Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти


 Терракота хайкалчаларни таъмирлаш



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

3.6 Терракота хайкалчаларни таъмирлаш 
Теракота ҳайкалчалари деярли барча неолит маданиятларида кенг 
таркалган. Антик даврга оид ҳайкалтарошлик санъатида турли хил қиёфадаги 
аёллар, эркак кишининг бош қисми, ҳукмдорлар, отлиқ чавандоз, от, кийик, 
афсонавий қуш, туя, шер боши каби ҳайкаллар кенг тарқалган. Ўша даврга 
оид сопол ҳайкалчалар асосан қизил, сариқ ва жигарранг бўёқларда, нафис 
дид билан чиройли қилиб бўялган. Бу эса кулолчилик ҳунармандчилигида, 
айниқса сопол ҳайкалчаларни ясашда янги техник услуб қўлланила 
бошланганлигини кўрсатади. 
 
Терракота
-(италянча 
сўз 
бўлиб, 
“Ер”, 
“Лой”, 
(пиширилган))глазурланмаган рангли лойдан ишланган кулолчилик 
буюмлари ҳисобланади.
 
 
Марказий Осиёнинг қадимий санъати ёдгорликлари орасида 
терракоталарнинг алоҳида ўрни бўлиб, уларда кишиларнинг диний 
эътиқодлари, дунёқарашлари билан бирга юксак бадиий дидлари ҳам ўз 


101 
аксини топган. Терракоталар эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг 
ўрталарида суғд ҳунарманд кулолларининг қўлга киритган меҳнат ютуқлари 
билан боғлиқ ҳолда вужудга келиб, тараққий этган санъат туридир. Бугунги 
кунда Марказий Осиёнинг жуда катта ҳудудида ва бевосита Суғднинг 
марказий регионлари ҳисобланмиш Афросиёб, Ургут, Митан, Рабинжон ва 
бошқа жойларда топилган терракоталар бу қадимий санъатнинг ноёб 
намуналари бўлиб қолмоқда. Анахита хайкалчаси Марказий Осиёнинг 
деҳқончилик воҳасида кенг тарқалган маъбуданинг бошқа намуналарига 
жуда ўхшаш бўлиб, у бир хил қолипда тайёрланганлиги яққол сезилиб 
туради.
Қадимги даврда кичик терракоталар яъни хайкалтарошлик намуналари 
яратилган. Ушбу материал қадимги Юнонистонда, Қадимги Xитой, Қадимий 
Америка ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. Ўрта асрлардаОсиё, Европа мохир 
усталари теракотада ишлаган. Марказий Осиёда эса асосан кўпроқ 
арxитектурада ишлатилган. Уйғониш даврининг европалик усталари, 
меъморий элементлардан ташқари, ушбу терракоталардан нафақат 
архитектурада балки машхур кишиларни бюстларини ишлашда ҳам 
фойдаланилган. 
Ўрта асрларда ўйма терракота Ўрта Осиё меъморчилигида, Италиянинг 
безакли рельефи арxитектура деталларида ва Уйғъониш даври портрет 
бюстларида ишлатилган
. (99-расм) 
(99-расм)
 
а) 
б) 
Келлинус Элдер. Самсон ва Делила (1640). Вавилондаги теракота релефи, полиxром расм
колдиклари билан 


102 
Ўтмишнинг энг кизикарли ёдгорликларидан бири бу терракота армияси 
деб аталган - бу уруш отлари билан бирга xитойлик жангчиларнинг 8099 
тўлик метражли хайкалларини дафн килинганлигидир. Ушбу ноёб ёдгорлик 
Сиань 
шахри 
якинида, 
биринчи 
Xитой 
императори 
Цинь 
Шихуандимақбараси ёнида жойлашган. Бу хайкаллар кейинги хаётда унинг 
шаxсий армиясига айланиши керак деб ишонилган. Ушбу ёдгорлик 
топилганига унча кўп вақт бўлмаган, 1974 йилда махаллий дехқонлар 
томонидан Лишань тоғи яқинида қудуқ казиш ишларини олиб бориш 
пайтида топилган.
(100-расм) 
1978 йилдан бери қазиш ишлари бир неча босқичда олиб борилди. 
Иккинчиси 2009 йилда бошланган. Терракота армияси параллел равишда 
жанговор кўринишидақурилган. Мутаxассисларнинг фикрига кўра, уни 
яратиш учун камида 40 йил вакт керак бўлган. Кизиғи шундаки, ҳар бир 


103 
бундай лой жангчи индивидуалдир, яъни ўзига xос юз xусусиятлари, ифодаси 
ва шакли бор. Кўплаб ҳайкаллар хақиқий зирх кийган ва камон, ўқ, найза ва 
бошқалар билан қуролланган. Ушбу ёдгорликнинг ахамияти, авваламбор, 
олимларга ўша даврнинг харбий ишлари, маданияти ва иктисодиёти 
тариxини ўрганишга имкон берганлигидадир. Ушбу топилма XX асрнинг энг 
мухим воқеаларидан биридир. 1987 йилда теракота армияси ЮНЕСКОнинг 
Жаҳон мероси рўйxатига киритилди. Бугунги кунда теракота билан ишлаган 
қадимги xитойлик усталарнинг санъатини қадрлаш мумкин. Қазилмалар олиб 
борилган жойида музей ташкил этилган. 
Хитойлик ва британиялик олимлар гуруҳи “терракота армияси”– Хитой 
императори Цинь Шихуанди мақбарасида кўмилган минглаб аскарлар ва 
отлар ҳайкаллари қандай яратилганини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу 
тадқиқот ҳақидаги маълумотлар Antiquity журналида чоп этилган. 
Олимлар “армия” яратилган лой таркибини таҳлил қилиб, ҳайкаллар учун 
хом ашё мақбара яқинидаги жойдан олингани ҳақидаги хулосага келишган. 
Сўнгра лой турли устахоналар орасида тақсимлаб чиқилган. Бундан 
ҳайкалларни яратишда қўлланган қоришмалар таркибининг турфалиги дарак 
бермоқда. 
Ҳайкаллар тана қисмлари алоҳида ясалган, баъзи қисмлар эса ҳаттоки 
қолипларда қуйилган. Олимларнинг айтишича, аскарларнинг 10 тага яқин 
асосий юз шакллари бўлган. Сўнгра уларга индивидуал қиёфалар берилган. 
Ҳайкаллар печларда пишитилгандан кейин бўялиб, лак билан қопланган. 
Шу билан бирга олимлар ҳайкаллар яратилган устахоналар қаерда 
жойлашган бўлганини ҳали аниқлашга муваффақ бўлмаганлар. 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish