________________________________________________________________
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
_______________________________________________________ даги
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3138-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ____________________________________________________ даги ёшлар манфаатларининг
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида___________________________________
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарор қилади:
1. ____________________________________________да Етакчилар кенгаши ҳамда
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
унинг қуйи тизимларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларини тузиш бўйича ёшлар ташаббуслари Иттифоқнинг маҳаллий кенгашлари ҳамда ___________________________________нинг қуйи тизимидаги раҳбарлари томонидан тўла
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
қўллаб-қувватлангани инобатга олинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ___________________________________________даги
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
Етакчилар кенгаши тўғрисида низоми 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг _____________________________________________ни
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
қуйи тизимларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисида низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қўшма қарор имзоланган кундан бошлаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ____________________________________________даги Етакчилар кенгаши
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
раиси лавозими учун 1 та штат бирлиги ажратилсин ва ушбу штат бирлигига __________________________________ нинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари (Вазирлик, идора ва муассаса номи, раҳбар)
мақоми берилсин.
4. __________________________________________га:
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
____________________________________нинг қуйи тизимларида Ўзбекистон ёшлар
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ҳамда республика аппаратида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Етакчилар кенгаши фаолиятини йўлга қўйсин;
Етакчилар кенгаши ҳамда қуйи тизимлардаги бошланғич ташкилотлар учун тегишли тузилма биносидан алоҳида хона ажратсин ҳамда зарур моддий-техника воситалари билан таъминласин;
Бошланғич ташкилот етакчиси лавозимига ишга қабул қилинган етакчиларни раҳбар-кадрлар лавозимига захирага киритсин;
Бошланғич ташкилотларнинг иш режаларини ташкилот иш режасига киритсин, шунингдек, уларнинг ижроси учун керакли маблағлар билан таъминласин;
Етакчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ўз вазифасини бажаришида кўмаклашиш, етакчилар ишини жойига чиқиб ўрганиш ҳамда амалий-услубий кўмак бериш, шунингдек, етакчи фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли иш олиб борсин;
ҳар ойда бир маротаба 31 ёшгача бўлган барча ходимлар билан учрашувлар ташкил этиш бўйича аниқ манзилли режа ишлаб чиқсин ва ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мақсад ҳамда вазифаларини корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ёш ходимлари ўртасида кенг тарғиб этсин, уларда ташкилот фаолиятига хайрихоҳлик ҳиссини шакллантирсин;
________________________________________ қуйи тизимларида бошланғич
(Вазирлик, идора ва муассаса номи)
ташкилотларнинг таъсис йиғилишларини ўтказсин, уларни рўйхатга олсин ҳамда фаолиятини мониторинг қилиб борсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилотларга уларнинг фаолиятига оид барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилотлар фаолиятида фойдаланиладиган тарғибот воситалари, жумладан, тарғибот фильмлари, баннер, стенд, штендер, плакат, буклет, флаер ва бошқаларни тайёрласин ҳамда жойларга етказсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилотлар фаолиятига оид услубий қўлланмалар, тўпламлар, услубий фильмлар ва бошқа материалларни ишлаб чиқсин ҳамда жойларга етказсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилот етакчиларининг билим ҳамда кўникмасини оширишга қаратилган маҳаллий, ҳудудий ва республика миқёсидаги ўқув-семинарларини тизимли ташкил этсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилот етакчиларининг ўзаро тажриба, фикр-мулоҳаза алмашишига қаратилган форумлар ва конференциялар ўтказсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилот етакчиларини ўзаро бирлаштирадиган, ўзини ўзи бошқариш кўникмасини пайдо қилишга хизмат қиладиган марказлар, уюшмалар ва бошқа жамоатчилик тузилмалари фаолиятини қўллаб-қувватласин;
бошланғич ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кичик грантлар дастурларини таъсис этсин;
Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилот етакчиларини рағбатлантиришга қаратилган танловлар ва мусобақалар ташкил этсин, уларни давлат мукофотларига тавсия этишни тизимли йўлга қўйсин.
6. Ушбу қўшма қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _________________________________ раҳбари ўринбосари __________________________
(Вазирлик, идора ва муассаса номи) (Ф.И.Ш.)
ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари М.Зуфаров зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |