Бойчечак
«Бойчечакнннг боласи»
Очди юзини;
Сувга чиққан холаси
Кўрди қизини!
«Бойчечакнинг боласи»
Етимча бир қиз...
Унинг ўгай онаси
Жуда ёмон тез!
«Бойчечакнинг боласи»
Юлиб олинди,
Юртнинг кўзи оласи
Жуда севинди!
«Бойчечакнинг боласи»
Ҳар уйда кулди,
Гўдакларнинг халтаси
Нон билан тўлди!..
шеъри, бу шеър маъноси ва унда тасвирланган воқеликнинг
«Ёмғир ёғалоқ,
Эчки чақалоқ,
Бойнинг қизининг,
Қорни думалоқ» қўшиғига қандай алоқаси бор? Ҳар икки асар: Чўлпон шеъри ва болалар қўшиғининг Наврўз байрами билан кесишадиган нуқталарини топинг ва талқин беринг?
10. Дарё образи келган халқ қўшиқлари:
Сизни унда, бизни бунда яратди,
Ўртамизда оқар дарё яратди,
Оқар дарё экан оқди-ю кетди,
Бевафо ёр экан, ташлади, кетди.
Тўртлик ва “Гўрўғлининг туғулиши” достонидаги Гўрўғли ва Райҳон подшо юртларини ажратиб турувчи дарёга қандай боғлиқлик ўринлари бор? Бу боғлиқ нуқтанинг семантик кўламини аниқланг, талқин беринг.
“Дарёнинг ул юзида уйларингиз
Оқаришиб кўринади бўйларингиз”. Туркум қўшиқлари семантикасини ушбу кесимда олиб, тадқиқ этинг.
11. “Гўрўғлининг туғилиши” достони аввалида Гўрўғлининг отаси Равшанни Шоҳдорхон аскарлари ёв бўлиб келганда Ҳамза асир қилиб, яширинча олиб кетади.
Савол: нега Така-Ёвмит аҳли бу ҳолатга беэътибор қолди? Сабаб нима? Бу эпизоднинг эпос ғоясига алоқаси қандай?
12. Халқ достонлари ва эртакларида синов комплекси – табу, шарт, шартлилик билан боғлиқ мотивлар мавжуд. Синов турларининг асар сюжетидаги ўрни ва вазифаларининг умумий ва хусисий жиҳатларини кўрсатинг.
13. Гўрўғлининг туғилиш вақти, унинг қабрда кечган даври, бия эмиб улғайиши ва Рустам қўлига келиб, ўз юртига қайтгунгача бўлган вақт талқинини эпик қаҳрамон ҳамда этнос кесимида таҳлил қилинг.
14. “Ўлан”, “Ёр-ёр”, “ Келинсалом” ва «Ашула» - лирик қўшиқ жанрларининг ўзига хос хусусиятлари ва уйғун жиҳатлари.
15. Алп – эпоснинг қаҳрамони. Этносда унинг қувватини намоён этувчи соҳибқиронлар ва улуғ қувватли саркарда-ю, подшоларнинг умумлашма бадиий образи бу алп ҳисобланади. “Алпомиш” ва “Гўрўғли” достонида алплик тизими асар ядросини тутиб турувчи моҳиятлардан биридир. Алплик тизими тасаввурларини ушбу достонлар мисолида қайта текшириб чиқинг.
16. Ўзбек халқ қўшиқлари, хусусан, лирик қўшиқларда поэтик рамзлар асосий фикр, туйғу, кечинма ифодачи сифатида муҳим ўрин тутади. Қўшиқлардаги етакчи рамзий образлар: олма, рўмол, том, ғоз, ўрдак, шафтоли, тамаки, оқ, қизил, сариқ ва ҳаказолар семантикасини аниқлаб, қўшиқларни талқин этинг.
17. “Сусамбил” эртагида нега ҳайвонлар Сусамбилга боришади? Сусамбилнинг Чамбилга алоқаси борми? Чамбил қандай шаҳар, бу тасаввурларнинг асоси ва бадиий талқинлари ҳақида ўз хулосаларингизни айтинг.
18. Эртаклардаги уч ака-ука йўл олувчи манзиллар:
1. Борса келар;
2.Борса номаълум;
3. Борса келмас. Булар қандай талқинга эга? Нега кенжа ботир борса келмасга боради. Бу эртаклар нимадан хабар беради?
19. “Ур тўқмоқ”даги сеҳрли буюмлар:
1. Очил дастурхон;
2. Қайнар хумча;
3. Уртўқмоқ ва яна ялмоғизнинг уч атрибути:
1. Тароқ;
2. Қайроқ;
3. Ойна ва бу жисмларнинг семантикаси нима? Нега улар бу хусусиятларни олди?
Эртак кесимидаги маъноси ва ҳаётдаги моҳияти нима?
20. “Дунёда йўқ ҳунар”, “Уч кўр ва бир йигит”, “Қўнғиз бекач” эртаклари ифодалаётган рамзий-тимсолий воситалари бизга нималардан хабар беради?
21. “Равшан” достонидаги:
«Ёр айланай қалпоқ тиккан қўлингдан» деб бошланувчи мурожаат ва Равшаннинг бозордаги халойиққа “Узоқдан келаётибман” деб бошланувчи қўшиқларнинг “Гўрўғли” достонларидаги бошқа барқарор шакл ва формулалар билан муносабатини таҳлил этинг.
22. Пойгада қатнашган отлар ҳисобини чиқаринг, чавандозларнинг этник таркибини аниқланг ва пойгани шу хил таҳлил қилинг. Бу ҳосилани эпоснинг умумий ғоясига боғлаб талқин этинг.
23. Равшан синчи ва Тўлабой синчи муносабати ва рақобатининг семантик кўламини эпос воқелиги маъно қатламлари кесимида талқин этинг.
24. Афсона, нақл ва латифаларнинг воқеликни акс эттиришдаги фарқи ва ассотциатив маъноларини ёритиб беринг.
25. Мақол, топишмоқ ва чалдирмоқ жанрларини қиёсан таҳлил этинг. Мақолларнинг ўз ва кўчма маъноларига диққат қаратинг. Топишмоқ ва чалдирмоқларнинг уйғун ва фарқли хоссаларига тўхталинг.
26. Гўрўғли туркумида еттита эпик от таржимаи ҳоли, эпик талқинлари акс этган. Бу отлар қандай отлар ва уларни эпик от образида талқин этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |