Микрокредитлаш, микрокредитлар ажратиш шартлари ва уларни расмийлаштириш: Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз фаолиятини юридик шахс мақомини олган холда ташкил этиб ёки юридик шахс мақомини олмай фаолият юритувчи кичик тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқалар) микрокредитлаш субъекти бўлиши мумкин.
Микрокредит олувчилар қўйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Фаолият юритиш учун зарур бўлган шарт шароитларга эга бўлиши;
Банк филиалида асосий талаб қилиб олингунча депозит хисоб-рақамига эга бўлиши.
Микрокредит олиш учун мурожаат қилган кичик тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо ёки қишлоқ хўжалиги сохаларида фаолият кўрсатаётган бўлиши лозим. Ушбу сохалар доирасида микрокредитлардан қўйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:
кичик (мини) ускуналарни харид қилиш;
хом-ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш;
айланма маблағларни тўлдириш;
савдо фаолиятини ташкил этиш ва хакозо
Ушбу тартибда кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун банкнинг ўз маблағлари хисобидан ажратиладиган микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, банк фоиз сиёсати асосида белгиланади.
Кредит буюртмаси қабул қилингандан сўнг, кредит буюртмаси бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 банк иш кунидан ошмалиги лозим.
Мен бугун «ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» томонидан кишлок хужалиги субьектларини кредитлаш тартиби, давлат эҳтиёжи учун пахта ва галлани етиштиришни имтиёзли кредитлаш тартиби билан танишдим.
Банк томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.
Кредитлаш давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига татбиқ этилади.
Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 60 фоизигача (тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган холда) миқдорида берилади.
Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 апрелига қадар пахта хом ашёси қийматининг 25 фоизигача, 1 июлга қадар 50 фоизигача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизигача; ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 30 фоизигача, 1 апрелга қадар 50 фоизигача ва 1 июнга қадар 60 фоизигача.
Ҳар ой ва чоракларда ажратиладиган кредит ресурслари миқдори Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Кредит миқдори қишлоқ хўжалиги корхонасининг "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (бундан кейинги матнларда - тайёрлов корхоналари) билан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот учун тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги ўртача харид нарх асос қилиб олинади.
Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.
Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.
Олдинги йилларда ажратилган имтиёзли кредитлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг жорий йил ҳосили учун имтиёзли кредитлар берилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун банкка ариза билан мурожаат этишади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;