Ўзбекистон миллий университети биология факультети



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#239966
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
ЛАБ МАШҒУЛОТЛАРИ ВИРУСОЛОГИЯ ЎЗБЕКЧА 2019

6- лаборатория иши 
Вирусларни ҳарорат таъсирида фаоллигини йўқотиш нуқтасини 
аниқлаш 
Вирусларни ҳарорат таъсирида фаоллигини йўқотиш (ҲТФЙ) нуқтасини 
аниқлаш уларни идентификация қилишда асосий мезонлардан бири ҳисобланади. 
Ундан ташқари вирусларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш жараёнида) 
ҲТФЙ нуқтасини аниқлаш катга аҳамият касб этади. 
Ишдан мақсад. Вирусларни иссиқликдан фаоллигини йўқотиш нуқтасини 
аниқлаш усули билан таништириш. 
Керакли материаллар: вирусли намуна (тамаки мозаикаси вирусининг 
томатдаги штамми билан касаллантирилган мозаика симптомли томат барглари), 
корунд, 0,1 М фосфат буфери, 20 мл ли юпқа деворли шиша пробиркалар (12-14 
дона), 1-10 мл ли пипеткалар (6-8 та), 50 мл колба (2 дона), воронка (5 дона, дока 

2
, эксикаторлар (2 дона), вазелин, ип (№10), этикеткалар (15-16 дона), 
дистилланган сув (0,5 л), хлороформ (5 мл), центрифуга (минутига 6000 айл /тез), 
рН метр, торозилар, чинни ховонча, сув хаммоми, термометр (0-100°С). 
Ишнинг бориши: Тамаки мозаикаси вирусининг (ТМВ) томатдаги 
штаммини ҳарорат таъсирида фаоллигини йўқотиши нуқтасини аниқлаш учун 
томатнинг томат билан касаллантирилган барглари (50-60 г) 0,1 М фосфат буфери 
билан хавончада яхшилаб майдаланади (вирусли материал фосфат буферининг 
нисбати-1:1), сўнгра 4 кават докадан ўтказилади. Докадан ўтказилган суюқликни 
10 дақиқа давомида минутига 6000 марта айланиш тезлигидаги центрифугада 
айлантирилади. Чўкма усти суюқлигини юпқа деворли шиша пробиркаларга (12 
дона) 5 мл дан қилиб қўйилади. Биринчи пробиркадаги вирусли ўсимлик шираси 


назорат вариант қилиб олинади ва қиздирилмайди. Қолган иккита пробиркадаги 
вирусли намуналар ҳар хил ҳароратда (50,55,60,65,70,75,80,85,90,95,100°С) сув 
хаммомида 10 дақиқа давомида қиздирилади, яъни пробиркадаги вирусли 
ўсимлик шираси термометр билан бир хил чуқурликда сув хаммомига 
жойлаштирилади. Термометр 50°С ни кўрсатиши билан сув хаммомидаги 
иссиқлик 10 минут давомида 50°Сда сақланади. Сўнгра у сув хаммомидан олиниб 
водопровод тагида совитилади. Совитилган вирусли ўсимлик ширасини Nicotina 
glutinosa аниқлагич ўсимлигининг корунд билан чанглатилган баргини унг 
томонига пипетка ёрдамида 4-5 томчиси томизилади. Сунгра стерилланган шиша 
тайёкча ёки шиша куракча ёрдамида ёки стерилланган пахта билан ёки совунлаб 
ювиб артилмай куритилган бармокдар билан охисталик билан суртилади 
(ишкаланади). Баргнинг чап томонига эса киздирилмаган назорат усимлик шираси 
томизилади ва у хам охисталик билан суртилади. Сунгра икки томонига вирусли 
усимлик шираси суртилган баргга этикетка богланади ва нам камера вазифасини 
бажарувчи эксикатордаги ипга осиб куйилади. Худди шу усулда иккинчи 
пробирка-55°С 
да, 
учинчиси-60°С, 
тўртинчиси-65°С, 
бешинчиси-70°С, 
олтинчиси-90°С, ўнинчи-95°С ва ўн биринчиси-100°Сда алохида-алохида сув 
хаммомида 10 дақиқа давомида иситилиб, совитилиб тайёрланган шира аниқлагич 
ўсимликлар баргини ўнг томонига юқтирилади ва улар ҳам эксикаторга 
этикеткалари билан осиб қўйилади. Ҳар бир вариант 4-6 та баргга юқтирилади. 
Этикеткаларга вирус юқтирилган вақт, қиздирилган температура, вируснинг 
номи, чап томонига қиздирилмаган назорат вирусли шира юқтирилган бўлиб, у 
ҳам белгиланиб қўйилади. Эксикатор қопқоғига вазелин суртилиб зич қилиб 
ёпилади ва 48 соатга (аниқлагич ўсимлик қилиб N. glutinosa ишлатилганда) ёки 72 
соат (N. sylvestris ишлатилганда) хаво хароратида қолдирилади. Кўрсатилган 
муддат ўтгандан сўнг, пайдо бўлган касаллик симптомлари ҳисобига олинади ва 
жадвалда қайд этилади. Натижалари график равишда тасвирлаш учун абсица 
ўқига некрозларни сони, ордината ўқига эса ҳарорат сонлари қўйилади. Олинган 
натижалар нуқталари бирлаштирилади. Назарий равишда қаралганда хароратнинг 
ошиши билан эгри чизиқ нолга интилади. Қайси бир қиздириш хароратида вирус 
активлиги О гача пасайса (некрозлар кузатилмаса) шу харорат вируснинг харорат 
таъсирида фаоллигининг йўқотиш (ХТФЙ) нуқтаси деб белгиланади
Одатда тамаки мозаикаси вирусини тамакидаги штаммининг ХТФЙ нуқтаси 
95°С-97°С, ТМВ нинг қозоқ штамминики 80-82°С, ТМВ нинг томатдаги 
штамминики 96-98°С, жўхорининг пакана мозаикаси вирусиники 50-52°С, 
шолғом мозаикаси вирусиники 60-62°С ва х.к. (1-жадвал). 
1-жадвал 
Ҳар хил шаклли вирусларнинг ХТФЙ 
тт/р Вирус ёки унинг штамми 
Вирусларнинг ХТФЙ 
11 
ТМВ
95-96
0
С 
22 
ТМВ- ТШ
95-96
0
С 
33 
Жўхорининг пакана мозаикаси 
50-52
0
С 
44 
Шолғом мозаикаси 
50-52
0
С 
55 
Редис мозаикаси 
60-62
0
С 


66 
Бодринг мозаикаси 
60-62
0
С 
77 
Гулкарам мозаикаси 
48-50
0
С 
Бу кўрсаткичлар вирус ёки унинг штаммини идентификация килишда 
ишлатилади. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish