Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти


Мумтоз адабиётдаги тимсол ва



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/45
Sana16.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#498960
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
Tojiboyeva Muqaddas Abdurahimovna

Мумтоз адабиётдаги тимсол ва 
поэтик воситаларнинг янгиланиши
» деб номланиб, унинг «Анъанавий 
тимсоллар ва бадиий санъатлар талқини» деб аталган биринчи фаслида 
мумтоз поэтик тимсолларнинг жадид шеъриятида қўлланилиши таҳлилга 
тортилган. 
Поэтик тимсоллар маълум ижодкорлар томонидан ишланиб, қиёмига 
етказилса ҳам муайян адабий муҳит доирасида шаклланиб, мукаммаллик 
касб этади ва маълум вақт мобайнида анъанага айлана боради. ХХ аср 
бошларида поэтик тимсолларнинг соф дунёвий, миллий, ижтимоий асосга 
қурила бошлагани сир эмас. Анъанавий поэтик тимсоллар: «ошиқ», 
«маъшуқа», «рақиб», «дўст» янгича талқинлар, биринчидан, шоир эътиқоди, 
истеъдоди табиати ва унинг янгиликка интилиш нияти билан боғлиқ ҳолда, 
иккинчидан эса, ижтимоий ҳаёт талаблари ва мавжуд зиддиятларни енгишга 
ҳаракат тарзида юзага чиқди.
Авлоний шеърларидаги ёр тимсоли – илм, маърифат, тараққиёт, халқ; 
ағёр – нодонлик, жаҳолат, билимсизлик тарзида намоён бўлади
31
. Фитрат 
қаҳрамонининг «Раҳбарим – фан, пайғамбарим – билимдир» деган сўзлари 
(«Шайтоннинг Тангрига исёни») мумтоз адабиётда ишланган ўзи топинмай 
қўйган ва Яратганга топингувчиларни ҳам йўлдан урадиган Иблис эмас, 
31
Бу ҳақда қаранг: Қосимов Б. в.б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Тошкент: Маънавият, 2004. – 
Б. 298–300.


21 
балки фақат ўзигагина топиниб, ўзини Тангри деб билувчи шайтоний сифат 
(худбинлик) тимсолидир
32
. Бу жараён ижодида ёрқин акс этган шоирлардан 
бири Абдулҳамид Чўлпон ҳақида проф. Д.Қуронов: «Чўлпон шеърияти ҳам 
қуруқ жойда юзага келгани йўқ, йиллар билан ўлчанувчи мумтоз 
адабиётимизнинг энг яхши анъаналари унга асос бўлиб хизмат қилди... 
Чўлпон ижодиётидаги рамзлар, асарлари қатидаги ботиний мазмун мумтоз 
шеъриятимиздан туртки олган ҳолда тушунилиши лозим»
33
деб ёзган. 
Чўлпон ўзининг усмонли шевасида ёзган «Ишқ» шеъри (1922)да ишқ 
тимсолини янгича маънода қўллайди. Лирик қаҳрамон «Ишқ дея айрилдим 
диндан, имондан» дейдию, лекин бу ердаги ишқ на-да мажозий ишқ ва на-да 
илоҳий ишқни назарда тутади. Тутқун ўлкадаги тутқун миллат ошиқ 
тимсолида келса, «эрк» маъшуқа сифатида тараннум этилади. 
Содда дил бунлардан на маъни англар. 
Билмаз куч ўлдуғин изҳор ишқи, 


дея якунланаётган шеър ошиқ ишқининг изҳори, маъшуқа – эрк, унга 
эришиш «куч ўлдуғу», қийин бўлишини соддадил ўқувчи сезмаслиги 
мумкин, бироқ эркка эришув жараёни ҳеч қайси миллат ва ҳеч қайси 
мамлакатда сокин кечган эмас. Чўлпон бутун эътиборни ана шу куч, яъни эрк 
учун курашга қаратган. Шоир ижодида
 
«ошиқ» тимсоли орқали миллат, 
«маъшуқа» дея эрк, «рақиб»да мутелик, «дўст» сифатида кўнгил бирламчи 
қўйилиб, бу тимсолларнинг янги мазмунда талқин қилиниши, жамият, 
миллат тафаккурини ўзгартиришга чоғланган шоир дунёқараши билан 
боғлиқ.
 
Жадид шоирлари ижодидаги мумтоз тимсоллар ва шеърий санъатлар 
бармоқ вазнидаги шеърларда ҳам фаол қўлланилган, бу билан бадиий 
тасвирий воситаларининг мумтоз шеъриятдаги умрини узайтиришга уриниш 
бўлганлиги кўринади.
Бобнинг иккинчи фасли

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish