Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро журналистика факультети 1- курс магистри Мавжуда Аҳмедова Медиалогия фанидан оралиқ назорати



Download 22,32 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi22,32 Kb.
#156254
1   2
Bog'liq
Оралиқ медиалогия

оммавийликдир. Оммавийлик ҳар бир матбуот нашрининг ва оммавий ахборот воситасида кўпчиликнинг доимий иштирок этиши, унинг кўпчилик томонидан яхши кутиб олиниши, оммалашувидир. Оммавийлик принципи умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик ва ҳаққонийликнинг мантиқий давоми бўлиб, юқоридаги тамойилларга қатъий амал қилган ва шу асосда ўз ижтимоий вазифасини тўла бажара олган матбуот нашри, оммавий ахборот воситасигина кенг оммалашуви, ўқувчилар, радиотингловчилар ва телетамошабинлар, интернет ижтимоий тармоғи мухлисларига манзур бўлиши мумкин. Шу билан бирликда бу тамойил ҳар бир матбуот нашри ва оммавий ахборот воситасидан юксак савияда иш олиб боришни, ҳар бир журналист, публицист ва ижодкордан катта меҳнат ва маҳоратни, доимий изланишни талаб қилади. Оммавийликка эриша олмаган матбуот нашри, журналист муваффақият қозона олмайди.


Матбуот фаолиятида партиявийлик тамойили ҳам мавжуд. Буни кўпроқ медиамаконнинг сиёсат оламига боғлиқ томонлари билан уйғунлашиб кетишини кузатишимиз мумкин. Муайян партия, уюшма, ташкилотнинг дастури, йўл-йўриқлари асосида иш кўриш табиий бир ҳол. Аммо партиявийлик тамойили умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик ва ҳаққонийлик қоидаларига қарама-қарши ҳаракат қилмаслиги керак. Бунда ҳар бир нашр ўз партиясининг муддаоларини, давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим ўрнини медиамакондаги тамойишлардан оғишмаган ҳолда уддалаши жоиз.
2. Жамиятда қарашлар турлича. Аммо ҳар нарсага сиёсий тус бериш ярамайди. Сиёсатни тор ва маънода кенг маънода ишлатиш мумкин. Ўз таъсир этиш обьектига кўра ички ва ташқи кўринишга эга Сиёсат ижтимоий ҳодиса сифатида жамият ҳаётини қамраб олади. Агарда халқ тулпор бўлса сиёсат отни тутиб турувчи тизгиндир. Ва ёки сиёсат тулпор бўлса, халқ унинг жиловни ушлаб турган чавандоздир. Айни кунда давлатимиз раҳбари мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократиялаштириш сиёсатини олиб бораётганлиги барчага маълум. Ва бу йўлда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бунга тасдиқ. Жамият ҳаётининг марказида турувчи медиамакон, яъни оммавий ахборот воситалари мафкура ва сиёсатга бевосита аралашадилар. Ўрни келганда уни тарғиботчисига, жоиз топганда уни ислоҳ қилувчисига айланади. Жамиятнинг дунёқарашини ўстиришда, ҳуқуқий маданиятини оширишда ОАВнинг ўрни бўлакча. Гоҳ ҳуқуқий, гоҳ сиёсий, гоҳ иқтисодий, гоҳ ижтимоий минбарга айлана оладиган медимакон оламида эркин сиёсат юрита олган нашрлар, телевидение ва радио, интернет ва ижтимоий тармоқларгина давлатнинг очиқлик сиёсатини баралла ифодалаши мумкин. Бу борада тарихда жадиларимизнинг олиб борган саъй-ҳаракатларини тилга олсак арзийди. Сиёсатда дипломатик муносабатлар асосий ўрин тутса, медиамаконда холислик ва фаол фуқаролик позицияси бирламчи. Бугунги ахборот хуружи кучайган даврда ўз мустақил позициясига эга бўлмаган ОАВ кимнингдир қутқусига учиб, ўз йўриғидан адашиб кетишининг олдини олиш учун милий мафкура ас қотади. Медиамакон билан ижтимоий мафкура ва демократик сиёсат уйғунлиги тадрижий равишда ривожланиб бораверади.
3. Ижтимоий онгнинг яқдил ифодачиси бу матбуот. Бу ҳолат ОАВ мавқеини бошқа соҳалардан бир поғона кўтариб туради. Айни кунда ихтисослашувга берилиб кетган Матбуотни тутиб турувчи ўқ илдиз бу унинг - ижтимоий онг кўринишидир. Фан, адаюиёт ва санъат ижтимоий онгнинг муҳим кўринишларидан биридир. Уларнинг ютуқлари қаторида муаммоларини олиб чиқиб, ечим йўлларини таклиф қилишда, ижтимоий фикрни шакллантиришда унга етадигани ҳам, ўтадигани ҳам йўқ. Ёзув, тасвир ёки илмий ишлаб чиқариш жараёнларини ҳаётга татбиқ этилишида матбуот бирламчи тарғибот қуроли. Дастагини тортсангиз бас. Адабиёт ижтимоий ҳаётни бадиий образлар, образли сўз ёрдамида акс эттиради матбуот эса ижтимоий ҳаёт воқеаларини асосан фактлар, далиллар асосида ёритади, жамият учун зарур бўлган муайян хулосалар чиқаради. Бошқача қилиб айтганда адабиёт – сўз санъати, матбуот эса сўз сиёсатидир. Адабиёт ижтимоий ҳаётни образлар орқали тасвирлар экан ҳаётга билвосита, яъни ўқувчиларнинг ҳис-туйғулари орқали таъсир кўрсатади, матбуот эса ҳаётга ҳам билвосита, яъни ўқувчиларда фикр уйғотиш орқали ва ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, ҳажвий ҳикоя қаҳрамони устидан ўқувчи фақат кулса, фельетон қаҳрамони бўлган шахс бевосита жазоланиши ҳам мумкин. Демак, матбуот ижтимоий ҳаёт воқеаларини фақатгина тасвирлаб, таҳлил этибгина қолмасдан ҳаётда ўзгариш ҳам ясаши мумкин. Яъни, матбуотнинг ижтимоий вазифаси адабиёт ва санъатга қараганда кенгроқ бўлиб, у жамиятнинг шу кундаги, айни замондаги ҳаёти, мафкураси, ғояларига хизмат қилади. ва адабиёт ва санъатга қараганда ҳаётий масалалар билан шуғулланади. Лекин бундан матбуот ҳаётни қуруқ қайд этиш, қандай бўлса шундайлигича кўрсатиш билан шуғулланади, деган маъно келиб чиқмаслиги керак. Матбуот ижтимоий онгнинг муҳим қисмини ташкил этувчи фан билан ҳам ўзаро муносабатда бўлади. Фан инсоннинг оламни билишдаги қудратли қуроли, инсон тафаккурининг тараққиётига хизмат қилувчи буюк воситадир. Матбуот ҳам ўз фаолиятида фан билан узвий боғланиб, унинг тараққиётига хизмат қилади, шу билан бирликда фаннинг факт танлаш, таҳлил этиш, хулоса чиқариш каби ички қонуниятларидан ўз фаолиятида кенг қўлланади. Ҳаёт воқеаларини илмий холислик билан таҳлил этиш, жамият учун керакли хулосалар чиқариш каби фанга оид бўлган иш усуллари матбуот материаллари, публицистика учун ҳам тааллуқлидир. Публицистика эса, матбуот билан адабиётни бир-бирига боғлаб турувчи, ҳар икки ўзига хос ижтимоий ҳодисани синтез қилувчи муҳим бир соҳадир. Ижтимоий ҳаётни акс эттиришда публицистикага етадигани йўқ. Публицистиканинг ижодий таркибида фан, адабиёт, сиёсат мавжуд бўлиб, у буларнинг умумий синтезидан ташкил топади. Публицистика адабиёт ва санъатда ҳам кенг ифода этилади, аммо унинг кенг ва бемалол иш кўрадиган майдони – матбуотдир. Публицистикада маълум даражада илмийлик ҳам мавжуддир, чунки у ҳаёт фактлари, воқеаларини акс эттириш, уларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқаришда мантиқий муҳокамадан ҳам фойдаланади. Публицистика бадиий адабиётдан эса сюжет, композиция, образлилик, тип ва образлар яратиш, бадиий тўқималардан фойдаланиш каби ижодий воситалардан фойдаланади. Бу воситаларнинг ҳаммаси публицистикадаги асосий мақсадга, айтилмоқчи бўлинган фикр, чиқарилмоқчи бўлган публицистик хулосаларга хизмат қилади.
Download 22,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish