Шом юрти. Қобил кулолнинг уйи. Меҳмонхона. Оқшом.
|
|
|
Оқшом маҳал шаҳзода Қодир, Нодир ва Қобил кулол сой бўйидаги воқеа ҳақида суҳбатлашиб ўтирибдилар.
|
|
|
|
|
|
Нодир бир дам ўйланиб қолади ва кулолдан сўрайди.
Нодир: Малика Қорасоч парининг сўнгги устози ким бўлган?
Шу пайт унинг нигоҳи шаҳзодага тушади. Шаҳзода Нодир ва Қобилнинг режасини тинглашдан зерикиб, эснайди Нодир эса атайлаб томоқ қириб, уни ҳаёлини бузади.
Шаҳзода Қодир(ҳаёл суриб): Устози?... Ҳа... ҳа... (Нодирга шивирлаб) сўнгги устози бизга нега керак ўзи?!
Қобил кулол: Унинг сўнгги устози эсимда йўқ. Лекин маликага энг кўп устозлик қилган донишманд – Луқмони Акром. У ҳозир жуда кексайган, уйидан чиқмай, китоб ўқиш билан банд.
|
|
|
Шом юрти. Луқмони Акромнинг уйининг эшик олди ҳовлиси. Кун.
|
|
|
Нодир мезбондан ўша донишманднинг ҳузурига олиб боришни илтимос қилади. Улар кичик содда бир уй ёнига келадилар. Эшик олдида уларни 90 ёшлардаги оқ соқолли мўйсафид чол қарши олади. Нодир билан келган кулол уларни таништиргач, ортига қайтиб кетади.
|
|
|
Шом. Луқмони Акром уйи. Кун.
|
|
|
Донишманд қария: Ўғлим, сен, назаримда мендан нималарнидир билгани келдинг, нималардан умидворсан? Умидингни пучга яиқаришга мажбурман!
Вазиятни тўғри тушунган Нодир қария билан ҳайрлашиб, ортга қайтди. Нодир чуқур ўйга юриб бораркан, “Қорним очди, шекилли” деб, қадамини тезлаштиради. Бирдан тўхтаб, “Қандай йўл билан маликага suv va yegulik етказишар экан?” деб сарой яқинига йўл олади.
|
|
|
Shom saroy atrofi kech
|
|
|
Оқшом пайт Нодир сарой яқинига келганида тугун кўтариб олган бир канизакга кўзи тушади. Канизак шаҳдам қадамлар билан сарой ташқарисига йўл олади. Вазиятни фаҳмлаган Нодир унинг ортидан тушади.
|
|
|
Шом. Сой ёнидаги шаршара. Оқшом.
|
|
|
Сой бўйига яқинлашиб келаётган канизак атрофга бир қараб, шаршара ёнидаги гулларни аста очиб, ортида ғойиб бўлади. Шу пайт эса Нодир уни дарахт ортидан туриб, кузатарди. Сўнг Нодир ҳам шаршара ёнига келади ва гулларнинг бир бурчагини кўтариб қарайди.
|
|
|
Шом. Шаршара орти. Оқшом.
|
|
|
У ерда эса ғорнинг кириш йўлаги очилади. Ғорнинг ичида бояги ғойиб бўлган қиз қирқта зинапоядан тушиб, кўздан йўқолади.
Нодир ҳам ғорга кирмоқчи бўлиб, биринчи зинапояга энди оёқ босаман деганида, қандайдир шовқин эшитилди ва бирдан олов ёна бошлади. Биринчи зинапояни ташлаб, иккинчисига қадам қўйганида эса ҳеч нарса рўй бермади. Шундай қилиб Нодир ҳар иккинчи зинапояга қадам қўйиб, ғорнинг охиригача етиб олди.
|
|
|
|