Курс ишининг вазифаларига асосан куйидагилар киради:
талаба ва магистрларнинг маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил фаолиятларда олган назарий ва амалий кўникмаларини ижодий масалаларни бажаришда қўллай олишини намойиш этиш;
талаба ва магистрларда меъёрий, маълумотнома ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
мустақил фикрлаш ва энг мақбул ечимларни қабул қилишга ўргатиш;
ахборот технологиялари воситасида тайёрлаган ўз ишининг тақдимоти
(ҳимояси)ни ўтказиш, унда курс ишини бажариш жараёнида эгаллаган натижаларни ишончли далиллар билан асослаш, ўзини дадил тута билиш, турли замонавий техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилиятини кўрсатиш;
ўқув жараёнида шаклланган коммуникатив кўникмаларини намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга қўшилиш, иш бўйича саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига риоя қилган ҳолда бахслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш имкониятини намойиш этиш;
талаба ва магистрларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, олдинга кўйилган мақсадни бажариш бўйича ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
мустақил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, кайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдалана олиш, ижодий ишлаш жараёнини тўла ниҳоясига етказиш масъулиятини ҳис этишга ўргатиш.
Курс иши мавзусини танлаш жараёни
Курс ишини бажаришда муҳим масалалардан бири унинг мавзусини тўғри аниқлашдир.
Курс ишининг мавзулари мазкур фаннинг ўқув вазифасига жавоб бериши билан бир қаторда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари билан боғлиқ бўлиши лозим. Курс иши мавзуларининг амалийлиги - бу авваламбор уларнинг илмийлиги, замонавийлиги ва талаба ва магистрларда мустақил ижодий ишга кўникмани шакллантиришга йўналтирилганлигидир.
Курс иши мавзулари рўйхати кафедра томонидан тасдиқланади. Талаба ва магистрга мавзуни танлаш ҳуқуқи берилади. Талаба ва магистрга, илмий раҳбари билан келишган холда, курс иши мавзулари руйхатида бўлмаган, лекин ўрганилаётган фанга бевосита алоқаси бўлган мавзу бўйича ҳам курс иши ёзишга рухсат этилади.
Курс ишини бир неча талаба ва магистрнинг битта мавзудан ёзишларига рухсат этилмайди. Бундан истисно ҳолда, илмий раҳбарнинг рухсати билан бир мавзунинг турли жиҳатларини ёритиб берадиган ҳолатларда бир неча талаба ва магистрнинг бир мавзуда курс иши ёзишига рухсат берилади. Албатта, бундай танланган мавзулар тегишли кафедрада рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Талаба ва магистрнинг илмий раҳбари бўлиб у ўқийдиган гуруҳда дарс олиб борадиган ўқитувчи ҳисобланади. Талаба ва магистр курс ишининг режасини, фойдаланадиган адабиётлар рўйхатини, мавзу бўйича йиғиладиган материалларни йиғиш усуллари, уларни қайта ишлашни ва барча маълумотларни текширтириш муддатларини илмий раҳбари билан мувофиқлаштириши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |