XI. Олма ҳОсилини парвариш қилиш
119
Расм-224. Ширдони (ренетки) навлари асосий олма навларига чанглатувчи сифатида кенг фойдаланилади.
вақтда боғда инсектицид ва гербицидлардан фойда-
ланиш умуман мумкин эмас.
мева тугилиши. Дарахт тўла куч билан ҳосил бе-
риши учун олма гулларининг 5–10 фоизи мева туги-
ши шарт. Бу кўрсаткич шафтолида 10–15% ва гилос-
да 25–30% ни ташкил этади. Аксарият олма навлари
ўзини-ўзи чанглата олмайди.
На ўзини чанглата оладиган ва на бошқа олма нав-
лари учун чанглатувчи вазифасини ўтай олмайди-
ган навлар триплоид дейилади. Жонаголд, Мутсу ва
Вайнсэп олма навлари бунга мисол бўла олади.
Чанг қандай қилиб ташилади? Мевали дарахт-
ларнинг гул чанглари оғир ва ёпишқоқ бўлади, шу са-
бабли ташилиши учун асаларилар керак бўлади.
Чанглатувчиларни жойлаштириш. Чанг ман-
баини таъминлаш учун вақтинчалик чора сифатида
чанглатувчи дарахтнинг гуллаган шохларини кесиб
олиб, сувли бочкаларга солиб, чангланиши лозим
бўлган дарахтлар олдига қўйиш мумкин. Чанг ишлаб
чиқариш даври узоқроқ чўзилиши учун шохлар бош
гуллар (марказий гул) очилишни бошлаган вақтда
кесиб олиниши зарур. Пакана пайвандтагли яқин
жойлашган дарахтларда ҳар иккинчи ёки учинчи
қаторларда 6 та дарахт учун битта чанглатувчи нав
экиш тавсия қилинади. Умуман олганда, чанглатувчи
дарахтлар асосий нав дарахтлар билан орасида 15
метрдан ортиқ масофа бўлмаслигини таъминлаган
ҳолда экилиши мақсадга мувофиқ.
Асаларилар бир хил рангли гулларга қўниш одати-
га эга. Шунинг учун қизил гулбаргли чанглатувчи олма
навларидан кўра оқ гулбаргли навлар яхшироқ нати-
жа беради.
Олма гуллари асалариларни ўзига торта олсада,
нок ва олхўри гуллари асалариларни кўп ҳам ўзларига
жалб эта олмайди. Агар боғ майдони асалариларни
ўзига тортиши мумкин бўлган гулли ўт-ўланларга бой
бўлса, дарахт гуллари асаларилар эътиборидан чет-
да қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун боғ ҳудудидаги
бегона ўт-ўланлар ўрилиши ёки гербицидлар ёрдами-
да қуритилиши керак бўлади.
Бир гектар боғ майдони учун ўртачага 5 та асалари
уяси керак бўлади. Уялар 4 ёки 6 тадан қилиб, ҳар 135
метр масофада жойлаштирилади. Катта боғларда
эса уяларни 8–16 тадан қилиб, ҳар 180–270 метр ма-
софада жойлаштириш ҳам мумкин.
Асалари уясининг кириш оғзи қуёшга қаратиб
қўйилиши ҳамда ўт-ўлан ва майсалардан холи
бўлиши керак.
Қаторлари зич боғларда асалари уяларини жой-
лаштиришда асалариларнинг бир қатордан иккин-
чисига кесиб ўтмайдиган одатларини ҳисобга олиш
зарур. Уяларни қаторлар боши ва охирида жойлаш-
тириш уларни қаторлар ичига жойлаштиришдан кўра
самаралироқ натижа беради.
Чанг тўлдирилган идишлар асалари уяси кириши-
га ўрнатилиши лозим. Асал арилар ўз уяларини тарк
этаётганда чанг устидан юриб ўтиш орқали оёқларига
чанг зарраларини илаштириб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: