Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,63 Mb.
bet9/34
Sana16.03.2022
Hajmi1,63 Mb.
#498270
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Автореферат Н Ахмедова охиргиси 4

Нарса – метафора – тил. Масалан:

Кеча кўчадан келиб: “Фаттоҳ китобининг пальтосини йиртиб қўйди”,– деб бирам куйиб-пишади, асти қўйинг. Суриштирсам, китобнинг қалин муқоваси йиртилган экан. (Шуҳрат. Олтин зангламас)

  1. Ҳаракат – метафора – тил. Масалан:

Сиз келмасингиздан олдин водопровод жилдираб оқса: “Сув чарчаб қолибди!” – деб юрибди. (Шуҳрат. Олтин зангламас)

  1. Белги – метафора – тил. Масалан:

Меҳмонга борган болакай деворда осиғлиқ жигарранг суратга қараб, акасига деди:

  • Ака, қаранг, шоколадли расм экан. (Жонибек, 4 ёш)

Кузатувларимиз шуни кўрсатадики, болалар нутқида метафорага нисбатан метонимия ҳодисаси камроқ қўлланади. Бир томондан, “...болалар учун нарса ва ҳодисаларнинг алоқадорлигини топиш ва уларни тасниф­лашдан кўра ўхшашликка мурожаат этиш осонроқ”26 бўлса, иккинчидан, бу тафаккур фаолияти билан боғлиқ. Метонимия ҳам болалар нутқида борлиқни ўрганиш воситаси сифатида нутқда воқеланар экан, унинг қуйидаги муносабат турларини кузатиш мумкин:
а) маҳсулот ва ном. Масалан, беш яшар Саъдулла ширгуручни ошсут, маставани ошшўрва деб номлайди. Аслида гуруч + сут, гуруч + шўрва қолипи назарда тутилаётган бўлса-да, бола гуруч сўзини ош сўзи билан алмаштирмоқда. Бунинг сабаби ўзбек тафаккурида гуруч сўзи нафақат болаларда, ҳатто катталарда ҳам миллий таом саналган ош ассоциациясини беради. Иккинчидан, гуруч сўзининг талаффузидан кўра ош сўзининг талаффузи бола учун осонроқ саналади;
б) объект ва нарса. Масалан:
Шукрулло, бугун қаердан келдингиз?
Шим олишдан. (Шукрулло, 4,5 ёш. Бола тилидан)
в) белги ва белги. Масалан:
Боғчада нима янгиликлар?
Боғчада ҳамма уришади.
Нимага?
Мани...
Нимага сизни уришади?
Шаҳноза опамларнинг асаблари хато-де-е-е.
Нимага асаблари хато?
Ўзларининг асабларини бузадилар... (Абдумўмин, 4,5 ёш. Бола тилидан)
Бобнинг иккинчи фасли “Образли тафаккурнинг болалар нутқида ўхшатиш ва муболаға воситаси орқали ифодаланиши” деб номланади. Ушбу фаслда болалар нутқида қўлланадиган ўхшатиш ва муболағаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилади.
Болалар нутқида қўлланадиган ўхшатишлар бетакрорлиги, оригиналлиги ҳамда кутилмаганлиги билан фарқланиб туради. Улардаги ўхшатиш, таққослаш жараёнлари катталарникига нисбатан жуда фаол.
Тадқиқотда болалар нутқидаги ўхшатишларни юзага келтирувчи омиллар аниқланди ва қуйидагича таснифланди:


  1. Download 1,63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish