Темир–никелли аккумулятор-uz
-rus
|
Мусбат пластиналарнинг актив массаси никель оксидининг гидрати Ni(OH) ва манфий пластиналар ғоваклари темир (Fe) бўлган ишқорли аккумулятор.
|
Тикланадиган энергия манбалари-uz
Возобновлямые источники энергии-rus
|
Қуёш, шамол, Ернинг иссиқлик, сув оқимлари табий ҳаракатининг, шунингдек, табиатда мавжуд бўлган температуралар градиентларининг энергияси.
|
Тиристорнинг уланиши ва узилиш вақти-uz
Время включения и выключения тиристора-rus
|
Тиристорнинг ёпиқ ҳолатдан очиқ ҳолатга ўтиш ва вақтини (уланиш вақти) ва беркитувчи хусусиятларини тиклаш вақтини (узилиш вақти) тавсифловчи динамик параметрлари. Уланиш ва узилиш вақтини тиристорнинг частота хусусиятлари белгилайди.
|
Ток (кучланиш) стабилизатори-uz
Стабилзатор тока (напряжения) -rus
|
Юклама қаршилиги бутун схеманинг киришидаги кучланиш ўзгарганда юкламадаги ток (кучланиш)ни бир хил ушлаб турадиган қурилма.
|
Транзисторли инверторлар-uz
Инверторы транзиторные-rus
|
Асосий элементлар сифатида транзисторлардан бир фазали, уч фазали инверторлар.
|
Транзисторнинг кириш характеристикалари-uz
Входные характеристики транзистора-rus
|
Транзисторнинг чиқиш занжиридаги турли хил қайд қилинган кучланишларда (ёки токларда) кириш токининг кириш кучланишига боғлиқлигини кўрсатувчи графиклар.
|
Транзисторнинг чиқиш характеристикалари-uz
Выходные характеристики транзистора-rus
|
Транзистор кириш занжиридаги турли хил қайд қилинган кучланишлар (ёки токлар) чиқиш токининг чиқиш кучланишига боғлиқлигини кўрсатувчи графиклар.
|
|