Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети


Геосиёсатда қўлланиладиган таянч иборалар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

Геосиёсатда қўлланиладиган таянч иборалар: 
 
1. Амалий геосиёсат - Лакост томонидан илгари сурилган атама бўлиб, геосиёсий 
воситадан фойдаланиш, асосий тамойилларни ҳисобга олмаган ҳолда, минтақавий 
миқёсдаги микромуаммоларга мувофиқ келади.
2. Анаконда стратегияси – Атлантизмнинг Евроосиё тажовузини жиловлаб 
туриш мақсадида унинг имкон қадар кўпроқ қирғоқ ҳудудларини ажратиб олишга 
қаратилган ҳатти-ҳаракатлари.
3. Атлантизм – Сув, Денгиз, талассократия, Sea Power сингари атамаларга яқин 
маънога эга бўлган мураккаб геосиёсий тушунча; тарихий нуқтаи-назардан инсониятнинг 
ғарбий қисми; стратегик нуқтаи-назардан либерал-демократик мафкура устувор бўлган 
ғарбий давлатларнинг иттифоқи; ҳарбий-сиёсий нуқтаи-назардан НАТО мамлакатлари; 
ижтимоий нуқтаи-назардан «савдо тузуми» ва «бозор қадриятлари»га (АҚШ модели) 
йўналган. Евроосиёчиликка қарама-қарши.
4. Афсонавий жуғрофия (Сакральная география) - қадимгиларнинг сифатли 
ҳудуд ёки макон тўғрисидаги қарашлари. Замонавий геосиёсат маконнинг типологик 
жиҳатдан шунга ўхшаш тушунчасидан фойдаланади фақат, уни рационал табиий илмий 
нуқтаи-назардан ифода этади. 
5. Аэрократия – юнон. «ҳаво воситасидаги ҳукмронлик». Стратегиянинг куч 
компоненти бўлиб, стратегик босқинчиликни амалга ошириш мақсадида ҳаво 
ҳудудларини эгаллашни ифода этади. Денгизчиликнинг ривожлантирилидан фарқли 
ўлароқ авиациянинг ривожлантирилиши ўзида янги унсурни келтириб чиқармасдан, 
талассократик тамойилни кучайишига олиб келди холос. 
6. 
Бегемот - қадимги яҳудий тилида «махлуқ», «қуруқлик деви» (Инжилда). қитъа 
маъносини англатади.
7. 
Берлин - Ўрта Европанинг табиий стратегик пойтахти.
8. 
Биполяр дунё (биполярлик ёки икки қутблилик) - табиий геосиёсий тузилма 
бўлиб, у ўзида планета миқёсида асосий геосиёсий дуализм- талассократияни
теллурократияга  қарши акс эттиради.
9. Бир қутбли дунё - «совуқ уруш» да СССРнинг мағлубиятидан кейин вужудга 
келган геосиёсий тартиб. Атлантизм ва АҚШ ер юзида ҳукмронлик қилувчи ягона қутб 
сифатида тушунилади.


149 
10. Блок – бир неча давлатларнинг бирлашмаси ҳисобланиб, уларнинг стратегик ва 
геосиёсий жиҳатдан эътиборли ҳаракатлари планета миқёсида юқори савиядаги 
ўзгаришларга олиб келади. “Фазовий тараққиёт» қонуни бўйича блокларнинг пайдо бўлиши 
– муқаррар жараён. 
11. Бой Шимол - бу атама атлантизм, ғарб ва либерал-демократик дунё 
атамалари сингари ифодаланувчи атама. 
12. Геополитика (геосиёсат) - давлат ва халқларнинг ўзлари жойлашган 
ҳудуднинг географик, табиий - иқлим шароитларига мос равишда шаклланишини 
ифодаловчи фан. Ушбу фан негизида давлатнинг сиёсий табиати ҳам у жойлашган 
ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиқиши асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, 
геосиёсат давлатларнинг бошқа ҳудудларни эгаллашга қаратилган сиёсатининг ички 
механизмларини очиб беради.
13. Геосиёсий дуализм – геосиёсатнинг асосий тамойили бўлиб, у қуруқлик ва сув 
ўртасидаги рақобат тарихий жараённи ҳаракатга келтирувчи омил эканлигини 
ифодалайди. 
14. Геосиёсий кесим - тарихнинг аниқ бир вақтида, сиёсий жараёнларнинг умумий 
динамикасини ҳисобга олмаган ҳолда стратегик пойтахт (стратегик қутб) билан чекка 
ҳудудлар ўртасида рўй берадиган муносабатлар йиғиндисини ифода этувчи тушунча. 
15. Геосиёсий нур – геосиёсий қутбнинг чекка ҳудудларга нисбатан куч 
воситасида кўрсатадиган (иқтисодий, стратегик, маданий, хўжалик, маъмурий ва ҳакозо) 
таъсирини ифодаловчи вектор. Дунёнинг ҳақиқий манзараси тинч ҳолатида ҳам геосиёсий 
кесимларни ифодалаб туради. Геосиёсий нур деганда кундалик ҳаётда давом этиб 
келаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнлар динамикаси ифода этилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish