Ўзбекистон миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омиллари



Download 74,65 Kb.
bet1/4
Sana15.04.2022
Hajmi74,65 Kb.
#552854
  1   2   3   4
Bog'liq
Mustaqil ish


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИННОВАЦИОН ТИЗИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Режа:
Кириш



  1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни шакллантириш

  2. Миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари модели

  3. Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари иқтисодиётнинг барча соҳаларида самарали инновацион фаолиятига ҳар томонлама боғлиқ бўлади. Жаҳондаги кучли рақобат муҳитида инновацион фаолиятнинг интенсивлик ҳолати иқтисодий ривожланиш даражасига таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлардаги инновацион технологиялар, маҳсулотлар ва қурилмаларнинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 60% ни ташкил этмоқда.
Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш, қисқа муддат ичида уни ривожланган мамлакатлар даражасига олиб чиқиш учун инновациянинг туб моҳиятини очиб берган Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “... биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш ни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз”, деб таъкидладилар[11]. Дархақиқат Ўзбекистон шароитида иқтисодиётдаги инновацион жараёнларни давлат томонидан қўллаб- қувватловчи тегишли меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши ва инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши миллий инновацион тизимини шакллантиришга асос бўлмоқда.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий мақсадларидан бири устувор стратегик йўналишларни танлаб олишдан иборат. Бунда узлуксиз равишда давом этадиган илмий тадқиқотларнинг самарали натижаларини амалиётга жорий қилиш кластери фаолиятини ўз ичига олган миллий инновацион тизимни (МИТ) яратиш иқтисодиётнинг долзарб масаласи ҳисобланади. Бундай тизимнинг самарали фаолият кўрсатиши учун бугун нафақат салоҳиятли илм-фан, таълим тизими ва ишлаб чиқариш, балки институционал шароитларнинг бутун бир мажмуаси мавжуд бўлиши талаб этилмоқда.
Аслини олганда, иқтисодиёт фанида миллий инновацион тизимлар (МИТ) концепцияси яқинда пайдо бўлиб, бу концепцияда давлат, хусусий ва ижтимоий- иқтисодий тузилмалар ҳамда механизмлар йиғиндиси акс топади ва уларнинг янги билимларни ва технологияларни яратиш, ўзлаштириш, кенг ёйишга қаратилган фаолиятлари амалга ошириладиган доирадаги ўзаро алоқалари намоён бўлади. МИТ мамлакатнинг миллий устувор стратегиясини амалга ошириш мақсадида давлат бошқарув органларининг ҳамда тадбиркорлик секторидаги барча ташкилотларнинг фан ва технологияларнинг илғор ютуқларидан кенг фойдаланувчи иқтисодиёт соҳаларидаги хатти-ҳаракатларини бирлаштирилишини таъминлайди.
Таҳлил ва натижалар
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида миллий инновацион тизим хусусий сектор томонидан мустақил равишда шакллантирилмаган. Барча мамлакатларда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш мақсадида жорий қилинадиган МИТ, ўз элементларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириб туриш асосида ушбу тизимни шакллантиришда давлат етакчи ролни ўйнайди ҳамда фаолият кўрсатади миллий, тармоқ ва минтақавий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилайди шунингдек, ресурсларнинг шу йўналишларда тўпланишини таъминлаб беради.
Ҳозирги вақтда, инновацияларни бошқариш миллий иқтисодиётни ташкилий-иқтисодий бошқариш механизмининг кам ривожланган қисмларидан бири сифатида бўлиб қолмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида инновациялар иқтисодиётни интенсив ривожлантиришга имкон беради, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишнинг жадаллаштирилишини таъминлайди, истеъмолчиларнинг турли хилдаги юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришга имкон яратиб беради.

Download 74,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish