Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

 
3.
Ҳозирги замон геосиёсатида ахборот омили 


142 
Бугунги дунёда ахборот муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий омил ҳисобланади. 
Дунё бўйича хабар тарқатувчи оммавий ахборот воситаларига эга бўлган давлатлар ер 
юзида кечаётган сиёсий воқеаларни ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда талқин қилади 
ва бошқаларга етказади. Тарқатилаётган хабарлар асл ҳақиқатдан йироқ бўлганлиги 
туфайли кўпгина мамлакатлар ва халқлар тажовузкор давлатларнинг таъсирига тушиб 
қолмоқда. Бу эса адолатсиз урушларнинг давом этишига олиб келмоқда. Ана шу ҳолатни 
назарда тутган ҳолда ахборот ва оммавий ахборот воситалари омилини таҳлил этишга 
ҳаракат қиламиз.
Маълумки, ҳуқуқий фуқаролик жамиятида энг муҳим демократик институтлардан 
бири – оммавий ахборот воситалари саналади. Ривожланган демократик тизимда 
“Тўртинчи ҳокимият” деб эътироф этилган оммавий ахборот воситалари икки муҳим 
вазифани адо этади: 
биринчидан, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий ислоҳотларни 
тарғиб ва таҳлил этади;
иккинчидан, жамиятдаги турли қатлам фикрини ифодалаш баробарида ижтимоий 
фикрни шакллантиради ва йўналтиради. Демак, мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар, 
иқтисодий юксалишлар Оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ва даражасини 
белгилайди. Ўз ўрнида ахборот воситаларининг эркин ва мустақил фаолиятини 
таъминламай туриб демократик ўзгаришларга эришиб бўлмайди. Юртбошимиз 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ 9-сессиясида жамиятимиз 
олдидаги муҳим стратегик вазифалар, давлат сиёсатининг устувор йўналиш ҳамда 
тамойилларини кўрсатиб, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришдаги муҳим 
устувор йўналиш сифатида сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш эканини шундай 
таҳлил этади: “Жамиятимизни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш 
борасидаги тўртинчи ва ўйлайманки, энг муҳим устувор йўналиш – бу инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда 
ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни 
сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилишдир, десак ҳар томонлама тўғри 
бўлади”.
84
Оммавий ахборот ҳукумат ва халқ ўртасида воситачи сифатида сиёсий партиялар, 
давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий мувозанатни сақлайди. Оммавий 
ахборот воситалари давлатнинг сиёсатини, муайян масалалар бўйича, нуқтаи назарини, 
шу йўлдаги Фармон, қарор ва қонунларни халққа етказади. Ўз навбатида халқ давлатнинг 
84
Каримов И. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ тўққизинчи 
сессиясидаги маърузасидан. 


143 
ички ва ташқи сиёсатидан бохабар бўлади, уни таҳлил этиб, ўзига яраша хулоса 
чиқаришга интилади, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга ҳаракат қилади. 
Демак, оммавий ахборот воситаларининг мавжудлиги боис жамиятда халқ ҳокимияти ва 
инсон ҳуқуқлари таъминланади. 
Кенг жамоатчиликка таъсири, муайян ахборот ёки маълумотни зарурий даражада 
етказиш, аудиторияни қамраб олиши, жамиятда кечаётган воқеа ва ҳодисаларни тўғри 
талқин этиш, тарғибу ва ташвиқ қилиш жиҳатидан оммавий ахборот воситалари турли 
даражага эга. Рус олими Е.Старобинский таъбири билан айтганда, ҳар соҳа ўзига яраша 
ахборот воситасини, ҳар бир бозор эса тарғибот шаклини танлайди. Кишиларнинг айрим 
қатлами эса ўзига мос арзон, сифатли ва қулай воситани танлаб, кўпроқ маълумот олишга 
интилади.
85
“Деловой мир” журнали таҳлилига кўра, аҳолига тез таъсир қилиши, қисқа 
фурсатда маълумотларни етказиш бўйича телевидение, барча ёшдаги кишиларни жалб 
этиши, таъсирчанлиги бўйича радио қулай ва арзон ахборот воситаси саналар экан. 
Ижтимоий-сиёсий воқеликни тарғиб этиш ва муайян ғоялар талқинини етказишда 
радионинг мавқеи юқори баҳоланган.
86
Демак, мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнида радио 
ва телевидение, газета ва журналнинг ўзига хос алоҳида ўрни мавжуд. 
Оммавий ахборот воситалари ичида телевидение ва радио кучли мафкуравий 
таъсир ўтказадиган воситадир. Улар 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish