Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
§2. Саноатдаги ўлчашлар 
Ўлчаш воситаларидан асосан техникавий ўлчашларда қўлланилади. 
Ҳозирги вақтда ўлчаш воситалари тўплами билан жиҳозланмаган замонавий 
станоклар ѐки автоматик йўналишларни учратиш қийин. Саноатда 
ишлатиладиган ўлчаш воситаларининг кўп қирралигига қарамасдан, қуйидаги 
асосий йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 

технологик қурилмалар ҳолатини баҳоловчи воситалар; 

объектнинг автоматик тизим ва автоматлаштирилган бошқарувдаги 
ҳолатини баҳоловчи воситалар; 

моддалар таркибини ўлчаш воситалари; 

саноат роботларининг "ҳис этувчи" воситалари; 

жисмлар ва моддаларнинг хусусиятларини ўлчаш воситалари; 

ишлаб чиқарилган буюмлар сифатини баҳоловчи воситалар; 


10 

маҳсулотларнинг сифатини ва миқдорини ўлчаш воситалари. 
Саноатда ҳам илмий текширишларда ўлчангани каби, физикавий 
катталикларни ўлчаш эҳтиѐжи мавжуддир. Аммо, бу ҳолатда ўлчаш шарти ва 
диапазони кескин фарқ қилади. Масалан, илмий текширишларда ўлчамлар атом 
қисмига тенг ўлчамлардан, то юлдузлар ва галактикалараро масофаларгача 
ўлчанади. Температура Кельвин градусининг ўнли улушларидан, то ўнлаб 
миллион градусгача тенг оралиқда ўлчанади. Масса эса элементар заррача 
массасидан, то юлдузлар массасигача ўлчанади. Илмий текширишларда 
ўлчашларни бажаришда диапазонни қанчалик ўзгаришини қуйидаги мисолларда
кўришимиз мумкин: 
Антарктидаги ўлчаш асбобларидан паст температураларда (-60
О
С гача) 
муқобил ишлай олиш қобилияти талаб этилса, Саҳрои Кабирдаги ўлчаш 
асбобларига эса бирмунча иссиқроқ (60
О
С гача) бўлган шароитда меъѐрли ишлай 
олиш талаблари қўйилади. Ёки шунга ўхшаш, атроф муҳитдаги босими юзлаб 
атм
. бўлган океан тубини тадқиқ этишга мўлжалланган ўлчаш асбоблари билан 
коинотнинг фазо бўшлиғидаги турли тадқиқот мақсадларидаги ўлчаш асбоблари. 
Одатда саноатдаги ўлчаш воситаларининг имконият чегаралари бирмунча 
торроқ бўлади. Аммо, бу соҳада ҳам ўлчаш воситаларига бир қатор алоҳида 
талаблар қўйиладики, уларнинг буткул бажарилиши муайян тўсиқларни енгишга 
боғлиқдир. Биринчи навбатда саноат асбобларининг илмий текшириш 
асбобларидан фарқли равишда серияли ишлаб чиқаришга ва кўплаб 
корхоналарда ишлатилишга мўлжалланганлигини эслаш кифоядир. Бу талаб 
саноат асбобларида серияли ишлаб чиқариш шароитида фақат иқтисодий фойда 
келтирадиган техник ечимлардан фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. 
Бу ерда қимматбаҳо материаллар ва элементларни, жуда мураккаб технологик 
жараѐнларни қўллаш мумкин эмас. Бундан ташқари, саноат асбоблари етарли 
даражада ишлатиш ва таъмирлаш учун содда бўлишлиги керак, чунки ҳамма 
саноат корхоналарида ҳам мураккаб ўлчаш асбобларини ишлата оладиган юқори 
малакали мутахассислар бўлавермайди. 


11 
Саноат асбоблари доимо ривожланишдадир. Ҳар йили серияли ишлаб 
чиқаришга янги ўлчаш асбоблари ва тўпламлари жорий қилинади. Лекин олий 
ўқув юртлари ва илмий текшириш олийгоҳларидаги олимларнинг, лойиҳалаш 
олийгоҳлари ва лойиҳалаш бюроларидаги лойиҳачиларнинг ҳамма 
уринишларига қарамасдан саноатда ўлчаш ва назорат воситалари танқислиги 
сезиларлидир. Ушбу жиҳатдан ўлчаш ва назорат воситаларининг ишлаб
чиқарилишини кўпайтиришга мўлжалланганлиги технологик жараѐнлар 
фойдалилиги, маҳсулот сифатини ҳамда ишлаб чиқариш салмоғи ва 
маданиятининг ошишига олиб келади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish