Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

1-
вариант. Талассократиянинг ғалабаси теллурократия цивилизациясининг 
таназзулига олиб келади. Сайёрамизда либерал-демократик тартибот ўрнатилади. 
Талассократиянинг моҳияти мутлақлашган ҳолда инсон ҳаётини ташкил этувчи ягона 
тизимга айланади. Ушбу тизимнинг икки жиҳатига эътибор қаратиш жоиз. Биринчидан, у 
мантиқий жиҳатдан зиддиятлардан холи бўлиб, унда геосиёсий тарихнинг бир тарафлама 
оқимининг қонуний тарзда якун топишини, яъни қуруқликнинг тўлиқ ҳукмронлигидан 
(анъанавий даврдан) денгизнинг тўлиқ ҳукмронлигига (ҳозирги давр) ўтиш жараёнини 
кузатиш, иккинчидан, ҳозирги вақтнинг ўзидаёқ ушбу жараён амалда рўй бераётганини 
қайд этиш мумкин. 
2-
вариант. Талассократиянинг ғалабаси икки цивилизация қарама-қаршилигига 
якун ясайди, аммо бу ҳол тараққиётнинг ушбу моделининг бутун дунёга тарқалишига 
олиб келмайди. Бу ҳол геосиёсий тарихнинг якун топганидан далолат беради, холос. 
Масалан, айрим мондиалистик назариялар вакиллари яқин келажакда дунёда “Қуруқлик” 
ва “Денгизнинг” ўзаро қарама-қаршилиги буткул барҳам топади, дея таъкидламоқда. 
3-
вариант. Теллурократиянинг мағлубияти вақтинчалик ҳодиса. Евросиё янгича 
шаклда ўзининг минтақавий вазифасини бажаришга киришади. Бунда минтақавий 
кучларни фалокатга олиб келган геосиёсий омиллар эътиборга олинади (янги минтақавий 
блок Жануб ҳамда Ғарбда ўзининг денгиз чегараларига эга бўлади, яъни “Евросиё учун 
“Монро доктрина”си амалга ошади). Натижада дунё ўзгача моҳият касб этган икки 
қутблилик ҳолатига қайтади.
4-
вариант. Йуқоридаги манзарининг мантиқий давоми сифатида намоён бўлади. 
Унга кўра, икки қутб ўртасидаги қарама-қаршиликнинг янги босқичида теллурократия 
ғалаба қозонади. У ўзининг тамаддуний тараққиёт андозасини бутун дунёга тарқатиб, 
“тарихни ўз ҳоҳишига мос равишда якунлашга” интилади. Бошқача айтганда, бутун дунё 
“Қуруқликка” айланади ва ҳамма жойда идеократия ҳукмронлик қилади. “Дунё инқилоби” 


61 
ҳамда Учинчи Рейхнинг сайёравий ҳукмронлик ғоялари тарихнинг шу шаклда интиҳо 
топишига сабабчи бўлган.
Ҳозирги вақтда тарихий жараёнларнинг ривожида субъектив ва рационал омиллар 
муҳим аҳамиятга эга бўлгани туфайли биз баён этган тараққиётнинг тўрт эҳтимолий 
варианти геосиёсий жараёнларнинг муайян тарзда ривожланишини ифода этган 
воқеликдан йироқ изоҳ эмас. Аксинча, улар минтақалар миқёсида олиб бориладиган 
жараёнларни бошқариш мумкин бўлган амалий геосиёсий позиция деб қаралиши лозим.
Геосиёсатнинг икки муҳим тамойили қаторида алоҳида ўрин тутадиган тушунча – 
R
imland (қирғоқ ҳудуди) категориясидир. Rimland гоҳ талассократиянинг, гоҳ 
теллурократиянинг бир қисми бўлиши мумкин бўлган таркибий макондир. Бу жуда ҳам 
мураккаб ва шу билан бирга маданий жиҳатдан бой минтақа ҳисобланади. Денгиз муҳити 
ҳамда сувнинг таъсири натижасида “қирғоқ ҳудуди”да ҳамиша изчил тараққиёт 
кузатилади. Геосиёсий асарларда денгиз оламига нисбатан умумлаштирилган ҳолда 
“Кема” ёки “Орол” тушунчаси қўлланилса, қуруқликка нисбатан “Уй” ёки “Империя” 
иборалари қўлланилади. Ана шу қоидага кўра Rimland гоҳида “Орол” ва “Кема”, гоҳида 
эса “Империя” ва “Уй” тарафга ўтади. Мазкур тушунчалар мазмун-моҳиятини 
ойдинлаштиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Rimland қуруқлик ва денгиз кучларининг тўқнашуви рўй берадиган қандайдир 
оралиқ ёки ўткинчи муҳит эмас. У мустақил мантиққа эга бўлган, шунингдек, 
талассократия ва теллурократияга жиддий таъсир ўтказадиган мураккаб воқелик 
ҳисобланади. Шу маънода, у тарихнинг объекти эмас, балки унинг фаол субъектидир. 
Талассократия ва теллурократиянинг rimland учун кураши шунчаки стратегик мавқени 
қўлга киритишга қаратилмаган. Rimland ўзига хос ҳамда тарихий иродага эга бўлса-да, 
уни геосиёсий қарама-қаршиликдан холи тассавур этиб бўлмайди. Зеро Rimland маълум 
даражада танлаш эркинлигига эга, бўлишига қарамай у ёки талассократияни ёхуд 
теллурократияни танлаши зарур.
Ана шу туфайли “ички ярим ой” аксарият ҳолларда инсоният цивилизацияси 
тарқалган ҳудуд, деб талқин этилади. Бу ҳудуд ичкарисида консерватизм, унинг ташқи 
қисмида эса тартибсизлик таҳдиди ҳукмронлик қилади. “Қирғоқ ҳудудлари” жойлашуви 
нуқтаи назаридан жуғрофий ҳолатдан келиб чиқадиган муаммоларни бартараф этишга 
мажбурдирлар. Rimland чегаравий ҳудуд, чизиқ ёки бошқача айтганда, чегаравий 
йўлакдир. Айни пайтда у том маънода чегара ҳамдир. Бундай уйғунлик “чегара” 
тушунчасига геосиёсий нуқтаи-назардан таъриф беришда муҳим аҳамиятга эга. Давлатлар 
ўртасидаги чегаралардан фарқли ўлароқ, геосиёсатда бу атама ўзгача, яъни дастлабки 
андозага асосланган ҳолда таҳлил этилади. Барча чегаралар учун умумий асос бўлган 


62 
ушбу тарихий-жуғрофий ҳамда маданий тушунча ана шу андозанинг негизини ташкил 
этади. 
Қирғоқ ҳудудларининг эни ёки кенглиги материкка ташқаридан, яъни денгиз 
тарафдан келадиган босқинчилар кўзи билан қараш натижасида шаклланади. Айнан 
қирғоқ “денгиз кучлари” учун қуруқликнинг ичкарисигача кириб борадиган йўлак 
ҳисобланади. Материк учун эса, қирғоқ, аксинча, сўнгги маррадаги чизиқдир. Қирғоқни 
чизиқ сифатида талқин этиш “қуруқлик ҳуқуқшунослигига” хос бўлган қарашдир. 
Қирғоқ ҳудудлари материкдан, (яъни Евроосиёдан) узоқда бўлган денгиз 
давлатлари учун келажакда босиб олиш мумкин бўлган мустамлакалар бўлиб, уларни 
асосий қитъадан ажратган ҳолда стратегик маконга айлантириш мумкин. Шу билан бирга, 
талассократия намоёндалари қирғоқ ҳудудини охиригача эгаллаш қийинлиги, қитъа 
ичкарисидан хавф туғилганда кемага ўтириб ватанга, “оролга” сузиб кетиш мумкинлиги 
тўғрисидаги хулосага келганлар.
Қирғоқнинг чизиқ бўлишига сабаб денгиз босқинчиларининг минтақа ичкарисига 
маълум даражадагина кириб боришлари хавфсиз эканлиги билан боғлиқ. Денгиз ҳамда 
қуруқлик тўғрисидаги ҳар икки йўналишдаги қарашларни ўзида мужассамлаштирган 
геосиёсат фанида rimland чегара-чизиқ шаклидаги ўзига хос воқелик сифатида намоён 
бўлади. Унинг (яъни rimlandнинг) хусусиятлари эса шу ҳудудда қайси унсур устунлик 
қилишига боғлиқ. Масалан, Хитой ва Ҳиндистоннинг кемалар қатнашига қулай бўлган 
улкан океан қирғоқлари ҳам энг тор ҳажмдаги чизиқ ҳисобланади. Чунки ушбу ҳудудлар 
маданий жиҳатдан қуруқликка мослашган ҳудудлар бўлиб, қирғоқлари жуда тор ҳажмга 
эга ва қитъанинг сув билан туташган маррасинигина ифода этади. Европа ва асосан Ўрта 
Ер денгизидаги қирғоқ ҳудудлари нисбатан кенгроқ ҳажмга эга бўлиб, материк 
ичкарисигача чўзилиб кетган. Масалан, геосиёсий нуқтаи назаридан назардан НАТОнинг 
аъзоси сифатида Туркия ҳудуди тўлиқ “римланд”нинг чегара ҳудудида жойлашган. Унинг 
қитъа ичидаги чегаралари анчагина ҳудудни эгаллаган римланд чегарасини ифода этади. 
Ушбу давлатнинг қўшниси – Эрон эса денгиз кучлари таъсиридан холи бўлгани туфайли, 
Ҳиндистон ва Хитой сингари жуда тор чизиқдан иборат геосиёсий чегарага эга. Лекин, 
ҳар иккала ҳолатда ҳам сўз том маънодаги маъмурий белги эмас, балки геосиёсий чегара 
ҳақида бормоқда. Аён бўладики, геосиёсий чегара муваққат, ўзгарувчан ва шарт-
шароитларга узвий боғлиқ ҳодиса бўлиб, вазиятга қараб кенг майдондан тор чизиққа 
қадар ўзгариб туриши мумкин. 
Геосиёсатдаги бундай ёндашув чегара масаласи билан боғлиқ бўлган нисбатан 
хусусий муаммоларни таҳлил этишда ҳам қўлланади. У давлатлар ўртасидаги чегараларни 
“ҳажм жиҳатидан ўзгарувчи ҳудудлар”, деб ҳисоблайди. Чегаравий ҳудуд ҳажмининг 


63 
кенгайиши ёки торайиши минтақанинг умумий тараққиётига боғлиқ. Шунга боғлиқ ҳолда 
ушбу ҳудудлар тегишли ўлчам доирасида ўз шакли ва йўналишини ўзгартириб туради. 
Ушбу ёндашув нуқтаи назаридан ҳатто айрим давлатлар ҳам “геосиёсий чегара” 
тушунчаси доирасига киритилиши мумкин. Масалан, Англиянинг таклифи билан Россия 
ва Германия ўртасида ташкил этилажак “санитар кордон” ғояси остида Болтиқбўйи ва 
Шарқий Европа давлатларидан иборат “ҳеч кимга тегишли бўлмаган” (ярим мустамлака 
ва Англияга йўналган) ҳудудни қамраб олиши кўзда тутилган эди. Россия ва 
Германиянинг минтақавий сиёсати эса, аксинча, бу ҳудудни чизиққа айлантиришга 
(Брест-Литовск, Раппало, Риббентроп-Молотов пакти) қаратилган эди. Талассократ-
атлантистлар сунъий равишда etats-tampons деб аталмиш “оралиқ давлатлар” ни ташкил 
этиш орқали ушбу чегаравий чизиқни имкон қадар кенгайтиришга ҳаракат қилишди. 
Бунга мисол тариқасида Шимолий ва Жанубий Корея, Шарқий Европа ва Болқонда 
ташкил этилган давлатлар, Марказий Осиё республикаларини келтириш мумкин.
Айни пайтда энг ривожланган талассократия (Англия, АҚШ) бу ҳолатда икки хил 
андозани қўллайди: ўз ороллари чегараларини имкон қадар торайтириб, чизиқ ҳолига 
келтириш, Евросиё қирғоқ ҳудудларини эса кенгайтиришга интилган. Минтақавий 
геосиёсат учун эса худди шу тамойилнинг қарама-қарши йўналишда, яъни Евросиё 
чегаралари чизиқ, Америка чегаралари эса кенг ҳажмдаги йўлак тарзида қўлланиши 
мантиқан тўғри бўларди. Rimlandни тарихда “цивилизация бешиги” бўлган, дея талқин 
этиш “чегара-ҳудудларида”ги давлатларнинг геосиёсий позициясига жиддий таъсир 
кўрсатади. Ана шу нуқтаи назардан денгиз давлатлари ҳам қитъачи давлатлар ҳам “чегара 
ҳудудлари”нинг маданий-интеллектуал имкониятларини ўзларига оғдиришга ҳаракат 
қилишади. Бундай геосиёсий салоҳиятдан оқилона фойдала билиш қарама-қарши 
томонларнинг геосиёсий стратегия санъатига боғлиқдир. 
Бу санъатни мукаммал эгаллаган “денгиз кучлари” ҳамиша босиб олинган ерларни 
тез ва тўлиқ ўзлаштириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга интилиб келган. Бу 
уларни қуруқлик босқинчиларидан ажратиб турган. Негаки қуруқлик босқинчилари босиб 
олинган ҳудудларни “ўзиники”, деб ҳисоблаб ундан самарали фойдаланишга 
шошилмаган. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish