Ўзбекистон миллий университети биология факультети


Адабиётлар  1. Власов Ю.И., Редько Г.А. Литаева Г.К. Вирусные болезни овощных и  бахчевых кульур. Ленинград. 1973.  7- лаборатория иши



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#239966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
ЛАБ МАШҒУЛОТЛАРИ ВИРУСОЛОГИЯ ЎЗБЕКЧА 2019

Адабиётлар 
1. Власов Ю.И., Редько Г.А. Литаева Г.К. Вирусные болезни овощных и 
бахчевых кульур. Ленинград. 1973. 
7- лаборатория иши 
Вирусларнинг охирги суюлиш даражасини аниқлаш 
Вируслар хужайрада ҳар хил микдорда тўпланади. Баъзи вирус билан 
касалланган ўсимликларнинг 1 кг дан 1-3 гр тоза вирус ажратиб олинса, 
баъзиларидан 3-5 мг гина ажратиб олиш мумкин, бу биринчи навбатда вируснинг 
ҳужайрада тўпланишига боғликдир. Иккинчидан вирусларнинг охирги суюлиш 
микдорини (ОСМ) аниклаш вирусларни идентификация қилишда катта ахамиятга 
эгадир. 
Вирус ҳужайрада куп тўпланган ҳолларда суюлиш даражаси 10
-6
-10
-7
ни 
ташкил қилса (ТМВ) баъзи вақтларда 10
-2
-10
-3
нигина ташкил этади. (М. 
жўҳорининг пакана чизикли мозаикаси вируси) (5-жадвал). 
Ишдан мақсад: вирусларнинг охирги суюлиш даражасини аниклагич 
ўсимликлар ёрдамида аниқлаш. 
Материаллар: вирусли намуна (тамаки мозаикаси вирусининг помидордаги 
штамми), корунд ёки карборунд ёки целит, 0,1 М фосфат буфери, 7,5 20 мл лик 
пробиркалар 10-15 дона, пипеткалар 1,2,5,10 мл (3-6 донадан), ҳавонча, 50 мл лик 
2 та колба, воронка, дока, 2та эксикатор, вазелин, ип (№10), этикеткалар (2x2 см
2
), 
сув (0,5 л), хлороформ (5 мл). 
Ишнинг бориши. Тамаки мозаикаси вирусининг томат штаммини (ТМВ-
ТШ) охирги суюлиш микдорини (ОСМ) аниқлаш учун шу вирус билан 
касаллантирилган ўсимлик баргларидан 50-60г 0,05 М фосфат буфери 
иштирокида (олинган вирусли материал вазнига тенг микдорда 1:1 нисбатда 
буфер олинади ва суюлтирилган вақтда ҳисобга олиниши керак) ҳавончада эзиб 
майдаланади. Сўнгра 3-4 қаватли докадан сузилади ва бу вирусли суюқлик 
центрифугада 10 минут давомида минутига 5-6 минг айланиш тезлигида 
айлантирилади. Чўкма усти суюқлигидан қатор пробиркаларга 10, 10
-2
, 10
-3
, 10
-4

10
-5
, 10
-6
, 10
-7
марта суюлтирилган вирус эритмалари тайёрланади хамда N. 
glutinosa ёки N. sylvestris баргларининг корунд сепилиб тайёрланган ўнг томонига 
4-5 томчи томизилиб оҳиста бармоқ билан суртилади. Баргнинг чап томонига эса 
суюлтирилмаган ўсимликнинг шираси томизилади ва суртилади. Ҳар бири 
суюлтирилган пробиркадаги вирусли эритма 5-6 баргга юктирилади. Этикеткалар 
боғлангандан сўнг нам камера ҳосил қилинган эксикаторга осиб кўйилади. 
Эксикаторга бактерияларга карши 3-4 томчи хлороформ томизиб кўйилади. 
Касаллик аломатлари 48-72 соатлардан сўнг пайдо бўлганидан сўнг 
натижалар ҳисобга олинади, яъни ҳосил бўлган некрозлар сони ҳисобланади. 
Назорат ва тажрибадан олинган некрозлар айрим-айрим қилиб жадвалга 


туширилади, 5-6 баргнинг ўнг томонидан олинган некрозларнинг ўртачаси 
ҳисобланади. 
Натижаларни график равишда тасвирлаш учун ордината ўқига некрозлар 
сони контролга нисбатан фойиз ҳисобида, абсицага эса суюлиш даражаси 
кўйилади. Олинган натижалар нуқталари бирлаштирилса суюлиш даражаси 
ошиши билан, эгри чизик 0 га интилади. Олинган натижалардаги энг охирги 
касаллик амаломатлари ҳосил бўлган суюлиш микдори шу вируснинг охирги 
суюлиш даражаси деб ҳисобланади. 
Суюлиш даражаси ҳар бир вирусни идентификация килишда аҳамиятга эга 
бўлиб, уларни вирус турига ва штаммига қараб ҳар хил бўлади (2-жадвал). 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish