Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#88330
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
telekommunikatsiya tarmoqlarida nazorat va texnik xizmat korsatish tizimlari fanidan elektron oquv qollanma yaratish

 
Хулоса 
 
Телекоммуникация тармоқларидан қурилмаларни ишончли ишлашини 
таъминлашда техник диагностика мухим ахамиятга эгадир. Шу сабабли 
рақамли тизим ва тармоқларнинг техник эксплуатацияси ва асосий 
вазифаларини билиш, рақамли тизимлар ва уларнинг ишончлиликларини 
ошириш усулларини амалда қўллашда назорат ва диагностика турларини ва 
усулларини жорий қилиш орқали тизим холатини аниқлаш, созлаш ва 
тиклаш ишларини самарали олиб бориш мумкин.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


52 
52 
3. ЗАМОНАВИЙ РАҚАМЛИ ТИЗИМЛАРНИ НАЗОРАТ ВА 
ДИАГНОСТИКА ОБЪЕКТИ СИФАТИДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
КИС ва МПТ рақамли қурилмаларини назорат ва диагностика 
қилиш афзалликлари 
 
Махсус катта интеграл схема (КИС), энг катта интеграл схема (ЭКИС) 
ва микропроцессорлар тўплами (МПТ) билан микропроцессорли база асосида 
рақамли тизимларнинг пайдо бўлиши, улар эксплуатация қилинаётган 
жойларда самарали техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш каби жиддий 
муаммо пайдо бўлишига олиб келди. КИС ва МПТ базаси асосида тузилган 
алоқа аппаратураларидан хорижда ва ўзимизда фойдаланиш шуни 
кўрсатдики, уларни чидамли ишлашини таъминлаш учун техник диагностика 
ва унга мос келувчи назоратни ташкил қилиш лозим. Мураккаб 
аппаратураларнинг хизмати билан шуғулланувчи кўпгина мутахассисларга 
етарли даражада шу нарса маълум бўлдики, фойдаланиш шароитида назорат 
ва диагностика муаммоларига 2-чи даражали муносабатда бўлмаслик керак 
деган савол маълум бўлди. Шунинг учун КИС ва МПТ базаси асосида 
мураккаб аппаратураларнинг техник ва фойдаланиш характеристикаларини 
ошириш, қайта ишланган янги усуллар, хар томонлама хисобга олиниши 
лозим бўлган диагностик қурилмалар, рақамли платалар ва уларни назорат ва 
диагностика объекти каби ташкил қилувчи қисми билан узлуксиз боғлиқ. 
КИС билан биргаликдаги платаларнинг назорат ва диагностика хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат: 
- КИС характеристикалари кенг диапазонга эга
- назорат тестларининг сони бир неча минггача етиши мумкин; 
- КИС билан биргаликда рақамли платалар магистрал жараён ташкил 
қилишга эга, бу эса бир даврдаги тактли частотада 4, 8, 16 разрядли шина 
бўйича берилганларни алмаштириш билан таъминлашни талаб қилади. 
Бундан ташқари бир вактнинг ўзида кўп каналларни назорат қилиш мумкин; 


53 
53 
- кўпгина КИСлардаги магистрал шиналари икки йўналишдаги иш 
режимига эга, шунинг учун назорат қурилмалари тактли частотанинг бир 
даври давомида узатишдан қабул қилишга уланишни таъминлаши лозим; 
- КИС билан биргаликда рақамли платалар интерфейс схемаларида бир 
неча икки томонлама кириш-чиқишли каналларга эга бўлиши мумкин; 
- вақт бўйича характеристика асосий роль ўйнагани туфайли, назорат 
операцияси хам ишчи частотага яқин бўлган 10-20 Мгц частотагача амалга 
оширилиши лозим. 
Микропроцессор тизимлари, одатдаги қурилмаларда қўллаш мумкин 
бўлмаган қуйидаги бир қанча хусусиятларга эга: 
- схемаларнинг тузилиши қийин, олдин аппарат холда бажарилган 
функциялар доимий сақлаш қурилмасида сақланадиган микропроцессор 
тугунларидаги микродастурларда амалга оширилади. Алгоритм дастурида 
эса бу схемаларнинг ишлаши яширилган; 
- микропроцессор схемасининг динамик диапазон харакати туфайли 
бир хил қийинчиликлар юзага келади, бунда сигналларнинг импульслари бир 
неча микросекунд харакат қилади, кейин йўқолади. Шунинг учун қачон 
қуриш ва қаерда қуришни билиш керак; 
- ИЛИ схемаси бўйича параллел қурилма шинасига бир вактнинг ўзида 
бир қанча қурилманинг уланиши манбаънинг носозлигини аниқлашни 
қийинлаштиради. 
Шундай қилиб, КИС ва МПТда рақамли тугунларнинг умумий 
хусусиятларини назорат қилишда қуйидаги қийинчиликлар мавжуд: 
- назорат объектининг ўта мураккаблиги
- назорат тугунларига киришнинг чекланганлиги; 
- шинани ташкил қилиш; 
- назоратни аниқ бир вақт ўлчовида белгилаш; 
- МПларни микродастурли бошқариш; 
- КИС комплектларининг тугалланмаган назорати; 


54 
54 
- КИС кириш ўзгарувчанлигига, конструкция элементларига МПТни 
функциялаштиришнинг мувозанатлаштиришга таъсири; 
- носозликларни топиш ва созлаш бахосининг юқорилиги; 
- МПТни ўзини назорат қилиш ва диагностика ўрнатиш учун 
фойдаланиш имконияти. 
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, алоқа 
воситаларидан фойдаланиш шароитида назорат ва диагностика ўрнатиш 
юзасидан қуйидагиларни хал этиш талаб қилинади: 
1. Таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари таннархини ихчамлаштириш 
мақсадида назорат ва диагностика ишларини таннархини камайтириш; 
2. Рақамли платалар ва уларнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш 
ишончлилиги хақидаги, шунингдек носозликларни топиш ва бартараф этиш 
билан боғлиқ вақтли ва иқтисодий харажатлар хақидаги ахборотни тўплаш ва 
ишлов бериш. 
Рақамли платаларни диагностика қилиш автоматик қурилмасини ишлаб 
чиқиш ва диагностика маълумотларининг базасини яратиш мақсадида 
қуйидагилар ишлаб чиқилган бўлиши керак: 
- сигнатура тахлили услуби асосида диагностика воситалари учун, 
берилган турдаги рақамли платаларни назорат ва диагностика объекти 
сифатида номенклатура ва техник маълумотларини тахлил услуби; 
- рақамли платаларнинг ишончлилиги тафсилотларини аниқлаш учун 
рақамли тизимларни назорат остида эксплуатациянинг статистик 
маълумотларини тахлил услуби. 
Биринчи йўналиш бўйича рақамли платалар ва уларнинг таркибий 
қисмларини техник маълумотлари ва номенклатурасини тахлил этиш лозим, 
бу эса қуйидагилардан иборат: 
1. Рақамли тизимда функционал тайинланиши бўйича хар хил рақамли 
платалар сонини тақсимланиши; 
2. Рақамли платалар тури, номлари ва ўлчамлари: турлари, сериялари, 
ИМС, КИС, ЭКИС ва МПТлар сони; 


55 
55 
3. Сиғим турлари ва сони, хар хил турдаги рақамли платаларда 
разъемли контактлар сони; 
4. Кўрилаётган рақамли платаларда тугунлар ишлашининг ишчи 
частоталари; 
5. ИМС, КИС, ЭКИС ва МПТли хар хил рақамли платалар учун электр 
таъминот кучланишининг градацияси. 
Иккинчи йўналиш бўйича рақамли платалар билан боғлиқ бўлган, мавжуд 
таъмирлаш-тиклаш ишлари тизим остининг тахлилини ўтказиш зарур: 
1. Умумий ташкил этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларида ишлатиладиган 
назорат ва диагностика усуллари ва воситалари; 
2. Берилган рақамли платалар учун назорат ва диагностика ишларига, 
умуман таъмирлаш-тиклаш ишларига вақт сарфланиши ва молиявий сарф 
харажатлар; 
3. Рақамли 
платалар 
ва 
уларнинг 
таркибий 
қисмларини, 
эксплуатациянинг умумлашган тажрибаси натижаларига кўра ишончлилик 
тафсилотларининг тахлили. 
Рақамли платаларнинг эксплуатациядаги ишончлилигининг асосий 
кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида, ушбу кўрсаткичлар хисобга олинганда 
назорат ва диагностика операциялари ўтказилиши учун реал мехнат 
сарфланишини камайтириш мумкин, қуйидаги тахлилни ўтказиш мумкин: 
а) рақамли платалардаги ишдан чиқишлар интенсивлиги; 
б) аппаратуранинг умумий ишдан чиқишлар сонидаги алохида, рақамли
платалар ишдан чиқишларнинг улуши; 
в) носозликлар қидирилишининг ўртача вақти; 
г) ишдан чиқишлар пайдо бўлгунча ишлаш вақти ва рақамли платаларни 
тиклашга сарфланадиган ўртача вақт; 
д) рақамли платаларни эксплуатациядаги ишончлилик критерияси 
бўйича ажратиш. 


56 
56 
Шундай 
қилиб 
рақамли 
платаларни 
диагностикасининг 
автоматлаштирилган қурилмасидан олиб яратиладиган диагностик 
маълумотлар базасида қуйидагилар сақланиши мўлжалланган: 
- кириш назоратини ташкил этиш ва алмаштириш учун зарур бўладиган 
ИМС, КИС, ЭКИС, МПТ ва уларнинг эталон сигнатуралари хақида 
маълумотлар; 
- сиғим контактларида текшириладиган рақамли платалар ва уларнинг 
эталон сигнатуралари; 
- рақамли платалар схемаларининг топологик моделлари хақида 
маълумотлар; 
- рақамли платалардаги носозликлар жойини топиш ва локализациялаш 
алгоритмлари хақида; 
- қайта тикланган рақамли платаларни ишга яроқли эканлигини 
текшириш ва созлашда керак бўладиган ташқи туташтирувчи кўрсаткичлар 
хақида маълумот ва шу кўрсаткичларни техник шартларда кўрсатилган 
меъёрларга кўрсатиш хақида маълумотлар. 
Назорат ва диагностика воситаларининг иш самарадорлигини ошириш 
мақсадида рақамли платаларни диагностикасининг автоматлаштирилган 
қурилмаси фойдаланувчисига танлаб олиши учун қуйида келтирилган 
режимлардан бирини тақдим этиш лозим: 
- берилган турдаги рақамли платалар учун эталон сигнатураларни луғат 
(журнал) режими. Рақамли платаларнинг эталон сигнатураларининг ушбу 
луғати, нотўғри ёки ностабил бўлган сигнатураларни топиб рақамли схема 
холатини ихтийрий тартибда назорат қилиш имкониятини беради; 
- рақамли платадаги носозликларни топишни берилган алгоритми 
бўйича хатоларни тескари текшириб бериш режими. Бу режимда оператор, 
нуқталар тўпламини кетма-кет текшириш кўрсатмасини олади, бу эса зонд 
билан ишлаётган операторга носоз сигнатурадан бошлаб носоз элемент ёки 
схема тугунига бошловчи барча сигнатуралар занжирини, сигнатура тахлили 
усули таъминлаб берадиган аниқлик билан аниқлаш имконини беради. 


57 
57 
Бунда рақамли платаларни диагностикасининг автоматлаштирилган 
қурилмасида назорат – диагностика жараёнлари тугаши билан қуйидаги 
натижаларни автоматик хужжатлаштириш ва сақлаш таъминланиши лозим: 
- носозлик пайдо бўлиш вақти ва санаси; 
- носозлик пайдо бўлиш вақтидаги рақамли тизимнинг иш режими; 
- носозлик жойини қидириш ва локализациялаш учун қўлланиладиган 
услублар ва воситалар
- носозлик жойи ва сабаби; 
- носозлик жойини қидириш ва топиш, локализациялашни вақт 
тафсилотлари; 
- носозлик диагностикасини бажарган оператор хақида маълумот. 

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish