Интернет банкинг – бу «ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» банкнинг корпоратив мижозларига Интернет тармоғидан фойдаланиб ҳисобрақамни масофадан бошқариш учун тулиқ куламдаги хизматларни курсатувчи дастурий таьминот. Тизим юридик шахсларнинг, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда компанияларнинг ҳисобварақларини масофадан бошқариш учун мулжалланган. Интернет банкнинг имкониятлари:
Пул маблағларининг ҳаракати ва ҳисобрақамлар туғрисида батафсил маьлумотлар олиш;
Жунатилган туловларнинг ҳолатини куриш;
«ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» банкка тулов ҳужжатларини электрон куринишда жунатиш;
Ҳисобрақам буйича амалиётларни амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;
Банкка электрон рақамли имзо билан имзоланган тулов ҳужжатларини жунатиш;
Бухгалтерия тизимидан, жумладан, 1S бухгалтерия дастурида тулов хужжатлани олиш ва юбориш.
Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан келиб чиқиб “ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» Шерабод туман филиалии буйича шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, банклар – бу бозор таркибий системасининг марказий қисмларидан бири ҳисобланади. Банк – молиявий корхона бўлиб, у вақтинча бўш турган пул маблағларини ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредит (ссуда, қарз, заёмлар) беради, корхоналар, муассасалар ёки алоҳида шахслар билан ўзаро тўловлар ва ҳисоб китобларда воситачилик қилади, мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб бошқаради.
Мен ишлаб чиқариш амалиётни ўтаган “ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ” Шерабод туман филиалиҳам мижозларга турли эркинликлар ва шароитлар яратилган бўлиб, банк турли операциялар бажаради.
Масалан, биргина кредит бўлимининг ўзида турли операциялар бажарилади. Мижозларга, халққа эркинлик яратиш, иқтисодий ўсишни яхшилаш мақсадида кредитлар берилади масалан:
Истеъмол кредити
Ипотека кредити
Овердрафт кредити
ПҚ-308 жисмоний шахсларга чорвачиликни ривожлантириш учун кредит
Таълим кредити
Узоқ, қисқа муддатли кредитлар
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш учун
Лизинг учун кредитлар
“ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ” Шерабод туман филиалии юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини омонатларга жалб қилиши мумкин. Пул маблағлари шаҳар булими томонидан маълум вақтга ва талаб қилиб олингунча депозитларга жалб қилинади.
булим қабул қилинган пул маблағларининг сақланишини таъмилайди. Фуқаролар омонатларидан маблағлар уларнинг талабларига кўра ва шартномада келишилган муддатга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |