Ўзбекистон ўзининг майдони ёки соф географик салоҳияти бўйича дунё мамлакатлари орасида ўртачадан юқорироқ поғонани эгаллайди. Ер юзасининг ҳар бир давлатига ўртача 5,5 млн. кв.км. майдон ва 26 млн. атрофида аҳоли сони тўғри келади. Ҳудуднинг кўлами бўйича мамлакатимиз Швеция, Ироқ ёки Марокашга тахминан тенг, демографик салоҳияти нуқтаи назаридан эса у Саудия Арабистони, Непал, Перу, Венесуэла, Малайзия каби давлатлар қаторида туради ва жаҳон ҳамжамиятида 41-ўринни эгаллайди. - Ўзбекистон ўзининг майдони ёки соф географик салоҳияти бўйича дунё мамлакатлари орасида ўртачадан юқорироқ поғонани эгаллайди. Ер юзасининг ҳар бир давлатига ўртача 5,5 млн. кв.км. майдон ва 26 млн. атрофида аҳоли сони тўғри келади. Ҳудуднинг кўлами бўйича мамлакатимиз Швеция, Ироқ ёки Марокашга тахминан тенг, демографик салоҳияти нуқтаи назаридан эса у Саудия Арабистони, Непал, Перу, Венесуэла, Малайзия каби давлатлар қаторида туради ва жаҳон ҳамжамиятида 41-ўринни эгаллайди.
1-жадвалда келтирилган маълумотлар бўйича, республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 157 қишлоқ туманлари, 119 шаҳар, 1085 шаҳарча, 1471 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд. Энг катта – Қўнғирот (майдони 76,0 минг кв.км) ва энг кичиги Булоқбоши (0,18 минг кв.км) қишлоқ туманлари ўртасидаги нисбат 422 мартага тенг. Бундай юқори кўрсаткич айни вақтда мамлакатимизнинг ички талофатларга бойлиги, унинг “географийлиги”дан далолат беради. Агар Қўнғирот туманига Учқудуқ (46,6), Томди (42,5), Мўйноқ (37,9) ва Тахтакўпир (21,1 минг кв.км) туманларини қўшиб ҳисобласак, у ҳолда мазкур қишлоқ туманлари мамлакат ҳудудининг деярли ярмини ташкил қилади (222,6 минг кв.км). - 1-жадвалда келтирилган маълумотлар бўйича, республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 157 қишлоқ туманлари, 119 шаҳар, 1085 шаҳарча, 1471 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд. Энг катта – Қўнғирот (майдони 76,0 минг кв.км) ва энг кичиги Булоқбоши (0,18 минг кв.км) қишлоқ туманлари ўртасидаги нисбат 422 мартага тенг. Бундай юқори кўрсаткич айни вақтда мамлакатимизнинг ички талофатларга бойлиги, унинг “географийлиги”дан далолат беради. Агар Қўнғирот туманига Учқудуқ (46,6), Томди (42,5), Мўйноқ (37,9) ва Тахтакўпир (21,1 минг кв.км) туманларини қўшиб ҳисобласак, у ҳолда мазкур қишлоқ туманлари мамлакат ҳудудининг деярли ярмини ташкил қилади (222,6 минг кв.км).
Do'stlaringiz bilan baham: |