Калит тушунчалар: ривожлантирувчи таълим, ўқув топшириқлари, ўқув топшириқлари турлари, табақалаштирилган таълим, ташхис картаси.
Ҳар қандай фанни ўқитишда умумий технология мавжуд бўлиб, у жумладан қуйидаги лойиҳалаш таркибий тузилмаларини ўз ичига олади.
1. Натижанинг мақсад билан мослашувини таъминловчи механизмни ишлаб чиқиш.
2. Катта ва кичик мақсадлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва мослигини меъёрлаб бориш (мониторингини амалга ошириш).
3. Таълим стандартининг меъёрий рейтингини ишлаб чиқиш (таълим эталони).
4. Такрорий текширув учун материалларни тайёрлаш.
5. Натижаларга асосланган ахборотларни таҳлил қилиш ва кузатиш.
6. Тўла ўзлаштириш моделини яратиш ( бўлим, боб, курс бўйича).
7. Индивидуал, гуруҳий, ўзаро ва жамоа тарзида ишлаш технологиясини тайёрлаш.
8. Ташхислар картасини (диагностик таҳлил) амалга ошириш вақтини белгилаш.
9. Стандарт (эталон) ўқув топшириқлари (уй иши, синф ишининг мос ўрнини белгилаш).
Энди ўқув топшириқларига батафсил тўхталамиз.
Ўқув топшириқлари уй иши ва синф иши кўринишда бўлади. Умуман топшириқлар қуйидагиларга бўлинади:
1. Синфда бажариладиган топшириқ;
2. Уйда бажариладиган топшириқ;
3. Назоратдан ўтказувчи ўқув топшириғи;
4. Ихтиёрий танлов йўли билан бажарилувчи ўқув топшириғи.
Лойиҳалаштирилган таълим усули ўқув жараёнини фаоллаштиради, чунки у:
- аниқ шахсга мўлжалланган;
- хилма - хил дидактик ёндашувлардан фойдаланилади;
- ўзини ўзи мотивлайдиган, ишга қизиқишни ва киришувчанликни орттириб боради;
- ўзининг ва шерикларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўрганишга имкон беради;
- ўз фаолиятининг самарасини кўриб турган ўқувчиларда қониқиш ҳиссини вужудга келтиради.
Таълим технологиясида ўқув вазифалари, ўқув топшириқлари муҳим ўрин тутади. Ўқувчиларнинг мустақил ишлашларига имконият яратилади, мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради, ўзаро муносабатларда шахсни ҳурмат қилишга, унинг шахсини қадрлашга ўргатади.
Ўқув вазифалари ва ўқув топшириқлари асосида ўқув жараёнини ташкил қилиш, «Модулли таълим» ёки «Дастурлаштирилган таълим» шаклида ҳам ўтказилиши билан ифодаланаади.
Иккала ҳолда ҳам дастлаб ўқитувчи ўқув вазифаларини аниқлаб чиқади ва кейинги босқичда ўқув вазифаларига мос равишда ўқув топшириқларини ишлаб чиқади.
Тренингни ташкил қилишда инновацион ёндашув - бу методикани такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири. У қадрли йўналтирилган таълим учун шароит яратишни ва ўқувчи шахсининг асосий йўналишларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Бунинг асоси ўқувчиларнинг билим фаолияти ва ижодий мустақиллигини фаоллаштирадиган замонавий таълим технологияларини амалиётга жорий этишдир.
Ўқитиш методикаларини такомиллаштириш мунтазам давом этади, бироқ, уларнинг кўпайиши ва эмпирик (амалиётга асосланган ҳолда) танланиши – ўқитиш мақсадини аниқлаштириш ва ўқитиш жараёнини назорат қилиш тузилмаси билан алмашиб бориши лозим. Айнан ўқитиш жараёнини технологиялаштириш ушбу вазифани муваффақиятли ечишга қаратилгандир.
Педагогиканинг изчил ривожланиши ўқитиш ва тарбиялашнинг янги воситалари, шакллари ва методларини излаб топиш, яратишни тақозо этади. Педагогикада мунтазам тарзда ўқитиш ва тарбиялаш жараёнини ташкил этиш бўйича янги қарашлар ва ёндашувлар пайдо бўлади. Ушбу фан – ижтимоий шароитлар ва талаблар ўзгаришига мос тарзда янги-янги ёндашувлар ва шаклларни ишлаб чиқмоқда.
Бугун ҳар бир ўқитувчи ўқув жараёнини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш ва ўзлаштиришини юксалтиришнинг самарали йўлларини топиш йўлида мунтазам изланиши лозим. Шу асосда ўқитишнинг алоҳида методикаларидан педагогик технологияларга кўпроқ мурожаат этиш зарурати кучаймоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |