Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди


-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг



Download 492,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/40
Sana21.02.2022
Hajmi492,76 Kb.
#77389
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
2. Ишга кабул килиш

102-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш 
Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида 
ходимни қуйидаги муддатларда ѐзма равишда (имзо чектириб) 
огоҳлантириши шарт: 
1) меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва 
меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ѐки 
иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг 
қисқарганлиги ѐхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан 
(100-модда иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимнинг 
пенсия ѐшига тўлганлиги муносабати билан, қонун ҳужжатларига 
мувофиқ ѐшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган 
тақдирда (100-модда иккинчи қисмининг 7-банди) бекор қилинганда 
камида икки ой олдин; 
(1-қисмнинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги 
ЎРҚ–272-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 483-модда) 
2) меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги 
ѐки соғлиғи ҳолатига кўра бажараѐтган ишига нолойиқ бўлиб қолиши 
муносабати билан бекор қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 
2-банди) камида икки ҳафта олдин. 
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу 
модда биринчи қисмининг 1 и 2-бандларида назарда тутилган 
огоҳлантириш 
унинг 
муддатига 
мувофиқ 
келадиган 
пуллик 
компенсация билан алмаштирилиши мумкин. 
Агар тиббий хулосага кўра мазкур ишни бажариш ходимнинг 
соғлиғига тўғри келмаса, меҳнат шартномаси ходимнинг соғлиғи 
ҳолатига кўра бажараѐтган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати 
билан бекор қилинганда, ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида 
назарда тутилган огоҳлантириш қилинмайди. Бундай ҳолда ходимга 
икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўланади. 
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси корхона мулкдори 
алмашиши сабабли бекор қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 
6-банди) 
янги мулкдор уни меҳнатга оид муносабатларнинг 
келгусида бекор қилиниши тўғрисида камида икки ой олдин ѐзма 
равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши ѐки унга шунга мутаносиб 
компенсация тўлаши шарт. 
(102-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 
12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси,


34 
2001 й., 5-сон, 89-модда) 
Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир 
этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда 
иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга 
оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун 
олдин хабардор қилади ѐки унга шунга мутаносиб компенсация 
тўлайди. 
Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар 
ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати 
билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, 
ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт 
учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. 
Ходимни 
огоҳлантириш 
муддатига 
вақтинча 
меҳнатга 
қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ѐки жамоат 
вазифаларини 
бажарган 
вақти 
қўшилмайди, 
меҳнатга 
оид 
муносабатларнинг 
корхона 
тугатилганлиги 
натижасида 
бекор 
қилиниши бундан мустасно. 
Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш 
эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли 
касаба уюшмаси органи ѐки ходимларнинг бошқа вакиллик органига 
ахборот тақдим этади ва ишдан озод этиш оқибатларини 
енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширади. 
Иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг 
касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини 
кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги 
маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши шарт.  

Download 492,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish