сон «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030
йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2019 йил 6 сентябр-
даги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 5 июндаги
ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва
уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда фаол
1
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида // Халқ сўзи,
2017 йил, 8 февраль, №28 (6722). – Б.1-2.
6
иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори,
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон «Таълим
муассасаларида чет тилларни ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда соҳага оид бошқа меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни
амалга оширишда ушбу
тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: