2. Геосиёсий жараёнлар борасида замонавий тадқиқотлар
Маълумки, ўтган асрнинг асосий геосиёсий қарама-қаршилиги “совуқ уруш”да
яққол намоён бўлган. Бу даврда унинг интиҳоси, умуман жаҳон ҳамжамиятининг
келажаги тўғрисида турли ёндашув ва назариялар илгари сурилди. Баъзи олимлар ядровий
ҳалокат дунё тараққиётига якун ясашини таъкидлаган бўлса, бошқалари Шарқ ва Ғарб
ўтрасидаги зиддият охир-оқибатда ягона умумсайёравий тартиботга бўйсунишга олиб
келишини уқтиради. Айнан ана шу ёндошув мондиализм назариясининг мазмун-
34
моҳиятини ифода этади
29
.
Ушбу концепция Ғарбнинг “совуқ уруш”да эришган
ғалабасидан анча илгари пайдо бўлган эди. Унга кўра, тўлиқ сайёравий интеграциянинг
рўй бериши муқаррар бўлиб, давлатлар, халқлар, миллатлар ва маданиятларнинг хилма-
хиллиги босқичидан ягона дунё, яъни “One World”га ўтиш амалга ошади.
Ушбу ғоянинг илдизларини Ўрта асрларга ва узоқ ўтмишга бориб тақаладиган
баъзи утопик назарияларда кўриш мумкин. Бундай таълимотларга кўра, тарихнинг муайян
кульминацион даврида ердаги барча халқлар ягона салтанат остида бирлашади ва
қадимдан давом этиб келган зиддиятлар, тўқнашув ҳамда муаммолар барҳам топади
30
.
Мондиалистик ғоялар кўпроқ бетараф позицияда турган турли касбдаги
европаликлар, инглиз либералларига, шунингдек шўроларга хос бўлган. XIX аср охиридан
бошлаб жаҳон бизнес оламидаги йирик шахслар томонидан мондиалистик руҳдаги
ташкилотлар тузилгани маълум. Масалан, сэр Сэсил Роус томонидан тузилган “Давра
столи” гуруҳи аъзолари “ягона Дунё ҳукуматини тузиш ва бутун дунёда тўсиқсиз савдо
тизимини шакллантиришга ҳисса қўшиши” шарт эди. Ушбу “давра столи” доирасида
юритилган баҳс-мунозараларда кўпинча социалистик ва либерал-капиталистик ғоялар
қоришиб кетар ва коммунистлар ушбу ташкилотдаги йирик молия капитали вакиллари
билан ҳамкорлик қилар эди. Уларнинг барчасини умумсайёравий бирлашув утопик ғояси
бир-бири билан боғлаб турган. Рус олими А.Дугиннинг фикрича, Миллатлар Лигаси, БМТ
ва ЮНЕСКО каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам ана шундай мондиалистик руҳдаги
ташкилотлар сирасига киради.
XX
аср давомида бундай мондиалистик ташкилотлар
ортиқча шов-шувлардан қочиб, яширин, сирли тусга эга бўлиб, номини тез-тез ўзгартириб
турган.
31
АҚШнинг бутун Ғарб оламида, қолаверса, бутун Ер юзида стратегик жиҳатдан энг
қудратли давлатга айлангани сари у мондиализмнинг асосий штабига айланди. Бу “штаб”
аъзолари ҳокимиятга муқобил маслаҳатчилар, таҳлилчилар ва стратегик тадқиқотлар
марказларидан иборат тизимни шакллантирди.
32
Шундай қилиб, мондиалистик ташкилотларнинг уч асосий маркази вужудга келган
ва фаолият юритган бўлса-да, улар расман Ғарб жамоатчилигига узоқ вақт аён бўлмаган.
29
Америкада мондиализм назарияси // Тафаккур, 2006,1-сон, 112-113- бетлар.
30
Мондиалистик утопиянинг соф хаёлий кўринишларидан ташқари рационал
кўринишлари ҳам мавжуд бўлган. Улардан бири позитивист Огюст Контнинг "Учинчи
эра" таълимоти ёки Лессингнинг гуманистик эсхатологиясидир.
31
Гарри Дэвиснинг "Дунё конфередерацияси учун универсал ҳаракат", "Федерал
Иттифоқ" ва ҳатто инглиз праламенти аъзоси Генри Асборн томонидан 1946 йилда "Дунё
ҳукумати учун салб юриши" каби уюшмалар ташкил этилган. Қаранг. Дугин А. Основы
геополитики.Биринчи қисм.-М.:Арктогея,1997,121-130-бетлар.
32
Қаранг. Уткин А.И. "Мировой порядок XXI века", "Вызов Запада и ответ России" – М.,
2002.
35
Расмий ташкилот ҳамда тизимлардан фарқли ўлароқ, бу гуруҳлар режалаштириш ва
тадқиқотлар соҳасида эркин фаолият юритишиб, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар
комиссиялари фаолиятини белгиловчи қатъий қоидалар ва расмиятчиликдан халос эди.
Америкалик йирик банкир Морган асос солган “Халқаро муносабатлар бўйича
кенгаш”
33
дастлабки мондиалистик ташкилотлардан бўлган. Ушбу норасмий ташкилот
АҚШнинг жаҳон ҳамжамиятига нистабатан олиб борадиган стратегиясини ишлаб чиқиш,
“Дунё ҳукумати”ни ташкил этиш ва сайёрани тўлиғича ягона қолипга солишни мақсад
қилиб фаолият юритган. Бу ташкилот 1921 йилда “Бутун жаҳон тинчлиги учун Карнеги
Жамғармаси”нинг шўъбаси сифатида ташкил топган. Унинг аъзолари ҳисобланган барча
юқори мансабдаги сиёсатчиларни сайёрамизнинг келажаги тўғрисидаги мондиалистик
қарашлар бирлаштирган.
34
1954 йилда иккинчи мондиалистик тизим - Бильденберг клуби
ёки Бильденберг гуруҳи ташкил топади. У “нафақат” америкалик таҳлилчи, сиёсатчи,
молиячи ва зиёлилар, балки уларнинг европалик ҳамкасбларини ҳам бирлаштиради. 1973
йилда Бильденберг гуруҳи фаоллари томонидан учинчи муҳим мондиалистик тизим
“Трилатерал” (Trilateral) – “Уч томонлама комиссия” ташкил этилади.
Ушбу ташкилотнинг АҚШдаги штаб-квартирасидан (345 East 46th street, New York)
ташқари яна икки қароргоҳи Европа ва Японияда мавжуд бўлган. “Trilateral” фундаментал
геосиёсий нуқтаи назардан бозор иқтисодиёти ҳамда техник ривожланишда етакчилик
қилаётган Америка қитъаси, Европа ва Япония назорат қилаётган Тинч океани ҳудудидан
иборат “учта энг улкан ҳудуд”ни АҚШ ва атлантизм бошчилигида бирлаштиришни
назарда тутган эди.
Бильденберг ва Трилатерал каби мондиалистик гуруҳларга “Чейз Манхэттен
банк”нинг эгаси йирик сармоядор Дэвид Рокфеллер бошчилик қилган. Бундан ташқари,
барча мондиалистик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда
атлантизмнинг доимий таҳлилчилари, геосиёсатчи ва стратеглари ҳисобланган Збигнев
Бжезинский, Генри Киссинжер ва Жорж Болл каби машҳур сиёсатчилар хизмати беқиёс
бўлган.
Барча мондиалистик лойиҳаларнинг асосий йўналиши “демократик”, “гуманистик”,
“прогрессив” қадриятларни кенг тарғиб этиш ва Ғарбнинг стратегик устуворлиги остида
ягона дунё тизимига ўтишни кўзда тутади. Аммо, таъкидланганидек мондиализмга қарши
кайфиятлардан халос бўлиш мақсадида сиёсатчи, журналист, зиёли, молиячи ҳамда
33
Council on Foreign Relations,
қисқача C.F.R
34
Рус тадқиқотчиси А.Дугиннинг ёзишича CFR.нинг кўпчилик аъзолари бир вақтнинг
ўзида шотланд масонлигига мансуб бўлганлиги сабабли, уларнинг геосиёсий лойиҳалари
қандайдир гуманистик-мистик хусусиятга эгалиги тўғрисида тахмин қилиш мумкин.
Қаранг. Дугин А. ўша жойда.
36
таҳлилчилардан иборат параллел тузилмалар ҳам ташкил этилган. Мутахассисларнинг
фикрича, бундай тузилмалар “Ягона Дунё ҳукумати” лойиҳасини кенг оммага эълон
қилиш олдидан ўзига хос замин ҳозирлаши керак эди. Чунки бундай оламшумул
дастурнинг кутилмаганда эълон қилиниши кучли қаршиликни келтириб чиқариши
мумкин эди. Мондиалистик ташкилотлар тузадиган ва амалга оширадиган дастурлар
услуби билан жиҳатидан бир-биридан фарқланса-да, назарий жиҳатдан бир мақсадга
етаклайдиган восита бўлган.
35
Мондиализмда конвергенция назарияси муҳим ўрин тутади. Ўтган асрнинг 70-
йилларида З.Бжезинский бошчилигида “сўл” таҳлилчилар томонидан ишлаб чиқилган
ушбу назария “совуқ уруш” даврида яққол намоён бўлган мафкуравий ва геосиёсий
қарама-қаршиликка янги маданий-мафкуравий тамаддунни вужудга келтириш орқали
барҳам бериш мумкинлигини асослайди. У соф атлантизм ва континентализм
оралиғидаги, аниқроқ айтганда, социализм ва капитализмни уйғунлаштирадиган тамаддун
бўлиши керак эди.
Бу назария асосчилари марксизмдан халос бўлиш учун унинг социал-демократик
ёки ревизионистик руҳдаги мўътадилроқ андозасини қабул қилиши лозимлигини
таъкидлаган. Бунинг учун эса “пролетариат диктатураси”, “синфий кураш”, “ишлаб
чиқариш кучларини национализация қилиш” ва “хусусий мулкни бекор қилиш” деган
марксистик атамалардан воз кечиш зарур эди. Бу ўз навбатида, либерал Ғарбда бозор
эркинлигини бир оз чеклаш, иқтисодиётга давлат аралашувини қисман бўлса-да
киритишни тақозо этарди. Маданий муштараклик эса, маърифатпарварлик ва
инсонпарварлик қадриятларида ифодаланиши мумкин. Зеро, Ғарбдаги демократик
тузумлар ҳам, шўроларнинг ижтимоий ахлоқ тизими ҳам ана шу умуминсоний
қадриятларга асосланган.
“Конвергенция назарияси” асосида пайдо бўлиши мумкин бўлган Дунё ҳукуматига
СССР ва АҚШ томонидан сайёрамизни биргаликда бошқариш имконияти берилиши
назарда тутилган эди. Бу вазиятда Ер юзидаги халқлар геосиёсий зиддият босимидан
халос бўлиб, “совуқ уруш” тугаши ва умумий тинчлик даври бошланиши керак эди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мондиалистик марказларнинг Москвада ҳам ўз
вакиллари бўлган. Жумладан, академик Гвишиани “Трилатерал”нинг советлар
давлатидаги шўъбаси бўлган тизимли тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган.
Ғарбдаги ва Россиядаги айрим геосиёсатчилар фикрича, собиқ Иттифоқ даврида қайта
35
Қаранг. Дугин А. Ўша жойда.
37
қуриш сиёсатини амалга оширган Михаил Горбачев ва унинг маслаҳатчилари таянган
мафкуравий асос конвергенция назарияси эди.
36
Мондиализмда энг машҳур тадқиқотлардан бири – бу Джонс Хопкинс
Университети профессори Фрэнсис Фукуяманинг “Тарих интиҳоси” назариясидир
37
.
Кўпчилик олимлар, давлат арбоблари, геосиёсатчи мутахассислар фикрича, Ғарб
атлантизмининг ғалабаси ва собиқ шўро давлатининг қулаши мондиалистик
лойиҳаларнинг барҳам топиши ёхуд мантиқан ўзгаришига олиб келиши керак эди. 1990
йилларнинг бошида мондиализмнинг янги кўриниши сифатида Ф.Фукуяманинг “Тарих
интиҳоси” мақоласи асосида ишлаб чиқилган доктрина пайдо бўлди. Жиддий шов-
шувларга сабаб бўлган ушбу мақолада илгари сурилган ғоя сиёсатчилар ва бошқа кўплаб
таниқли мутахассислар томонидан неомондиализмнинг ғоявий базаси сифатида талқин
қилина бошланди.
Хўш, ушбу ғоянинг мазмун-моҳияти нималардан иборат? Мазкур мақолада
Ф.Фукуяма тарихий жараёнлар ривожининг қуйидаги андозасини таклиф қилади.
Инсоният “ижтимоий воқелик нотўғри бошқарилган” ва “қолоқлик” ҳукм сурган зулматли
даврдан капитализм, замонавий Ғарб тамаддуни, бозор иқтисодиёти ва либерал-
демократик мафкурага асосланган тузум сари интилиб келган. Шўро давлатининг
парчаланиши энг сўнгги “иррационалистик” андозанинг қулагани тарих интиҳоси ҳамда
Ер юзида янгича давр бошланганини англатади. Дунё тараққиёти бундан буён “бозор ва
демократия”нинг рационал қонунларига асосланади.
Бозор муносабатлари ва демократия Ғарб маданияти маҳсули бўлса-да, янги тузум
барча минтақаларни қамраб олган ҳолда мамлакатларни иқтисодий ривожланган
марказлар атрофида бирлаштиради.
Ф.Фукуяманинг назариясига яқин фикрлар европалик олимлар асарларида ҳам
учратиш мумкин. Чунончи, узоқ вақт давомида Франция президенти Франсуа
Миттераннинг маслаҳатчиси ҳамда бир оз вақт Европа Тикланиш ва тараққиёт банки
директори лавозимида ишлаган Ж.Аттали “Горизонт чизиғи” китобида шунга ўхшаш
назарияни илгари сурган.
Ж.Атталининг фикрича, ҳозирги вақтда тараққиётнинг учинчи даври -
қадриятларнинг универсал эквиваленти бўлган “пул даври” бошланган.
38
Унинг назарида,
36
Қаранг. Дугин А. Ўша жойда.
37
Фукуяма Ф. Конец истории и последний человек. Перевод с английского М.Б.Левина.
Публикуется по изданию.-М.:ООО “Издательство АСТ”, 2004.
38
Бундай ёндашувни Атталининг ўзи яҳудий-каббалистча талқинда ўз ифодасини топган
мессианлик даври бошланганлиги билан боғлайди. Бу масала унинг мессианликка
бағишланган "У келади" деган бошқа китобида атрофилича ёритилган.
38
жаҳонда ягона либерал-демократик мафкура, бозор тизими ва информацион
технологияларнинг ривожланиши туфайли дунёда янги манзара вужудга келади, бутун
тарихий тараққиёт давомида ҳукмронлик қилган геосиёсий воқеликлар аҳамияти сусаяди.
Бу ҳол Ғарб ва Шарқ ўртасидаги зиддиятни ифода этган геосиёсий дуализмнинг бартараф
этилишига сабаб бўлади.
Шу билан бирга, яхлит умумдунёвий тизим “геоиқтисодиёт” тамойилларига
асосланган янги геосиёсий воқеликка айланади. Таъкидлаш жоизки, “Геоиқтисодиёт”
мондиалистик геосиёсатнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, у геосиёсий ёндашувнинг
мазмун-моҳиятини ифода этувчи жўғрофий, маданий, мафкуравий, этник, диний ва бошқа
хусусиятларни эмас, асосан иқтисодий омилнинг ҳудудга муносабатини устувор омил
сифатида тан олади. “Геоиқтисодиёт” учун алоҳида шахснинг яшаш тарзи, такомили,
маданий қадриятлари ва анъаналарини эътиборга олмайди. У воқеликни йирик ишлаб
чиқариш, ахборот марказлари, фойдали қазилмалар ва жаҳон биржалари марказлари
билан боғлиқ ҳолда талқин этади. Ж.Атталининг геоиқтисодий ёндашуви “ягона дунё”да
қуйидаги янги иқтисодий марказлар бўлиши мумкинлигини асослайди:
- Жанубий ва Шимолий Американи бирлаштирган ягона молиявий-саноат
ҳудуди;
- Иқтисодий интеграциялашув натижасида пайдо бўлган Европа ҳудуди;
- Япония, Тайвань, Сингапур каби бир қанча рақобатчи марказларни ўз ичига
олган “янгича тараққиёт” зонаси - Тинч океани минтақаси ҳудуди.
Ж.Аттали бу уч мондиалистик ҳудуд бир-бири билан иқтисодий ва мафкуравий
жиҳатдан узвий боғлиқ бўлгани боис, улар ўртасида жиддий фарқ ёки қарама-қаршилик
вужудга келмайди, деб таъкидлайди. Бу ҳудудлар жўғрофий жойлашув жиҳатидангина
фарқланиб, атрофидаги ривожланмаган минтақаларни узвий бир тизимга тарзида
бирлаштиради. Шу тариқа Ер юзида мавжуд бўлган геосиёсий қарама-қаршилик барҳам
топади. Ғарбга қарши тура оладиган қутбнинг мавжуд эмаслиги Евроосиёда янгича
ёндашувларни жорий этиш жараёнини тезлаштиради. Ж.Атталининг таъкидлашича, бу
геоиқтисодиёт даврининг бошланишидан далолат беради.
Хулоса қилиб айтганда, геосиёсат тарихида ўзига хос ўрин тутган бундай
тадқиқотлар муҳим илмий - назарий аҳамият касб этади. Зеро, ушбу изланишлар халқаро
муносабатлар амалиётини атрофлича ўрганиш ҳамда назарий умумлаштириш негизида
янги илмий ечимлар ва хулосалар қилишга хизмат қилган. Шу маънода, кейинги йилларда
Марказий Осиёда жадал кечаётган геосиёсий жараёнларни тадқиқ этаётган олимлар учун
бундай тадқиқотларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |