Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#23347
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
6-Оилада маън.-ахл. тарбия

Ақл тарбияси инсон учун бахт эшикларини очувчи 
ва йўл кўрсатгувчидир. Инсонни улуғлаш, унинг қадрига 
етиш, ўсиб келаѐтган ѐш авлодни ақл-идрокли, одобли ва 
ахлоқли қилиб тарбиялаш, уларни ҳар томонлама 
камолотга етказиш бугунги кунда, айниқса муҳим аҳамият 
касб этмоқда. Ақл кишининг ўз иродаси, қалби ва фикри 
асосида дунѐвий, ҳаѐтий ҳақиқатларни англаш ва уларга ўз 
фаолиятида инсоний нуқтаи назардан амал қилишдир. 
Инсон ақли туфайли оқни қорадан, яхшини ѐмондан 
ажратиб олади. Одамнинг ақл-идроки бўлмаса, унинг 
одоби юзаки ва сунъий бўлади. Бундайларнинг 
одамлигини билиб турасиз, бироқ одамийлиги йўқлигидан 
нафратланасиз. 
Меҳнат тарбияси ҳар томонлама етук, баркамол 
авлод тарбиялашда алоҳида ўрин тутади. Инсоннинг 
кундалик турмуш тарзи унинг меҳнат фаолияти билан 
боғлиқ. Меҳнат инсон ҳаѐтининг зарурий шартидир. У 
инсон учун фақат моддий ѐки ижтимоий зарурат эмас, 
балки маънавий-руҳий эҳтиѐж ҳамдир. Меҳнат тарбияси 
оилада янада кенг кўламда амалга оширилади. Оила 
бошлиқлари ва фарзандларнинг биргаликда меҳнатни 
ташкил 
қилиши 
инсон 
ҳаѐтида 
ниҳоятда 
катта 
имкониятлар 
яратади. 
Касбга 
бўлган 
меҳр, 
мутахассисликка доир билим ва кўникмалар меҳнат 
тарбияси асосида шаклланади.
Жисмоний тарбия инсон аъзоларининг соғлом 
ўсишини таъминлаши билан биргаликда уларни ақлий ва 
маънавий камолотга етаклайди. “Соғ танда – соғлом ақл” 
деб бежиз айтилмаган. Жисмоний тарбия кишиларнинг 
тана саломатлигини мустаҳкамлаб, ишлаш қобилиятини 
оширади, узоқ умр кўришга кўмаклашади. Жисмоний 
тарбия, спорт ҳар қандай ѐшда инсоннинг қадди-қоматини 


32
гўзал 
қилиш, 
куч-қувватини 
ошириш 
воситаси 
ҳисобланади. Баркамол авлодни жисмоний тарбиясиз 
тасаввур қилиб бўлмайди, бу тарбиянинг бош мақсади 
жисмонан чиниққан, мард ва чидамли, қатъиятли 
ватанпарвар фарзандларни камол топтиришдир. 
Биз юқорида тарбиянинг айрим муҳим турлари 
хусусида тўхталиб ўтдик, холос. Тарбиянинг бундан бошқа 
бир қанча турлари ҳам бўлса-да, барчаси охир-оқибат 
маънавият тушунчасидан озиқ олади. Кўринадики, 
маънавият ана шу барча тарбия воситалари ва турларига 
мустаҳкам замин яратади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish