Назорат саволлари:
1. p-n ўтиш деб нимага айтилади ва у қандай аниқланади ?
2. p-n ўтиш тўғри ва тескари силжитилганда унинг ичида қандай
ҳодисалар рўй беради ?
3. Инжекция ва экстракция ҳодисаларини тушунтиринг.
4. Ўтишдаги кучланиш ўзгарганда
инжекция ва экстракция
токлари қандай ўзгаради ?
5. Нима сабабдан p-n ўтиш барьер сиғими деб аталувчи сиғимга
эга ?
6. Тескари кучланиш ортганда p-n ўтишнинг барьер сиғими
қандай ўзгаради?
7. p-n ўтишнинг диффузия сиғими нима ҳисобига ҳосил бўлади ?
8. Реал p-n ўтиш тузилмаси идеаллаштирилган p-n ўтишдан
нимаси билан фарқ қилади ?
9. p-n ўтиш токи температурага қандай боғлиқ?
3 – маъруза
ЯРИМ УТКАЗГИЧ ДИОДЛАР
Режа: 1.Тугриловчи диод
2.ВАХва параметрларининг
температурага богликлиги
3.Диод модели
Яримўтказгич диод деб бир (ёки бир неча) электр
ўтишларга эга икки электродли электрон асбобга айтилади.
Диодлар
радиоэлектрон қурилмаларда ишлатилиши ва бажарадиган вазифасига
мувофиқ таснифланадилар.
Барча яримўтказгич диодларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
тўғриловчи ва махсус вазифаларни бажарувчи.
Тўғриловчи диодлар
ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш учун қўлланади.
Тўғриланувчи ток шакли ва частотасига боғлиқ ҳолда
улар паст
частотали, юқори частотали ва импульс диодларга ажратилади.
Махсус
вазифаларни бажарувчи диодларда
р-n ўтишларнинг
турли
электрофизик хусусиятларидан, масалан, тешилиш ҳодисаларидан,
фотоэлектрик ҳодисалардан, манфий қаршиликка эга соҳалари
мавжудлигидан ва бошқалардан фойдаланилади.
Махсус вазифаларни
бажарувчи диодлар, хусусан, ўзгармас кучланишни барқарорлаш,
оптик нурланишни қайд этиш, электр схемаларда сигналларни
шакллантириш ва бошқа вазифаларни
амалга ошириш учун
қўлланилади.
а) б) в)
4.1 – расм.
Яримўтказгич
диодларнинг
электр
схемаларда
шартли
белгиланиши 4.1 а - расмда, унинг тузилмаси кўриниши б – расмда
келтирилган. Расмларда диоднинг чиқишлари А ва К кўрсатилган
бўлиб, улар диоднинг электродлари деб аталади. Диоднинг
р –
томонига уланган электрод анод деб,
n – томонига улангани эса – катод
деб аталади. Диоднинг статик ВАХи в – расмда келтирилган.
Яримўтказгич диоднинг тўғри ва тескари йўналишларидаги
қаршиликлари бир – биридан кескин фарқ қилади: тўғри йўналишда
силжитилган
диоднинг қаршилиги
қиймати
кичик,
тескари
силжитилган диодники эса – катта бўлади. Шу
сабабдан диод бир
томонга электр токини яхши ўтказади, иккинчи томонга эса – ёмон
ўтказади.
Диодни асосий параметрлари:
1. Статик қаршилик
Д
Д
CT
i
u
R
[Ом] ;
2. Дифференциал қаршилик
i
u
r
диф
[Ом] ;
3. Характеристика тиклиги
u
i
S
[А/В] .
Do'stlaringiz bilan baham: