Ўзбекистон миллий тарақҚиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши режа



Download 30,68 Kb.
bet2/3
Sana26.02.2022
Hajmi30,68 Kb.
#469226
1   2   3
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

6Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2001. – Б.236–238.
жамиятдир. Фуқаролик жамияти – инсоният жамиятининг олий кўриниши, олий шакли7. Ҳуқуқий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, собиқ Иттифоқ давлати, шу жумладан ўша вақтда унинг таркибида бўлган Ўзбекистонда ҳам ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб «фуқаролик жамияти» тушунчаси ҳақида фикрлар кенг тарқала бошлади. Ўзбекистон ўзмустақиллигини қўлга киритиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган бугунги кунда фуқаролик жамиятининг мазмуни ва моҳияти, уни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар кўплаб мунозараларга мавзу бўлмоқда. Инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, «жамият» тушунчаси фуқаролар уюшмаси сифатида фуқаро ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлган даврларда − Қадимги Шарқда, хусусан Бобилда «Ҳаммурапи қонунлари», Турон заминида «Авесто» каби манбаларда, кейинчалик эса қадимги Римда − шакллана бошлаганига гувоҳ бўламиз. Ҳуқуқий ва тарихий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, қадимда давлат билан фуқаролик жамияти бир маънони англатган, улар ўртасида фарқ бўлмаган. Буюк юнон файласуфи Арастунинг фикрича, давлат фуқароларнинг, фуқаролар жамиятининг уюшмасидан бошқа нарса эмас. У «давлат» билан «фуқаролик жамияти» тушунчаларини бир маънода ишлатади8. Бундай талқин ХVIII асргача, яъни фуқаролик жамиятининг мазмуни ва моҳиятини тўлиқ акс эттирувчи бугунги тушунча шакллангунича давом этган. Фуқаролик жамияти ҳақидаги фикрлар Уйғониш даврида Г. Гроций, Т. Гобсс, Ж. Локк, Ш. Монтескьё, Ж. Ж. Руссо асрларида ҳам ривожлантирилган. Лекин «фуқаролик жамияти» атамаси фақат XVII асрнинг охирларига келиб мунтазам ва кенг қўлланила бошланди. Фуқаролик жамиятининг назарий асосларини мукаммал илмий таълимот сифатида илк бор Гегель ўзининг «Ҳуқуқ фалсафаси» номли машҳур асарида яратди. Гегель фуқаролик жамияти икки асосий принципга асосланишини исботлаб беради. Унинг фикрича, фуқаролик жамиятида, биринчидан, индивидлар, яъни одамлар фақат ва фақат ўз хусусий манфаатларини кўзлаб фаолият юритадилар; иккинчидан, жамият аъзолари ҳисобланган одамлар ўртасида ижтимоий алоқалар юзага келади ва улар табиий равишда бир-бирларига муҳтожлик ҳис этишади. Фуқаролик жамияти ҳақидаги Гегель таълимотига асосан, инсон, яъни фуқаро ўз ижтимоий мавқеи, шахсий манфаатлари ва эҳтиёжлари билан бундай жамиятнинг асосини ташкил қилади. Академик М. Шарифхўжаев таъкидлаганидек, Гегелнинг фуқаролик жамияти ҳақидаги қарашлари «фуқаролик жамияти» атамаси ҳамда бу сўз бирикмасининг этимологиясидан келиб чиққан. Немисча «Burqerliske besellshaft» (Бургерлеске беселлшафт) икки маънога эга, яъни бургер (буржуа) – ҳам фуқаро, ҳам буржуа демакдир9. 7Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. – Т., 2003. – Б.9. 8Аристотель. Политика. Ч. III. – М., 1965. – С.5. 9Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. – Т., 2003. – Б.10.
Инсон, унинг жамиятдаги роли, функциялари, мақоми Гегель таълимотининг асосий унсури сифатида майдонга чиқади. Гегель қарашларига мувофиқ, алоҳида шахс ўзи учун ўзи мақсад бўлиб, унинг фаолияти энг аввало ўзининг (табиий ва ижтимоий) эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлади. Айни пайтда, у ўз эҳтиёжларини фақат бошқа одамлар билан муайян муносабатларда бўлган ҳолатдагина қондира олади. «Фуқаролар жамиятида ҳар кимнинг ўз муносабати ўзи учун мақсад бўлиб, қолганлар унинг учун ҳеч нарса эмас. Лекин инсон бошқалар билан муносабатда бўлмасдан ўз мақсадларига тўла эриша олмайди»10. «Фуқаро» сўзининг ўзи шахснинг мустақиллиги, тенг ҳуқуқлилиги, шаъни ва ўз-ўзини ҳурматлашининг синоними сифатида янграйди. Бундай жамият ҳамиша турли табақавий бўлинишлар, одамларнинг тенгсизлиги, ҳуқуқларининг чекланишига қарши қўйилган.
10Қаранг: Гегель. Работы разных лет. – М., 1973. – С.50
1.1.-расм. Фуқаролик жамиятининг ижтимоий структураси Фуқаролик жамиятининг асоси бўлган инсоннинг «фуқаро» мақомига эга бўлиши унга шу жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган бурч, масъулият юклайди. Бу эса аввало халққа, Ватанга хизмат қилиш билан боғлиқдир. Шунинг учун жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича кўп қиррали фаолиятимиз марказида инсон, суверен Ўзбекистон фуқароси туради. Ислоҳотларнинг мазмуни ҳар бир фуқаро ўз қобилияти ва истеъдодини намоён этишига, шахс сифатида ўзини кўрсатиш

Download 30,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish