165
Шахсий тармоқ
сохасида юксалувчи ўринни муассаса телефон
станциялари (МуТС) эгалламоқда. Замонавий МуТС коммутатор ва шлюз
вазифасини
амалга
оширувчи
хамда
ривожланган
интеллектуал
хусусиятларга эга тарқатилган архетектурали коммуникацион серверни
тақдим этади. Техник нуқтаи назардан хусусий хамда умум фойдаланиш
тармоқлари орасидаги фарқ бора бора камаяди. Хусусий тармоқлар
етарли
даражада катта ўлчовга эга бўладилар ва инфраструктураси умум
фойдаланиш тармоқларии инфраструктуралари сингари бўлади. Икки
турдаги тармоқларда хам чақириқни қайта ишлаш учун интеллектуал
вазифалар қўлланилмоқда. Бу икки тармоқ ўртасидаги мухим фарқ бўлиб,
хали хам кенг полосали иловаларга абонентлар киришини амалга ошириш
усули бўлиб қолмоқда.
Конвергенциянинг бошқа асосий йўналиши
боғланган хамда
харакатланувчи тармоқ конвергенция(Fixed/Mobile Convergence, FMC)
атамаси билан аниқланувчи категорияга таълуқлидир. Бу ерда гап симли
хамда мобил радио тармоқ коммутаторлар интеграцияси хақида кетаётгани
йўқ, гарчи бундай интеграция хам ўрин эгаллаши мумкин. Чинаккамига
хизматлар конвергенцияси мухим натижага эга бўлмоқда.
Хизматлар мавқеини оширишга олиб
келувчи конвергенция мисоли
тариқасида
компьютер телефониясини
(CTI-Computer/Telephony Integration)
келтириш мумкин. Бу ерда оператор марказидаги технологик жараёнларни
яхшилаш хамда оптимизациялари учун МуТС функционаллигига компьютер
имконияти қўшилади.
Конвергенция асосидаги хизматлар мавқеини ошиши бошқа мисоли
сифатида
мультимедиали коммуникацияни
келтириш мумкин. Бу ерда
ахборот узатиш учун алоқа сеанси жараёнида товуш, видео, графика
ишлатлиши мумкин. Техник воситалар сохаси
конвергенция натижасини
янги қурилмалар шахсий компьютерлар ёки ТВ қабул қилгичлар мисолида
кўриш мумкин.
Умумий холатда шуни айтиш мумкинки, конвергенция жараёни барча
замонавий телекоммуникация хамда ахборот индустрияси йўналишларини
биргаликда жамлаш истаги сифатида аниқланади.
INTERNET номини олган бу технология компьютерларнинг қандай
тармоққа кай тарзда уланишидан қатъий назар уларнинг бир бирлари билан
«мулоқати»ни таъминлаши зарур эди. INTERNET ғояси мухимлигини кўра
билган АқШ нинг бир қанча хукумат ташкилотлари бу устида иш олиб
боришни бошладилар. Катта ютуқларга TCP/IP стек протоколини ишлаб
чиққан АқШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқотлар
агентлиги
(Defence Аdvenced Research Projects Agency (DARPA)) 60 йиллар охирида
бир қанча йирик тадқиқот ташкилотлари тармоқларини бирлаштириш
проекти сифатида пайдо бўлган. TCP/IP бизнинг даврга келиб тармоқ ўзаро
таъсир протоколининг энг машхурига айланди.
Тахлилчилар башоратига кўра 2000 ва 2005 йиллар оралиғида
Интернетдан фойдаланувчилар сони ўсиш суръати ўрта йиллик жахон
166
кўрсаткичи 19% ташкил қилади, АқШда бу кўрсаткич 11%дан ошмайди. 2005
йилда жахонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 941,8млн.га етади(2001
йилда уларнинг сони 497,7млн.ни ташкил қилган эди)[4].
2001 йилнинг биринчи чорагида Интернет-компанияларга сармоя оқими
умумий молиялаштиришнинг 75%ни ташкил қилар эди, бу 1999 йилда қайд
этилган максимал 85%дан камроқдир. Интернет билан боғлиқ копанияларда
сармоялар хажми 43%гача пасайди(2000 йил охиридаги 13,4млрд.долл.га
қиёслаб 7,6млрд.долл.гача тушиб кетди).
Интернет бозорлари ривожланишини аниқлаб берувчи тенденцияларга
қуйидагилар киради:
-жахонда олти мингдан ортииқ бўлган Интернет провайдерларининг
фаол бирлашиши; бирлашиш учун асосий тамойил синергетик эффектларни
амалга ошириш, чиқимларни камайтириш ва
мизож базасини кенгайтириш
мақсадида виртуал интеграция;
-коммутацияланган киришга талабни тушиши билан бир пайтда юқори
тезликли ва кенг полосали киришга талбнинг ошиши;
-Интернет провайдерлари томонидан янги бизнес моделларни, яъни
порталларни ва контент-порталларни ташкил қилинишини ўзлаштириш
Интернет тармоғи дуне бўйлаб телекоммуникация тармоқлари ва ахбоот
технологиялари ривожига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Турли тармоқ
шаротларида барпо этилаетган мультисервис тармоқлари, интеллектуал
тармоқлар қўлланилиши бунга мисол бўлиши мумкин.
Халқаро телекоммуникация ташкилоти томонидан таклиф этилган
Келгуси авлод тармоқлари (NGN) концепцияси ривожи ва истиқболда кенг
қўланилиши
Интернет
технологиялари
такомиллаштирилиши
ва
мураккабланиши асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: