Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти


«Мумтоз анъаналар ва жадид



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/45
Sana16.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#498960
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
Tojiboyeva Muqaddas Abdurahimovna

«Мумтоз анъаналар ва жадид 
насрининг янгиланиш тамойиллари» 
деб номланган. Унинг биринчи 
фаслида
 
«Мумтоз наср ва замонавий ҳикоячилик хусусиятларининг 
синтезлашуви» масаласи ўрганилди. 
Мумтоз адабиётда адабий тур тушунчаси мавжуд бўлса ҳам у Ғарбий 
Европадаги каби
 
эпос, лирика, драма
 
тарзида эмас, балки ифода шаклига 
кўра назм ва наср йўналишида таснифланган. Насрий асарлар ҳам барча эпик 
жанрларни тўла равишда қамраб олмаган. Шунга қарамай, жадид адабиётида 
шаклланиш даврига кирган ҳикоя, қисса, роман каби эпик жанрларнинг 
илдизлари мумтоз жанрлар ҳисобланган қисса ва ҳикоятларга бориб уланади. 
Шу жиҳатдан Саъдий «Гулистон»и билан Авлонийнинг «Туркий гулистон 
ёки ахлоқ» асари, Хожанинг «Гулзор» ҳикоятлар мажмуаси билан 
Қодирийнинг ҳикоялари ўртасидаги жанрий ришталар мавжуд. Булар: 
мумтоз насрда қўлланилган ҳикоятларга янгича мазмун бериб сюжетнинг 
қайта ишланиши, ҳикоя структурасида ўзига хос бошланма, ҳикоят баёни ва 
қиссадан ҳисса тарзида шеър келтирилиши тарзида давом эттирилади. Лекин 
Авлоний ҳикоялари мазмунидан келиб чиқиб, «Риёзат», «Шижоат», 
«Қаноат» тарзида инсондаги ахлоқий сифатлар тарзида номланади. Адиб ўз 
асарини ўқувчининг ёши, диди ва савиясини назарда тутиб, ўқувчига сабоқ 
бериш нияти билан анъанани давом эттирганини илғаш мумкин. 
37
Ш.Аҳмедовнинг «Ҳамза лирикасининг хусусиятлари» диссертациясида мазкур ғазалда «радиф сифатида 
қўлланган жуфт сўзларнинг халқона» эканига эътибор қаратган ҳолда, унинг вазн ва қофия жиҳатларини 
таҳлилга тортилмаган. Қаранг: Аҳмедов Ш. Ҳамза лирикасининг хусусиятлари (девон мисолида): Филол. 
фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 1992. – Б. 150–151. 


24 
ХХ аср кичик эпик турнинг гўзал намунасига айланган «Улоқда» 
(Абдулла Қодирий, 1913), «Жувонбоз» (1915)
38
, «Ҳақиқат кимда?» (Ҳамза, 
1916), «Ойдин кечаларда» (Чўлпон, 1922), «Қор қўйнида лола» (1923)
39

«Қиёмат» (Фитрат, 1923) ҳикояларида таъсирнинг бошқа жиҳатлари 
синтезлашганини кўрамиз. Қодирийнинг «Улоқда» ҳикоясининг асосий 
бошланғич ғояси маънавий қадриятларга бориб тақалади. Ҳикояга мумтоз 
адабиётдаги сарчашмалар таянч ва ғоявий манба вазифасини ўтаган. 
Ҳикоянинг умумий манзарасини улоқ воқеаси ташкил қилса, шу ўйинни 
кўриш ва иштирок этиш истагида юрган Турғун воситасида муайян ғояни 
ифода қилувчи мазмунни топа олгани, аниқ услубда тасвирлай олгани билан 
характерланади. Абдулла Қодирий янги ҳикоячи-қаҳрамон типининг вужудга 
келишида эпик тасвирнинг мумтоз насрга хос белгиларини сақлагани учун 
асар персонажлари ёрқин тимсол даражасига кўтарилди. 
Маърифатли бўлиш Ҳамзанинг «Янги саодат», Чўлпоннинг «Қурбони 
жаҳолат» (1914), «Доктор Муҳаммадиёр» (1914) каби ҳикоялари учун асосий 
мавзу қилиб белгиланган. Бу ҳикояларда тасвир жиҳати, тарзи баён, воқеалар 
кетма-кетлиги жиҳатидан мумтоз насрга содиқ ҳолда ривожлантирилмаган 
бўлса ҳам, азалий мавзуга муносабат, уни янгича турмуш шароити билан 
боғлаб талқин қилиш, ҳикоянинг якуни орқали маърифатнинг жаҳолат 
устидан ғалабасини таъмин этиш Чўлпон ҳикояларининг асосий поэтик 
жиҳатларини белгилайди ва реалистик тасвир, дидактик хулоса билан 
синтезлашади. 
Чўлпон ҳикоялари ровий-ҳикоячи қаҳрамон тилидан баён қилинади. 
Мумтоз ҳикоятлардаги ривоявийликни унинг характерли белгиларидан бири 
деб билсак, Чўлпон ҳикояларида ҳам эпик тасвирдаги ифода йўсини ўзгариб, 
муаллиф ҳикоя қилиш билан бирга воқеаларнинг синчков кузатувчиси ва 
унга муносабатини яширмаган ровий сифатида бўй кўрсата бошлаганини 
сезамиз. Натижада мумтоз ровийликдан асос ола бошлаган ҳикоя воқеалар 
ривожи давомида янги сифат касб этади. Айни шу ҳолат жадид носирлари 
ижодига хос бўлиб, улар пассив ровий ёки кузатувчигина эмас, балки асар 
таркибида баҳоловчи-шарҳловчи вазифасини ўташи билан характерланади. 
Бобнинг иккинчи фасли

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish