50
кўра юқоридан пастга қаратиб жойлаштирилади.
Тенг лавозимдаги шахслар томонидан ҳужжат
имзоланаѐтганда
уларнинг
имзоси
бир
қаторга
жойлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) узоқ вақт
бўлмаганда ҳужжатларни фуқаролар йиғини раиснинг
(оқсоқолнинг) маслаҳатчиларидан бири имзолайди.
Бунда
ҳужжатни имзоловчи шахснинг амалдаги лавозими ва
унинг фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатнинг лавозим номи
олдига эгик чизиқ қўйиб ѐки “ўрнига” сўзини ишлатиб
имзолашга йўл қўйилмайди.
35. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан
тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат қуйидагиларни ўз
ичига олган тасдиқлаш грифига эга бўлиши керак:
“Тасдиқлайман” сўзи, ҳужжатни тасдиқлаѐтган шахснинг
лавозими, шахсий имзо, исми,
отасининг исмининг бош
ҳарфлари, фамилияси ва сана. Масалан:
―Тасдиқлайман‖
Учқўрғон тумани ―Янги ҳаѐт‖
қишлоқ фуқаролар йиғини раиси
(оқсоқоли)
имзо А.Маҳмудов
17.09.2012 й.
Тасдиқлаш грифи ҳужжатнинг юқориги ўнг қисмига
жойлаштирилади. Тасдиқлаш ҳақидаги имзодан сўнг
фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилади.
36. Ҳужжатнинг
ижроси
бўйича
топшириқлар
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) резолюцияси шаклида
берилади. Резолюция таркибига қуйидаги мажбурий
элементлар
киритилади:
ижрочи
(ѐки
ижрочилар
фамилияси); топшириқ мазмуни; ижро этиш муддати
(зарур
ҳолларда);
фуқаролар
йиғини
раисининг
(оқсоқолининг) имзоси; резолюция қўйилган сана.
Масалан:
Б.М.Мирзабоевга
Фуқаролар йиғини кенгаши йиғилишига материал
тайѐрлашингизни сўрайман.
51
(имзо) Р.С.Абидов 11.02.2012 й.
37. Фуқаролар йиғинида ҳужжат мазмуни билан
таништириш тегишли белгилар билан амалга оширилади.
Ҳужжатнинг келиб тушганлиги ҳақидаги
белги
ҳужжат биринчи варағининг пастки қисмига қўйилади.
Ҳужжатнинг назоратга олинганлиги ҳақидаги белги
ҳужжатнинг биринчи варағи юқори қисмининг ўнг
тарафига “Назорат” ѐки “Н” белгиси қўйилади.
Ҳужжатнинг ижроси таъминланганлиги ва уни
йиғмажилдга
жойлаш
ҳақида
белгида
қуйидаги
маълумотлар бўлиши керак:
ижро тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлмаса -
қисқача маълумот, ижро тўғрисида гувоҳлик
берувчи
ҳужжат бўлганда - унинг санаси ва рақамига ҳавола;
“Йиғмажилдга” сўзи;
йиғмажилдлар номенклатураси бўйича ҳужжат
сақланадиган йиғмажилд рақами;
ҳужжатни йиғмажилдга жойлаш санаси;
ижрочининг имзоси.
Назоратдаги ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида белги
ўрнатилган тартибда қўйилади (фуқаролар йиғини
(фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори – ижро
қилинганидан сўнг тегишли қарор билан; фуқаролар
йиғини раиси (оқсоқоли) топшириғи – фуқаролар йиғини
раиси (оқсоқоли) резолюцияси билан; қолганлари –
фуқаролар йиғини ходимлари томонидан).
“Йиғмажилдга” белгиси ҳужжат
билан ишлаш
якунига етказилганлигини билдиради.
Ҳар бир ҳужжат бевосита ижрочи тўғрисидаги
белгига эга бўлиши керак. Бундай белги ҳужжатнинг ҳар
бир нусхасида, ҳужжатнинг сўнгги варағининг пастки чап
қисмида, агар жой бўлмаса - варақнинг орқа томонида
қўйиладиган ҳужжат ижрочисининг (ҳужжатни тайѐрлаган
ходимнинг) фамилияси ва хизмат телефонидан иборат.
Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: