1.7.Адабиётлар рўйхатига муаллиф фойдаланган барча манбалар киритилади.
2. МУСТАҚИЛ ИШНИ КЕРАКЛИ ШАКЛГА КЕЛТИРИШНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ
2.1. Мустақил иш бўлими ва алоҳида қисмларининг мазмуни, мустақил ишнинг асосий мақсадига мос ва талабларига жавоб бериши лозим.
Мустақил ишнинг матни компьютерда терилади.
Ҳар бир мустақил ишнинг ҳажми қатъий равишда чегараланмайди, аммо унинг компьютердаги матни хажми 5-8 бет атрофида бўлиши тавсия этилади. Матн 1,5 ораликда,Times New Romanшрифтларида 14 ўлчамда терилади (2-иловада кўрсатилган). Формулалар аниқ ва алоҳида-алоҳида компьютерда ёзилади. Босма ва ёзма харфлар, даража ва индексдаги белгилараниқ бўлиши лозим. Формулалар учун белгиларни қуйидаги ўлчамлари тавсия этилади: босма ҳарфлар ва рақамлар -7-8 мм, ёзма - 4 мм, индекс ва даража кўрсаткичлари - 2 мм дан кичик бўлмаслиги талаб этилади.
Жадваллар, расмлар, чизмалар, графиклар, фоторасмлар мустақил иш ичида ҳам иловада ҳам стандарт варақларда (А4 форматда) бўлиши лозим. Фото ва расмлар сканер ёрдамида матнни керакли жойига қўйилади.
3. МУСТАҚИЛ ИШЛАР РЎЙХАТИ, ХАР БИР ИШГА ОИД МАВЗУЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР
«Тармоқ хавфсизлиги» фанидан мустақил ишлар рўйхати Тармоқ хавфсизлиги вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар.
Тармоқ хавфсизлиги усулларининг классификацияси ва турлари.