Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,63 Mb.
bet5/34
Sana16.03.2022
Hajmi1,63 Mb.
#498270
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Автореферат Н Ахмедова охиргиси 4

Тадқиқотнинг мақсади образли тафаккур асосида воқеланган ўзбек болалар нутқининг лингвистик хусусиятларини ёритишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
образли тафаккурнинг фалсафий, психологик ҳамда лингвистик ёндашувлардаги тадқиқини ўрганиш;
болалар нутқини лингвистик аспектда ўрганиш заруратини ва унинг омилларини ёритиш;
образли тафаккурнинг ўзбек болалар нутқида коннотатив ҳосилалар асосида воқеланишини ўрганиш ва уларни тавсифлаш;
ўзбек болалар нутқидаги тасвирий ифодаларнинг ўзига хос жиҳатларини ёритиш;
болалар нутқида сўроқ акти орқали юзага келадиган матнларга хос жиҳатларни ўрганиш;
болаларнинг сўз ва матн яратишдаги ўзига хос томонларини тадқиқ этиш;
ўзбек болалар нутқида учрайдиган эталон образларнинг миллий ва универсал ўзига хослигини ёритиш.
Тадқиқот объектини 2-7 ёшгача бўлган ўзбек болалар нутқидаги образли тафаккурни ифодаловчи бадиий асарлардан олинган насрий ва назмий парчалар, ота-оналарнинг кундаликлари; “Бола тилидан” кўрсатуви, “Бола ширин, сўзи ундан ширин” телеграм гуруҳидаги ота-оналар томонидан юборилган онлайн маълумотлар; Тошкент шаҳар 85-, 97-, 171-, 479-, 395-МТМ, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманига қарашли 3- ва 9-МТМ тарбияланувчилари нутқидан олинган мисоллар ташкил қилади.
Тадқиқот предметини образли тафаккур асосида воқеланган ўзбек болалар нутқининг лингвистик хусусиятлари ташкил қилади.
Тадқиқотда кузатув, сўров, суҳбат, тажриба, тавсифлаш, қиёслаш, дифференциация каби усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болалардаги образли тафаккур, асосан, борлиқни ўрганиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиши аниқланиб, бунда махсус тайёргарлик ёки муайян мақсад белгиланмаслиги болалар образли тафаккурини катталардаги шундай тафаккурдан фарқловчи энг муҳим хусусият эканлиги асосланган;
болалар нутқидаги коннотатив ҳосилаларнинг катталар нутқидаги шундай ҳосилаларга нисбатан жуда жонли ва табиий, экспрессив бўёқдор бўлиши ўзбек болалар нутқи мисолида далилланган;
болалар нутқида ўхшатишни юзага келтирувчи экстралингвистик омиллар аниқланиб, мазкур стилистик восита объектив реаллик ҳақидаги билимларни ўзлаштираётган болаларнинг нутқида ташқи оламни билиш, улар учун янгилик саналган жумбоқларга жавоб топиш вазифасини бажариши аниқланган;
болалар нутқидаги муболаға ва жонлантириш асосан муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда вазиятни баҳолаш мақсадида қўлланиши, хусусан, муболаға боланинг ўз ҳақиқатидан йироқлашган ҳолда бошқа ҳақиқатнинг ойдинлашишига кўмаклашиш функциясини бажариши далилланган;
2–4 ёш оралиғидаги болаларнинг сўз ижод қилиш жараёни фаолияти бирликларини болаларнинг ижодий сўзи (БИС) термини билан номлаш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланиб, болалар нутқидаги БИСлар семантик, синтетик, тақлид, нутқий мослашиш усуллари орқали ҳосил қилиниши аниқланган;
болаларнинг олам ва одам ҳақидаги тасаввурларининг етарли эмаслиги улар нутқида сўроқ актининг фаоллашишига олиб келиши, болалар нутқидаги сўроқ акти ғайриоддийлиги, кутилмаганлиги билан ажралиб туриши ўзбек болалар нутқи мисолида асосланган;
болалар сўз ва матн ижодкорлиги орқали ўз лисоний онгида нафақат она тили қонун-қоидаларини, балки оламнинг лисоний манзарасини ҳам ўзлаштириб бориши назарий ва амалий жиҳатдан далилланган.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish