ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ
Тарихий Структураси Яшаш шакллари шакллари
Сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва ҳукумат ташкилотлари атрофидаги лобби ташкилотлари
РЕАЛ
(аниқ мавжуд) Муайян мамлакатда аниқ тарихий мавжуд
Жамоа
Ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар (ННТ)
Социал тузилмалар (ижтимоий қатлам, социал гуруҳ ва синф)
НИСБАТАН
(бир қадар мавжуд) Мавжуд ишлаб чиқарувчи кучлар доирасида мавжуд бўлиши мумкин
Табиркорлар иттифоқлари, истеъмолчилар уюшмалари, хайрия жамғармалари
Илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари
Жамият фуқароларнинг йиғиндиси сифатида
Ўзини ўзи бошқариш органлари, сайловчилар уюшмалари, сиёсий клублар
МУТЛАҚ
(
АБСОЛЮТ )
Идеал, олий мақсад
Фуқароларнинг дунж ҳамжамияти
Диний ташк илотлар
Оила
имкониятига эга бўлишига қаратилган. Сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги барча ўзгаришлар айни мана шу олий мақсадга – ҳар бир кишининг ҳаётини яхшироқ, муносиброқ, маънавий жиҳатдан бойроқ қилишга бўйсундирилган11. Тўғри, фуқаролик жамиятига таъриф бериш билан унинг моҳиятини тўлиқ очиб бериб бўлмайди. Шу боис бундай жамиятни барқарор ривожланиши ва аъзоларининг эркин яшаши ҳамда фаолият кўрсатишини, шу билан бирга, конституциявий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайдиган асосий принциплар ва умумий ғояларни аниқлаш орқали тушунтириш мақсадга мувофиқдир.
Сектор Даража I сектор II сектор III сектор
Фаолиятга оид Давлат Иқтисодиёт, хусусий бизнес
ННТлар фаолияти
Фуқаролик жамияти
Сиёсий уюшмалар (партиялар, ҳаракатлар)
Иқтисодий уюшмалар (касаба уюшмалари, бизнесуюшмалар)
Учинчи сектор уюшмалари (ННТ)
Нофуқаролик жамияти
Яширин гуруҳлар
Уюшган жиноятчилик
Тажовузкор сектлар 1.2.-расм Фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик тизими 1.4. Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир. Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади. Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг 11Қаранг: Қирғизбоев М. Демократик кўппартиявийлик ва парламентаризмтамойилларини ривожлантириш масалалари // Ўзбекистон: фуқаролик жамияти сари. – Т., 2003. – Б.204.
«Ўзбек модели»га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир. Фанни ўқитишдан мақсад- талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади: -жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш; -талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш; -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш; -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш; -талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш; -тараққиётнинг «ўзбек модели» ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш; -талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш; -фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш; -фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш; -талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш; -»Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш; -»Адолат – қонун устуворлигида» тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш; -сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш; -фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш; -ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;
-сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш; -жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш; -фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш; -нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш; -оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш; -фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш; -жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш; Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин. 1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар. 2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар. Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир. Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади. Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин. Фуқаролик жамияти фани бакалавриат босқичи ўқув режасидаги Фуқаролик жамияти ва амалиёти, Ҳуқуқшунослик, Социология, Ўзбекистон
тарихи, Фалсафа, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Иқтисодиёт назарияси, Маънавият асослари, Маданиятшунослик каби фанлар билан ўзаро боғлиқдир. Бу фанларда фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг турли йўналишларидаги ҳолати, қонуниятлари, тамойиллари ўрганилади. Фуқаролик жамияти фаннинг ўзига хослиги шундан иборатки, у жамиятни ривожланиб борувчи бир бутун яхлит тизим ва тизимнинг таркибий қисмлари сифатида ўрганади.
Назорат саволлари:
1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти деганда нимани тушунасиз?
2. Фуқаролик жамияти фанини асосий вазифалари нималардан иборат? 3.Фуқаролик жамияти фанининг асосий тушунчалари мазмуни тўғрисида қандай тасаввурларга эгасиз?
4.Фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий босқичларини ёритиб беринг.
5. Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари нималарда намоён бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |