22
Намуна
ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Мен, Муслимов Олим Каримович, 1985 йил 15 сентябрда
Тошкент шаҳрида, хизматчи оиласида туғилдим. Отам — Муслимов
Карим Орипович Тошкент педагогика касб-ҳунар коллежида
ўқитувчи, онам — Мамадалиева Гулшода Шахобиддиновна
122-болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлайдилар.
1992 йилдан 2001 йилгача Тошкент шахридаги 1-сон ўрта
мактабда ўқидим. 2001 йилда Тошкент темир йўл касб ҳунар
коллежининг йўл ҳаракати ҳавфсизлиги нозири йўналишига ўқишга
кирдим. 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Ҳарбий қуролли кучлари
сафида ҳақиқий хизматни ўтадим. Ҳозиргача Тошкент темир йўл
депосида йўл ҳаракати хавфсизлиги нозири бўлиб ишлаб келдим.
Уйланганман. Хотиним — Парпиева Маҳбуба, 1986 йилда
туғилган. 2-шаҳар касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлайди.
Ўғлим— Муслимов Нодир, 2010 йилда туғилган.
Қизим — Муслимова Лобар, 2003 йилда туғилган. Иккаласи ҳам
520-болалар боғчасига қатнайди.
Менинг турар жойим: Тошкент шаҳар, Усмон Носир кўчаси,
5-уй, 27-хонадон. тел.: 702-28-61.
_____________ О.Муслимов
(имзо)
10.11.2014 йил
23
Намуна
Do'stlaringiz bilan baham: |