Кейс стади Меҳнат муҳофазаси – иш жараёнида инсоннинг меҳнат қобилиятини, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун йўналтирилган қонунлар мажмуаси бўлиб, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, гигиеник ва профилактик тадбирларни ўз ичига қамраб олган. Ҳар қандай демократик жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган қонун асослари бўлиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси 1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини тасдиқлади. Кодекснинг 224-238–моддаларида хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш ўз аксини топган.
1-вазият: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси 3 йиллик туғруқ таътилидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттириш учун кафедрага мурожаат қилди. Кафедра мудири айни вақтда унинг иш ўрни банд эканлигини, кейинроқ бўш ўрин бўлса хабар беришни айтиб, рад жавобини берди.
Муаммо: Ўқитувчи бу вазиятда қандай йўл тутиши керак? Иш ўрни бўшагунича кутиши керакми ёки белгиланган меҳнат қонунлари асосида ўз ҳуқуқини талаб қилиши керакми? Агар ҳуқуқини талаб қиладиган бўлса қайси қонун ва қайси моддаларга асосан бу ишни амалга ошириш мумкин?
3-вариант:Меҳнат кодексининг 224-238-моддалари Mehnat koneksining XIV bobi ayrim toifadagi xodimlarga beriladigan qo‘shimcha kafolat va imtiyozlarda: 1-§. Ayollarga va oilaviy vazifalarni bajarish BILAN mashg‘UL shaxslarga BERILADIGAN QO‘shimcha KAFOLATLAR paragrafida keltirilgan 224-moddaga muvofiq Homiladorligi yoki bolasi borligi sababli ayollarni ishga qabul qilishni rad etish va ularning ish haqini kamaytirish taqiqlanadi. Homilador ayolni yoki uch yoshga to‘lmagan bolasi bor ayolni ishga qabul qilish rad etilgan taqdirda ish beruvchi rad etishning sabablarini ularga yozma ravishda ma’lum qilishi shart. Mazkur shaxslarni ishga qabul qilishni rad etganlik ustidan sudga shikoyat qilinishi mumkin.
2-вазият: Кимёвий хавфли объектда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли бир нечта ишчиларнинг турли даражада заҳарланиши ва бир ишчининг ўлими кузатилди. Махсус комиссия томонидан вазият ўрганилиб чиқилганидан сўнг, белгиланган тартибда айбдорлар жавобгарликка тортилиши айтилди. Муаммо: Сизнингча бу вазиятда кимлар меҳнат муҳофазасини қоида, меъёр ва йўриқномаларини бузганлик учун қандай жавобгарликка тортилади?
3-вариант:корхона раҳбари ва меҳнат муҳофазаси муҳандиси, жиноий жавобгарлик Jinoiy javobgarlik – O‘zbekiston Respublikasi jinoyat protsessual Kodeksiga binoan olib boriladi. Masalan, korxonadan chiqayotgan chiqindilar tufayli havo va suv havzalarining ifloslanishi uchun 1 yilgacha ahloq tuzatish ishlariga yoki 5 minimal ish haqi miqdorida jarima to‘lanadi;