Ўзбекистон давлат стандартлаштириш тизими бўйича меъёрий ҳужжатлар


Давлат стандартлаштириш тизимида асос солувчи меъёрий ҳужатларнинг классификацияси



Download 23,56 Kb.
bet2/2
Sana14.12.2022
Hajmi23,56 Kb.
#886249
1   2
Bog'liq
4-mavzu

4.2. Давлат стандартлаштириш тизимида асос солувчи меъёрий ҳужатларнинг классификацияси

Асос бўлувчи давлатлараро стандартлар фаолиятнинг маълум соҳаси учун умумий ташкилий-методик қоидаларни, шунингдек маҳсулотни яратиш ва фойдаланишда турли фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро тушунишини, техникавий бирлилигини ва ўзаро алоқаларини, атроф муҳитни муҳофазалашни, меҳнатни муҳофазалашни ва бошқа умумтехникавий талабларни таъминлайдиган умумтехникавий талабларни (меъёрлар, қоидаларни) ўрнатади.



  • Давлат стандартлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:

а) ташкилий-методик ва умумтехникавий меъёрлар ва талаблар, жумладан:
– стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
– билим ва фаолиятнинг турли соҳаларида терминологик тизимлар;
– техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш;
– хавфсизлик техникаси, атроф муҳитни муҳофазалаш, меҳнат гигиенаси, эргономика, техникавий эстетика талаблари;
б) маҳсулотга мажбурий талаблар;
в) тармоқлараро эҳтиёжга мўлжалланган маҳсулот;
г) давлат аҳамиятидаги хўжалик объектларининг элементлари, шу жумладан банк тизими, транспорт, алоқа, энергетик тизим, мудофаа ва ҳ.к
д) давлат ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий дастурларнинг объектлари (элементлари);

  • Тармоқ стандартлаштириш объектларига тармоқни ташкил этиш ва бошқариш, сифатни таъминлаш, тармоққа мўлжалланган маҳсулот меъёрлари ва қоидалари; киради.

  • Маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектларига ҳудудни бошқариш, ҳудуд учун хос маҳсулот сифатини таъминлаш буйича меъёрлар ва қоидалар кириши мумкин.

  • Корхоналарда стандартлаштириш объектларига қуйидагилар киради:

– чет истеъмолчиларга харидга чиқариладиган маҳсулот;
– ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича меъёрлар ва қоидалар;
– сифатни бошқариш;
– фақат ушбу корхонада тайёрланадиган ва ишлатиладиган деталлар ва йиғма бирликлар;
– технологик жихоз ва асбоблар, технологик меъёрлар, талаблар.ва ушбу корхонадаги намунавий технологик жараёнлар;
– кўрсатиладиган хизматлар.
Ўзбекистонда қўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар:
– давлатлараро стандартлар;
– Ўзбекистон давлат стандартлари;
– тармоқлар стандартлари;
– техник шартлар;
– маъмурий-ҳудудий стандартлар;
– корхоналарнинг стандартлари.
Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларга шунингдек раҳбарий ҳужжатлар, меъёрлар ва қоидалар (қурилиш, санитария, экологик қоидалар ва б.), тавсиялар, техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборот таснифлагичлари ҳам киради.
Халқаро ва ҳудудий стандартлар O’z DSt ISO/IEC 21:2001 бўйича Ўзбекистон давлат стандартларига қайта расмийлаштирилиб қўлланилади.
Чет эл стандартлари – O’z DSt 1.7:1998 бўйича қайта расмийлаштирилади.
Узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон давлат стандартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ихтиёрий меъёрий ҳужжатларни қўлланиш (амал қилиш) мақсадида республикада техник регламент мавжуд бўлганда қўлланилиши мажбурий бўлмаган меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Меъёрий ҳужжатларни белгилаш тартиби ўрнатилган:
а) давлат аҳамиятидаги меъёрий хужжатлар:
– Ўзбекистон давлат стандарти – O’z DSt;
– Ўзбекистон умумдавлат таснифлагичи – O’z DТ
– Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати – O’z RH
– Ўзбекистон тавсияномалари – O’z Т.
б) тармоқ даражасидаги меъёрий ҳужжатлар:
– тармоқ стандарти – ТSt;
– тармоқ таснифлагичи – ТТ;
– техник шартлар – ТSh;
– раҳбарий ҳужжат – RH;
– тавсиялар – Т.
в) маъмурий-ҳудудий ахамиятдаги меъёрий ҳужжатлар:
– маъмурий-ҳудудий стандарт – МНSt ;
– тавсияномалар – Т.
г) корхона аҳамиятидаги меъёрий ҳужжатлар:
– техник шартлар – ТSh;
– корхона стандарти – КSt.
Демак, барча даражадаги меъёрий ҳужжатларнинг белгиси ҳужжат матнининг қайси тилда ёзилганлигидан қатъий назар, давлат тилида лотин ёзувидаги қисқартмалар (аббревиатуралар) билан белгиланади.
Аббревиатуралар қуйидагиларни ифодалайди:
O’z – O’zbekiston
D – Davlat
T – Tasniflagich, Tarmoq, Tavsiyanoma
R – Rahbariy
H – Hujjat, Hududiy
Sh – Shart
K – Korhona
M – Mamuriy
St – Standart
Давлатлараро стандарт белгиси (ГОСТ) русс тилида сақланади. Стандартлар даражаси, уларнинг тасдиқлаш даражалари ва Ўз СДТ стандартларининг турлари 4.1-расмдаги схемада келтирилган.
Халқ истеъмоли ноозиқ молларини тайёрлаш ва ҳаридга чиқариш учун намуналар (эталонлар) нинг техник тавсифларини ишлаб чиқиш руҳсат этилади. Техник тавсифлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, чунки улар ушбу гурухдаги бир турли маҳсулотга умумий талабларни ўрнатувчи меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади.
Ҳаридга чиқариладиган маҳсулотга барча даражадаги меъёрий ҳужжатлар Ўзстандарт Агентлигининг идораларида давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтмаган меъёрий ҳужжатлар ҳақиқий бўлмайди. Махсулотга меъёрий ҳужжатлар, одатда, ҳар беш йилда, агар бошқа муддат урнатилмаган булса, қайтадан кўриб чиқилади.
Импорт қилинадиган маҳсулот Ўзбекистон ҳудудида амалдаги меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган мажбурий талабларга мувофиқ келиши лозим. Бу сертификат билан тасдиқланади.
Меъёрий ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва харидга чикариш рухсат этилмайди.
Меъёрий хужжатларни нусҳалаш тартиби Асосий қоидаларда белгиланган. Меъёрий ҳужжатларни ва уларга киритилган ўзгартиришларни нашр ва қайта чоп этиш бу ҳужжатларни тасдиқлаган (қабул қилган) ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Стандартлаштириш бўйича халқаро, давлатлараро ва ҳудудий ташкилотларнинг меъёрий ҳужжатларини Ўзбекистон ҳудудида нашр ва қайта чоп этиш ҳуқуқи Ўзстандарт Агентлигига берилган.
Хўжалик юритувчи субъектларда стандартлар устидан давлат текшируви ва назорати қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Download 23,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish