Ўзбек халқ мусиқа ижоди ва унинг локал услублари режа


Хоразм локал (маҳаллий) услубининг ўзига хос хусусиятлари



Download 187,93 Kb.
bet3/3
Sana23.07.2022
Hajmi187,93 Kb.
#842546
1   2   3
Bog'liq
ўзбек халқ мусиқа ижоди

Хоразм локал (маҳаллий) услубининг ўзига хос хусусиятлари.
Халқ достонлари негизида ташкил топган ва такомиллашиб келаётган, фақат Хоразм воҳасига мансуб мусиқий жанрлардан бири–халфачилик санъати ҳам илмий, амалий тадбиқ этишга лойиқ адабий–мусиқий манбадир.
Халфалар ижодидаги лапар, ялла, айтишувлар, миллий рақслар бир қатор олимлар С.Рўзимбоев, Р.Юнусов, Б.Матёқубов кабилар томонидан ўрганилган.
Фолклор қўшиқларини тинглаш орқали уларда ифодаланган мазмунни англаш, халқ мусиқаси таъсирида шаклланган аждодларимиз томонидан оғиздан-оғзга ўтиб келган, халқнинг бой маданий меросини кейинги авлодларга етказиш йўлида хизмат қиладиган йўналишлар юзасидан тасаввурлар шаклланишининг психологик хусусиятлари Форобийнинг “Мусиқа ҳақида катта китоб”, “Мусиқа ритмлари ҳақида китоб”, Ибн Синонинг “Донишнома”, “Мусиқа илми ҳақида рисола”, Фахриддин ар-Розийнинг “Илмлар хазинаси” қомуси, Урмавийнинг “Даврлар китоби”, Ал-Ҳусайнийнинг “Мусиқа илми ва амалиёти қонунлари”, Кавкабий Бухорийнинг “Мусиқа ҳақида рисола”, Жомийнинг “Мусиқа ҳақида рисола” ва бошқа илмий асарларда ўз аксини топган.
Фолклор қўшиқларида ўз аксини топган ҳар қандай кайфият ёки руҳий кечинма инсон онгида аниқ ижтимоий воқелик, ҳодисалар ҳақидаги хотиралар ва ҳис-туйғуларни уйғотиши табиий бўлиб, ўқувчилар уларни объектив бадиий умумлашма, субъектив психик ҳолатлар билан таққослашга ҳаракат қиладилар.
Хоразм фолклор қўшиқлари таркибидан ўрин олган халфачилик ва достон қўшиқчилиги алоҳида таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчиларни эстетик тарбиялаш, уларга миллий қадриятларни сингдириш, аждодлар анъаналаридан хабардор қилиш ва баркамол инсон шахсини шакллантиришда ижобий таъсир кўрсатадиган хусусиятларга эга.
Ҳар бир махаллий услуб ўз хусусиятлари ва анъаналарига эга. Фақат Хоразм маҳаллий услубига хос бўлган халфачилик санъат тури анъаналари эса узоқ даврлар мобайнида шаклланган бўлиб, улар халқимизнинг турли шароитлардаги турмуши, меҳнат машғулотлари маросим ва урф-одатлар жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда юзага келган.
Тарихий манбалардан бизга маълумки, мусиқа санъати кенг доимий ривожланишда албатта, марказий шаҳарлар муҳим аҳамият касб этган. Ўз-ўзидан маълумки, фан, адабиёт санъат ва маданият тараққиётига ҳар томонлама эътибор диққат марказида бўлган. Тошкент, Фаргона, Бухоро, Хоразм ижрочилик мактаблари вужудга келган.
“Халфа” арабча сўздан олинган бўлиб, “ўқимишли”, “устоз” деган маъноларни англатади. Халфа сўзи икки маънода қўлланилади:
-диний китобларни ўқийдиган, маросим ва мавлудларда раҳномалик қиладиган, халқ орасида маърифат тарқатадиган отинойи яъни, мулла аёллар;
-куй ва қўшиқлар тўқиб, уларни ижро этиб, аёлларнинг маданий эҳтиёжини қондиришга хизмат қиладиган санъаткорлар кўзда тутилади.
Тарихдан бизга аёнки, ўтмишда хотин-қизларнинг турмуш тарзи муайян даражада чегараланган эди. Улар ўзларининг қалб туйғулари, дардларини торли ёки дамли асбобларнинг жўрлигисиз, фақат доира чалиб ёки икки бўш пиёлани бир – бирига уриштириш натижасида чиққан товуш билан куйлаб келганлар. Бу даврда халфаларнинг асосий чолғу асбоби доира бўлган. У Хоразмда “Дарё”, “Дафф”, “Дап” деб юритилган.
Кексаларнинг берган маълумотига қараганда қадимий даврлардан Хоразмда “Қизил гул” байрами ўтказилган, бу байрамда қўбуз чала олмайдиган, қўшиқ айта олмайдиган, ўйинга тушмаган қиз бўлмас экан. “Қизил гул” байрами ХХ асрнинг 20- йилларигача баҳор байрами сифатида нишонланган.
Узоқ даврлардан буён Хоразмдаги тўй, сайл, аза маросимларида хотин-қизлар даврасида “халфа”лар санъати ижоди маълум бўлиб келган.
Хоразмда саводхон, гапга чеган, айни пайтда хонандалик қобилиятига эга бўлган зукко аёлларни “халфа” деб юритишади. Ушбу атама арабча сўз бўлиб, унинг маъноси шариат ақидаларини яхши билувчи, ўқимишли киши тарзида шаклланган.
Халфалар фаолиятида ўз маъносини акс эттирувчи хусусиятлари ҳам мавжуд. Чунки, диний мавзуларга оид маълумотларни билиш ва хонандалик қобилияти халфалар ижодида маълум даражада алоқага эга.
Бир вақтлар зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” ни ўқиб уларни хотин-қизлар даврасида тарғиб қилган аёлларни ҳам “қалпа” деб юритишган. Бироқ бу ўқимишли аёллар фақат диний мавзудаги китобларни тарғиб қилиш билан кифояланмасдан, буюк шоирлар асарларини, шунингдек, китобга кўчирилган халқ достонларини ҳам куйга солиб ўқишган ва хотин-қизлар дилини хушнуд қилиб келганлар.
Хоразмда аёл қўшиқчилар “халфа” деб юритилади, улар фақат ашула айтиш билан чекланмаганлар, чунки халфалар санъатнинг кўп турларидан хабардор бўлганлар, улар хотин-қизлар ўртасида ранг-баранг халқ қўшиклари, мумтоз ашулалари, шоирларнинг ғазалларини ва ошиқлик достонларидан парчалар куйлашган, диний мавзуда суҳбатлар қилишган. Халфалар бу даврада асосан халқ достонларини ўқиш билан бирга уларни мусиқа жўрлигида маромига этказиб куйлаб ҳам берадилар.
Қадимий Хоразм халқи Ўрта Осиёда ўзига хос юксак маданияти билан катта из қолдирган. Хоразм санъаткорларининг қадим замонларга бориб тақаладиган нафис санъати кўп асрлар давомида сайқал топиб оммани ўзига жалб қиладиган сеҳрли кучга айланади ва халқ тарихи билан боғлиқдир.
Маълумки, халқ байрамларида оила маросимлари билан боғлиқ тўй ва томошаларда, урф–одатларда ва сайилларда мусиқа жўрлигида қўшиқ, рақслар ижро қилинган. Деярли 3000 йиллик тарихга эга муқаддас “Авесто”китобида (хусусан унинг “Яшта” ва “Виспарт” бўлимларида) қадим Хоразм санъати, тўй ва маросимлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Хоразмда олиб борилган археология ва этнография экспедитсиялари натижасида бу ҳудудда ерамиздан аввал IV-V асрдаёқ анъаналар таркиб топганлигига оид маълумотлар мавжуд. Ерамиздан аввалги ИВ аср Жонбосқалъа I-IV аср Тўпроққалъа қўрғонлари ичида оловхона борлиги ва у ерда тантаналар ўтказилганлиги аниқланган. Қадимги Хоразмшохларнинг Афригийлар давригача бўлган қароргоҳи Тўпроққалъада “Шохлар зали”, “Ғалаба зали” “Рақсга тушувчи ниқоблар зали” борлиги аниқланган.
“Рақсга тушувчи ниқоблар зали”да топилган суръатларда созандалар қўлларидаги арфа, икки томони қум соатига ўхшаш ноғора, икки торли дутор акс эттирилган. Ушбу далилларда исломгача бўлган даврда маданият, санъат, куй, қўшиқ, достон ҳам маълум даражада ривожланганлигидан дарак беради.
Ерамизнинг V- VI асрларида Хоразмда турмуш ва сиёсий ҳаёт кескин суръатда ўзгарди. Бу тараққиёт ўша даврдаги Хоразм ҳукумдори суръати туширилган тангаларда ҳам ўз аксини топди. Сиёвушни отга минган тасвири туширилган тангалар исломгача бўлган даврга оид. Сиёвуш тасвирининг олд томонида мусиқачи аёл мутриба санъаткорга хос кийимларни кийиб олган гўзал малика сифатида тасвирлвнган. Тангачалардаги тасвир исломгача бўлган даврда аёллар мусиқа чалиш, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш санъатларини мукаммал ўрганиб олиб, уни кўпчилик олдида намойиш этганини тасаввур қилишимизга асос бўлади.
Ислом дини кириб келгач Хоразмда мусулмончилик урф одатларига мослашган халфачилик, достончилик ҳамда шу тарзда бизгача этиб келган услублар жорий этила бошланди. Шариат асосларини тарғибот қилувчи ҳар хил қиссалар, қўшиқлар, хикоялар, достонлар номалардан “Бобо Равшан”, “Пайғамбарлар ҳикояти”, “Султонбобо хикояти”,”Мерожнома”, “Юсуф ва Зулайхо”,” Жуҳуд ўғлон” каби мусиқий жихатдан бой достонлар яратилиб кенг тарқалди.
Тарихий манбаларда ёзилишича Афригийлар даври VI - VIII асрларда кўп элатли турк халқларининг ўғиз қабилалари Марказий Осиё текислиги, Сирдарёнинг қуйи оқими ва Орол бўйларида яшаганлар. Кейинчалик ўғиз тиллари тарқалган бўлиб, шу билан биргаликда мусиқа маданиятининг турлари, шунингдек халфа жанри ҳам ривожланади. Хоразмда соз (гармон) тор, сантур, буламон, занг, даф, қайроқ, чолғулари ҳамда уларни номланиши, шу билан биргаликда ”Лазги”, “Садри гусфанд”, “Орази бом”, “Ганжи Қорабоғ”, “Норим-норим” каби Хоразмда хозиргача сақланиб келаётган куй, рақс ва қўшиқлар номлари келиб чиқишининг туб сабабларидан бири ероний ва Сосоний сулоласи халқларининг тарихан узун маданий яқин алоқалари мавжуд бўлганлигини ифодасидир.
Кейинги даврда Хоразм маданияти ва санъатининг энг юксак ривожланиш даври бўлди, Ал Хоразмий, Ал Беруний, қомусий олимлар Ал Фаробий, Ал Розий, Ибн Сино, Аз Замахшарий, математика илмига асос солган Абу Абдуллох Муҳаммад Хоразмий IХ-ХIII асрларда яшаб ижод қилганлар ва Хоразм санъати, тўй ва маросимлари ҳақида турли мусиқий жанрлар, мақомлар, чолғучилар ва чолғу асбоблар турлари, уларнинг номлари, ашулачилар ҳақида қимматли маълумотлар қолдирганлар.
Буюк ипак йўли орқали Бухоро, ерон, Туркия, Ҳиндистон, Астрахан, Русия Ўрта Осиё жумладан Хоразм билан ўзаро алоқалар ривожланди. Савдо–сотиқ, тижорат ишларини ривожлантириш билан биргаликда маданят тараққий эттириш борасида харакатлар бўлди. Абдулғозий Баҳодирхондан кейинги барча хонлар мусиқага иҳлос ва иштиёқ билан қарашганлар Абдуллахон(1854) ғижжак ва танбурда Сайид Муҳаммадхон даврида соз ва суҳбат кечалари уюштириб ўзи ҳам дутор ва ғижжакни ўрганиб чалган.
Муҳаммад Раҳимхон соний Феруз Хоразм адабиёт ва санъатини янада юқори поғанага кўтарди, унинг раҳнамолигида машҳур созанда ва гўяндалар этишиб чиқди. Сайил, байрам ва тантаналарда Ферузхон ашулачи, созанда, бахши, масхарабозлар кўрикини ўтказиб рағбатлантирган. Байрамларда адабиёт ва санъатнинг барча турлари намойиш қилинган ва шу тариқа ривожланган. Хоразм воҳасида айниқса Хивада халфачилик санъати кенг ривож топган.
Хотин-қиз халфаларнинг бир тури пиёла ва ликобчаларни бир бирига уриб ундан чиққан овозга жўр бўлиб куйлаганлар шу билан биргаликда хонанда ва созандалардан иборат халфалар гармон ва доира жўрлигида халқ қўшиқлари, лапарлар, ёр ёрлар, аллалар, достонлардан парчалар ижро қилганлар. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида хусусан 1895 йилдан бошлаб гармон чолғусини халфалар санъатига қўшилиши билан уларнинг ижоди янада юқори поғанага кўтарилди.
Гармон чолғу асбобининг биринчи ихтирочиси германиялик Фридрих Бушман ҳисобланади. 1828 йилда у гармон асбобини ихтиро қилади, лекин унга чолғу асбоб сифатида қарамайди Бушман ясаган бу ўйинчоқ мусиқа асбоби 1929 йилда Кирилл Демиан қўлига тушади ва у гармонни такомиллаштиради. 1830 йилда Иван Сизов томонидан қайта такомиллаштирилиб Тула гармони номи билан кенг тарқалади. Натижада Россиянинг барча шаҳарлари шунингдек Қозон, Озарбайжон ва бошқа жойларга тарқалиб кетади Хоразмга гармон чолғу асбоби савдогарлар орқали кириб келган.
Гармонни аввал созчи санъаткорлар ижрода қўллашган, кейинчалик гармон халфалар ижодида этакчи ўрин эгаллади. 1936 йилда Хивада гармончи қизлар ансамбли тузилди уни тузишда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳархоним Раҳимова Тошкентдан келиб ташаббус кўрсатди. Унда Онажон Сабирова (Анаш халфа) ва Мадрахим Шерозийлар ҳамкорлик қиладилар. Халфачи қизлар ансамбли 1939 йилда Тошкент ва республикамиз бўйлаб гастрол сафарда бўлади Бу ансамблда Онажон Сабирова (Анаш халфа) Сарахон Оллаберганова, Ровия Отажанова, Рейма Хакимова, Ўғилжон Машарипова, Пошшахон Матчанова каби истеъдодли халфалар хизмати катта. Бундан 50 йил кейин Гавҳархоним Раҳимова ташаббуси билан Хивага келиб Озод Зарипов раҳбарлигидаги Хива шаҳар мусиқа мактабида гармончи қизлар ансамбли ташкил қилинди.
Халфа санъатининг ўзига хос қирралари замон талабларига мувофиқ шаклланган ва ривожланган. Хоразм воҳасида илгаридан бери давом этиб келаётган анъанага мувофиқ халфалар ижод қилганлар. Улар устоз шогирд услубида ўз ижодларини биладиган қўшиқ ва достонларни шогирдларига ўргатганлар.
Ю.Юсуповнинг таъкидлашича, ХIХ асрнинг охирларига келиб, Хонимжон халфа Саид Аҳмад қизи 1895 йилдан бошлаб тўйларда соз чалиб куйлай бошлаган. Санъаткор халфа ҳамда еркак созчиларнинг ўхшашлиги фақат умумий чолғу асбоби бўлган созда эмас, уларнинг репертуарлари, ижро услубида ҳам бир–бирига ўхшашлик мавжуд бўлган муштарак томонларни кўп кузатиш мумкин. Талайгина Хоразм қўшиқ ва термалари, лапарларини ҳар икки, яъни, еркаклар ва аёллар томонидан бирдай куйланганлиги бунинг ёрқин далилидир.
Хоразм мусиқа фолклорида халфачилик санъати муҳим аҳамият касб этади. Еркак ва аёл халфа созандаларининг ўзига хос томонлари кўпроқ уларнинг куйлаш ва турмуш тарзида, тўй ва маросимларда бажарадиган вазифалари жиҳатидан сезиларли бўлса, куй ва усуллар, мусиқий асарларнинг шакли ва матни жиҳатидан бадиий мероснинг умумий хазинасини ташкил қилади.
Халфачилик санъатининг ривожланишида Шукуржон халфа (1851-1950), Шони халфа (1870–1920), Гулжон қори халфа (1874–1935), Бибижон Халфа (1875-1920), Айтжон халфа (1875-1955), Ойша кулол халфа (1880–1949), Хонқалик Дурхоним халфа (1881-1936), Анаш Маърам (1882–1917), Сапо Оллаберганов (Муғанний) (1882–1938), Киш халфа (1884– 1948), Онажон халфа (1885–1952), Мадраҳим Ёқубов (Шерозий) (1890–1973), Шарифа Нўғай халфа (1892–1960), Онабиби халфа (Ожиза) (1899–1952), Шарифа халфа (1900-1972), Ёқут халфа Саидниёзова (1903-1972)лар ўзларининг ҳиссаларини қўшганлар. Биз юқорида тилга олиб ўтган халфалардан машҳури Онабиби Отажоновадир. У халқ орасида “Ожиза” номи билан танилган. Онабиби Отажонова нафақат моҳир ижрочилиги, балки, хотирада бир умрга қоладиган куйлар тўқиганлиги билан ном чиқарган.
Онабиби Отажонова тўрт ёшлигида чечак касаллиги билан оғриб, кўзи умрбод кўрмай қолади. Тўққиз ёшида сангарлик Қосим девон ва унинг қизи Бибижон халфага шогирдликка тушади. Онабиби ўн уч ёшга тўлгач, ғазал тўқиш, қўшиқ айтиш, соз чалиш билан биргаликда, халқ достонларини ёддан айта бошлайди. Ундан бевосита тарбия олган Назира Собирова, Амина Қурёзова, Уллибиби Бойжоновалар халфачилик санъатининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Ожиза репертуарида “Мубораклар бўлғай”, “Арка қизлар”, “Хуршиди жаҳон галди”, “Шодлигим шодлик устина”, “Тунинай”, “Галмади–галмади”, “Уёламан”, “Хўш галдингизлар”, “Сангар”, “Тарғунча”, “Ўлгунча сизни дерман” каби қўшиқлар билан бир қаторда, “Асил ва Карам”, “ОшиқАлбан”, “Ошиқ Маҳмуд”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, ”Гўрўғли” туркумига оид айрим достонлар маромига етказилиб куйланган. Ожиза шеърларининг кўпчилиги мураббаъ шаклида (а,а,а,б), баъзилари эса, рубоий шаклида қофияланган.
Ожиза асарларида халқ поезиясига хос бўлган алътерастиялар (ундош товушларнинг такрорланиши), айниқса, кўпроқ кўзга ташланади ва шеърда оҳангдорлик, ўйноқиликни таъминлайди. Масалан:
Кўзлари қоради, қоши қайрилма,
Қайрилма қошингдан ука айрилма.
Халфа қўшиқларида она юртни мадҳ этиш, ота–онага ҳурмат, ёрга вафодорлик, қадриятларни улуғлаш ғоялари тараннум этилган. Шу ўринда Онабиби халфа томонидан куйланган «Олти халфа» шеърини келтирамиз:




Олти халфа бири Айша,
Бармоқари қўша-қўша.
Қўшиқ айтар жўша-жўша,
Елга балли олти халфа.

Олти халфа бири Тўти,


Челлара битган сув ўти.
Юрагинда бордир ўти,
Елга балли олти халфа.

Олти халфа бири Бўстон,


Отлари оламга достон.
Юрган ери боғи бўстон,
Елга балли олти халфа

Олти халфа бири Ёқит,
Ўтирибди қошин қоқиб.
Ҳаммаларга қолган ёқиб,
Елга балли олти халфа.

Олти халфа бири Турсун,


Аравага сакраб минсин.
Аравани кўчари синсин,
Елга балли, олти халфа.

Олти халфа бири Фотма,


Узун бўйли, бўйи қотма.
Қизил юзли, қоши чатма,
Елга балли, олти халфа.

Юқоридаги қўшиқда “Олтита халфа”нинг қиёфаси ва уларнинг номларига мос равишда мажозий маънолар ифодаланган. Қўшиқ мисраларида табиат билан инсон ўртасидаги уйғунлик ўз аксини топган.
Халфалар томонидан яратилган қўшиқлар ҳамда куйланган достонлар миллий мусиқий қадриятларимизнинг асосидир. Халфалар ижро қилган қўшиқларда севги–муҳаббат мотивлари жуда нозик, ўйноқи ва мазмундор мисраларда ифода этилган. “Уяламан”, “Тарғунча”, “Галмади–галмади“ қўшиқлари бунга мисол бўлади.
Ул меҳрибоним, ул ёри жоним,
Билмади ҳаргиз оҳу фиғоним,
Оҳим дардини, кўксим ўтини
Айтсам уяламан, айтмасам армон.
Ғам бирла шодим , фикр ила ёдим,
Бўлмади ҳосил бир кун муродим,
Ул лабларидан шакар лаълидан,
Сўрсам уяламан, сўрмасам армон.
Гуллар бўстонда, булбул фиғонда,
Қолмади тоқат мен нотавонда,
Ёр сунбулидан, боғнинг гулидан,
Терсам уяламан, термасам армон.
Чин булбулизор, мен шўхи наҳор
Йиғлаб айтади Ожиз дилафкор .
Қўлим бўйнида, маржон ўрнида
Тақсам уяламан, тақмасам армон.
Шоира ўз шеърларида “наргиз кўз”, “оқ олма”, “инжу тиш”, “хуш қилиқ”, “ширин дил”, “қайрилма қош”, “қора кўз”, “сужи тил”, “сарвдай”, “малакдай”, “болдай ” каби халққа хос сифатлаш ва ўхшатишларни усталик билан ўз ўрнида қўллайди ва айтмоқчи бўлган фикрини тингловчига равшан англатишга муваффақ бўлади.
Хоразмда халфачилик билан бир қаторда, достонларнинг ҳам ўз ўрни ва мавқеи бор.
Достон халқ маънавий қадриятларини қоришиқ ҳолда мужассамлаштирган оғзаки ижод шаклларидан бири бўлиб, унда қўшиқ куйлаш, мусиқа декламастия қилиш, баён қилиш каби бадиий–естетик қадриятлар ўз аксини топган. Достонларда юксак инсоний фазилатлар улуғланади, улар бахшилар томонидан ижро этилади. Достонларнинг ҳиссий кучи орқали аждодларимизнинг аралашиб кетган фалсафий, диний, ахлоқий қарашлари, урф–одатлари, турмуш тарзи бадиий тафаккур маҳсули сифатида баён қилинади.
Хоразм достончилиги ўзининг қадимий илдизлари, бетакрор услублари, шеваси ҳамда ёрқин жозибали куй ва қўшиқлари билан ажралиб турувчи бой мураккаб ва айни дамда муштарак адабий–мусиқий воқеликдир. Кўпчилик туркий халқларда бўлгани каби Хоразм достонлари ҳам аралаш, яъни ҳикоя, шеър, баъзи ҳолларда шеърий тарзда намоён бўлади.
Хоразм достончилигининг бошқа жанрлардан фарқи, унинг мусиқийлиги, қўшиқ матнларининг кенг ривожланганлиги, равон авжлари, сержило чолғу муқаддималари, парда ва товушга хос қатор белгилари билан ажралиб туради. Достончи уларни асосан очиқ овозда якка дутор ёки тор жўрлигида куйлайди.
“Достон” форсча сўз бўлиб, турли маъноларни англатади:
1. Достон–афсона, ривоят, ҳикоя.
2. Достон-наср ё назмий матнга асосланиб, мусиқа билан айтиладиган поема, ертак.
4. Достон–чолғу асбобларида бармоқ ўрни ва шу жойда ҳосил қилинадиган парда.
Достон атамасини А.Фитрат қуйидагича таърифлайди: “Бурунги туркларнинг шулон, мотам, тўй каби умумий йиғинларда, ибодатхоналарда бахшилар қўбизларини чалиб, ўрнуға яраша достонлар, махтанишлар, ашулалар, марсиялар ўқур эканлар”.
Кўриниб турибдики, адабиёт, шеърият, мусиқа, томоша ва қатор санъат турларини ўзида мужассамлаштирувчи достонлар Шарқ халқлари адабиётида шаклан ва мазмунан бой, кўп қисмли адабий асар ҳисобланади.
Хоразм достончилигининг илдизлари қадим замонларга бориб тақалади. Марказий Осиё худудида илк маданият ўчоқларидан бири бўлган бу диёрда достончилик анъаналари, милоддан аввалги ХИ–Х асрлардаёқ кенг тараққий топганлигига оид айрим маълумотлар мавжуд. Жумладан, зардуштийларнинг муқаддас “Авесто” китобидаги “Яшт” деб аталувчи худолар ва қаҳрамонлар ҳақидаги достон ва афсоналар, уларда Сиёвушни Сиёваршин, Жамшидни эса Йима номлари билан акс этиши, “Вандидод” номли диний маросимлар ва қоидаларнинг мусиқий оҳанглар жўрлигида ижро қилинганлиги Қўйқирилган қалъа топилдиқларида акс эттирилган. Геродотнинг “Тарих” китобида “Аракс” (Аму) бўйида яшовчи халқлар дарахтнинг қуруқ мева ва шохларини тутатиб, бу тутундан маст бўлиб ўйинга тушадилар ва шўх қўшиқ айтадилар, деб ёзилган.
Милоддан аввалги I аср ва ерамизнинг ХIII асри орасидаги даврга оид Хоразм тангачаларида Сиёвуш чавандоз – худо тимсолида акс эттирилган. Сон–саноқсиз ҳайкалчаларда тасвирланган отларнинг калласи, “Ҳазорасп” афсонасининг келиб чиқиши ва бошқа далиллар инсоннинг отга сеҳрли афсонавий мавжудот сифатида сиғинганлиги ва меҳр қўйганлигининг яққол далилидир. Афсоналарда таъкидланишича, Ҳазорасп ўрнида беш булоқ бўлиб, у ердан сув ичгани сеҳрли, илоҳий отлар учиб келар экан. Сулаймон пайғамбар уларни тутиш мақсадида, сувга мусаллас аралаштиради. Сувни ичган отлар кайфи ошиб уча олмай қолади. Сулаймон пайғамбар эса уларнинг қанотларини қирқиб одамларга беради ва қўлга ўргатишни буюради. Ўша отларнинг сони мингта бўлиб, ҳазорасп номи шундан қолган экан. Бу анъана кейинчалик меърожномадаги Муҳаммад пайғамбарнинг оти ал Буроқ Ҳазрат Алининг оти Дулдул, Рустам достоннинг оти Рахш, “Алпомиш” достонидаги Бойчибор, Гўрўғлининг оти Ғиротларнинг тимсолида ўз аксини топган. Бунинг натижасида “ Ракбаъни ” (Ракб-отлиқ), “Сувора” (Суворий–чавандоз) қўшиқларининг келиб чиқишига замин яратилган.
Ислом дини, хусусан, Қуръони Карим негизида шариат асосларини тарғибот қилувчи ҳар хил қиссалар, достон ва достонсифат номалардан: ”Меърожнома”, “Султонбобонинг меърожи”, “Бобо Равшан”, “Пайғамбарлар ҳикояти”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Кийикнома” каби мусиқий жиҳатдан бой достонлар яратилиб кенг тарқалган. Тарихий манбаларда келтирилишича, ХI–ХIII асрларда кўп элатли туркий халқларнинг ўғиз қабилалари Марказий Осиё текислиги, Сирдарёнинг қуйи оқими ва Орол бўйларида яшаганлар. ХI асрнинг I ярмида салжуқий султонлар етакчилигида ероннинг шимолий, Кавказ ортининг жанубий ва кичик Осиё ерларини забт этиб, у жойларда асосан ўғиз тилларини тарқатганлар. Шу билан бирга, маданиятнинг бошқа турлари, шунингдек, достончилик санъати ҳам кенг ёйилган. Турк халқларида достон айтувчиларни қадимда ўзан (ўзиб кетмак, олдинда борувчи–Б.М.) деб юритилган. Ўзанлар қўбиз чалиб куйлаганлар ва Қўрқит бобони ўзларига пиру устоз деб билганлар. Бобо Қўрқит бутун Осиё, Кавказ ортида яшовчи туркий халқларда афсонавий қўшиқчи, достончилик асосчиларидан бири сифатида гавдаланади.
Ривоятларда айтилишича: Қўрқит бобо онасидан туғилганда халтача ичида бўлган. Уни кўрганлар қўрқиб кетадилар ва халтани очиб қарасалар ичида нимжон чақалоқ ётган бўлади. Уни кўриб барча хурсанд бўлиб, қувониб кетади ва бизни бошидан қўрқитди, шунинг учун, исми Қўрқит бўлсин, деб болани шу ном билан атайдилар.
Иккинчи ривоятда эса: қариган Қўрқит бобонинг жонини олиш учун ажал доимо кузатиб юрар экан. Аммо Қўрқит бобо кечаю – кундуз ҳеч тинмасдан “Ҳаёт қўшиғи”ни куйлар ва бунинг натижасида ажал унга яқинлаша олмас экан. Бир куни у чарчаб, ҳолдан тойган ва кўзи бир нафас уйқуга кетган пайтда ажал заҳарли “қайроқ илон” қиёфасида уни чақади ва Қўрқит бобо вафот этади. Шундан бери “Ҳаёт қўшиғи” ва ажал ўртасида тинимсиз кураш борар эмиш.
Ривоятлардан кўринадики, достон қўшиқларини куйлаш, уларни ижро этиш қадимда пайдо бўлиб, авлоддан–авлодга ўтиб келаётган мусиқий мерос сифатида талқин қилинади.
Хоразм достончилигида иккита йирик услуб мавжуд бўлиб, бахшиларнинг ўз иборалари билан айтганда, улар Ширвоний ва ероний услублар деб юритилади.
Ширвоний услубдаги бахшилар достон номларини қандай аталишини яхши билсалар ҳам кўпинча бировга айтишни сир тутадилар. Ширвоний услубдаги бахшилар, асосан, дутор, тор, гармон, ғижжак, доира жўрлигида достон айтадилар.
Ероний услубдаги достончилар, асосан, дутор билан достон айтадилар. Кўпинча унга буломончи ва ғижжакчи жўр бўлади, лекин, доирачи қатнашмайди. Ероний услубдаги достончиларнинг куйлари мусиқий вазнларнинг соддалиги, вазминлиги, мунглилиги, товуш кўламининг чекланганлиги билан ажралиб туради.
Хоразм достончилигида икки хил дутор қўлланилиб, уларнинг бири катта (узунлиги 970–1040 мм), иккинчиси узун (бўйи 1300 мм) дуторлардир. Бу чолғу асболари тут ёки ўрик ёғочидан ясалади. Улар қовурғали дилма дутор ва ўйиб ишланган–қазма дутор деб юритилади, қопқоғи эса тут ёғочидан юпқа қилиб ишланган. Дуторларнинг иккаласини ҳам юқори тори тахминан кичик октава “ре” ва пастки торлари катта октава “сол” ёки “ля” баъзан “қўш тор” қилиб созланади.
Хоразм достонларининг тарбиявий аҳамияти, уларда юксак гўзаллик ва бахт–саодатга еришишнинг бирдан–бир йўли–мақсад сари қатий интилиш, сабр ва чидам, матонат, мардлик, қаҳрамонлик кўрсатишдан иборат эканлиги куйланади. Шунингдек, муҳаббат умуминсоний қадрият сифатида инсоннинг маънавий қиёфасини белгилаб берадиган омил, ҳар қандай ёвузлик устидан қилинадиган ғалабани таъмин этадиган куч, инсонни жасоратга ундайдиган ва қалбидаги барча эзгу фазилатларни рўёбга чиқарадиган восита сифатида тараннум этилади ҳамда ёшларни садоқатли қаҳрамонлар тимсолида шу туйғуга илҳомлантиради.
Хоразм достонлари катта бадиий-естетик кучга эга, адабиёт ва санъат учун туганмас манбадир. Жумладан, “Ошиқ Ғариб” достонидан “Келмади” деб номланган рукнидан олинган қуйидаги парча фикримизга мисол бўла олади:
Ақчам санга сирим, аён айлайин,
Ёрнинг гули келди, ўзи келмади.
Бошимдан ўтганни баён айлайин,
Ёрнинг гули келди, ўзи келмади.
Қаҳбо фалак бошим қилди ғамхона,
Ўзи келмай гули келди ғойбона.
Менинг учун этим бўлиб боғбона,
Ёрнинг гули келди, ўзи келмади.
Фалак менинг қанотимни қайирмиш,
Ғазаб билан мени ёрдан айирмиш.
Билмам энди ёрим кимга буюрмиш,
Ёрнинг гули келди,ўзи келмади.
Шоҳсанам қиз дерлар менинг отима,
Бир оҳ урсам олам ёнар ўтима.
Шундан бошқа ким ҳам етар додима,
Ёрнинг гули келди, ўзи келмади.
Мазкур парчада Шоҳсанам ўзининг ёри Ғариб ҳақидаги ички ҳиссиётлари, муҳаббатини ифода этганлиги намоён бўлади. Шохсанамнинг ҳис-туйғулари бадиий тасвир орқали эстетик жиҳатдан ўзига хос тарзда акс этган.
Хоразм заминида яратилган достонларнинг ғоявий мазмуни ранг–баранглиги билан ажралиб туради. Қаҳрамонлик, ватанпарварлик, ёрга садоқат руҳидаги достонлар билан бир қаторда, улар орасида касб ҳунарга ундовчи достонлар ҳам мавжуд. Бу даврга келиб турли мавзудаги достонлар сингари “Меҳтарлик рисолалари” ҳам шаклланган. Шундай рисолалардан бирида қуйидагича ривоят келтирилади: “Оллоҳ–таоло Одам Ато танасини лойдан ясагандан кейин, элчи фаришта ҳазрати Жаброил, оламни ҳаракатлантирувчи фаришта ҳазрати Микоил, охиратда карнай чалувчи бўрон фариштаси ҳазрати Исрофил, жон олувчи фаришта ҳазрати Азроилга Одам вужудига жон киргизишни топширган эканлар. Одамнинг ичи қоронғи зимистонлигидан жон у ерга киришдан бош тортади. Фаришталар кўп ва хўп ўйлашиб, охири жонни антиқа йўл билан одам вужудига киритишга қарор қилибдилар. Улар жаннатдан Тут ёғочини олиб чиқиб танбур, дутор, най ва ғижжак каби чолғу асболарини ясайдилар. Лекин қанча уринишмасин улардан товуш чиқара олмайдилар. Фаришталар чарчаб ухлаб қолишади. Уларнинг ҳатти–ҳаракатини кузатиб турган Шайтон алайҳуланна барибир мен аралашмасам ҳеч иш чиқмас экан деб, танбур, дутор ва ғижжакларнинг қулоқларидан пастига бир донадан чўп қистириб, найнинг тешиклари ёнидан бир тешик очадики, “Шайтон харрак” ва “Шайтон тешик” иборалари ана шундан қолган. Бир пайт фаришталар уйғониб қарашса, чолғулар қўл теккизишга маҳтал бўлиб турган эмиш. Шундан кейин, ҳазрати Жаброил латиф бир нағма ўйлаб топади ва уни фаришталар билан жўрликда чалиб жонни Одам Ато вужудига киритган эканлар”.
Хоразм достонларида мусиқий омил, куй алоҳида ўрин тутади. Табиийки, достонларнинг парда тузилиши ўзининг мураккаблиги, узун тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги билан ажралиб туради. Агар кузатадиган бўлсак, достон йўлларининг лад асослари қонуниятлари, яъни товушқатор ва куй ҳаракатларида ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Масалан, ўзбек мусиқасининг бошқа соҳаларида кам учрайдиган, таркибида орттирилган секунда бўлган лад–локрий товушқатори, таянч нуқтаси товушқатор ўртасида жойлашган қўша ладлар энг қадимий ладлар бўлиб, уларнинг Хоразм достон йўлларида учраши алоҳида диққатга сазовордир.
Хоразм мусиқа фолклори намуналари мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Улар “айтишувлар”, “лапарлар”, яллалар”, “халқ қўшиқлари” ва ҳ.к. Масалан, халқ қўшиқларидан: “Чолхўрозим”, “Чипро далли”, “Сув бўлди”, “Олти халфа”, “Пардевол”, “Охтараман”, “Ишонма”, “Хива дудори”; достон қўшиқларидан: “Озод қил” (“Ошиқ Ғариб” достонидан), “Сафо келибсан” (“Гўзалхон” достонидан), “Бизнинг эллар” (“Юсуф Аҳмад” достонидан), “Ҳар йўлиққан дўст бўлмас” (“Гўрўғли” достонидан) кабилар шулар жумласидандир.
Хоразм достонлари Қашқадарё ва Сурхондарё достончилигидан фарқли ўлароқ, бўғиқ овозда эмас, балки очиқ овозда ижро этилиши, достоннинг тор ёки дутор, баъзан гармон, халқ чолғу асбоблари ансамбли жўрлигида ижро этилиши ҳақида суҳбат уюштирилди. Бола бахши Абдуллаев, Қаландар Норматов, Норбек Абдуллаев ва бошқа достончилар ижросида “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Авазхон”, “Бозиргон”, “Ошиқ Ойдин” каби Хоразм достончилик мактабига хос қўшиқларни куйланиши ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди.


Хулоса
Ўзбек халқининг урф – одат, анъана ва маросимларига алохида эътибор бериши маънавий тикланиш жараёни жадал кечаётган хозирги кунда мухим ахамиятга эгадир. Чунки ёшларни янгича рухда тарбиялаш, уларнинг онгига миллий мустақиллик ғояларини чуқурроқ сингдириш, аждодларимиз яратган қадриятлар мохиятини кенг тарғиб қилишда анъана ва маросимлар мохиятини англаш.ю уларни чуқурроқ тушунтириш миллий истиқлол ғоясини кенг омма орасига ёйишнинг таъсирчан воситаларидан бири хисобланади.
Ўзбек мусиқа маданияти қадимий ва ранг – баранг , айни пайтда, янги замон анъаналарини ўзида мужассам этган холда ривож топмоқда. Бунда аввало беназр халқ мусиқа ижоди, мумтоз мусиқа мероси, миллий бастакорлик, хозирги замон композиторлик ижодиёти , шунингдек, халқ, хаваскорлик хамда жўшқин оммабоп эстрада санъати каби шаклан ва услубан нихоятда сержилло жабхалар номоён бўлади. Маълумки, ўзбек халқининг маънавий гўзаллиги асрлар қаридан келаётган куй – охангларда ўзининг ажойиб, бетакрор инъикосини топган. Аждодларимиз берган таърифларидан бирига кўра, мусиқа – инсон рухининг озиқидир. Миллий мусиқа кўп асрлар давомида аждодларимиз бой маънавиятининг, теран тафаккурининг баркамол рухиятининг садоларидаги жонли ифодаси ва айни пайтда , яъни буюк давлат бунёдкори бўлмиш жамиятимизнинг рухи, қуввати ва жон озиғидир.
Download 187,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish