Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди


-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг



Download 492,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/40
Sana21.02.2022
Hajmi492,76 Kb.
#77389
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
2. Ишга кабул килиш

83-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг 
бошланиш куни 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у 
имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада 
белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини 
бажаришга киришмоғи лозим. 
Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида 
шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш 
кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим. 

3-§. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ 
88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг 
умумий тартиби 
Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараѐнидаги ижтимоий ва 
ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. 
Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш 
вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар киради. 
Техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва 
бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади. 
Меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг 
келишуви билан белгиланади. 
Меҳнат 
шартларини 
ўзгартириш, 
улар 
қайси 
тартибда 
белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади. 
Меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан 
меҳнат шартларини ўзгартиришга ушбу Кодекснинг 89 ва
90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
96-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни 
расмийлаштириш 
Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан 
расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ 


28 
чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига 
киритилган ўзгаришлар асос бўлади. 
Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат 
шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ 
ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. 
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда 
буйруқ билан расмийлаштирилади. 
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан ҳамда 
ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида 
буйруқ чиқариш учун унинг аризаси, ҳомиладор аѐлларни ва икки 
ѐшга тўлмаган боласи бор аѐлларни вақтинча бошқа ишга ўтказиш 
ҳақида буйруқ чиқариш учун эса, уларнинг аризаси ва тиббий хулоса 
асос бўлади. 
Ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга 
ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти ѐки 
ишда бекор туриб қолиш фактининг мавжудлиги асос бўлади. 
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс 
эттирилмайди. 
Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини 
ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини 
ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган 
меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади. 
Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган 
ҳолларда иш жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим 
билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос 
бўлади. 

Download 492,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish