Ўзбек фалсафаси: долзарб масалалар



Download 59 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi59 Kb.
#287940
  1   2
Bog'liq
Узбек фалсафаси(ЯНГИ)


Фахриддин Мусаев
Ўзбек фалсафаси: долзарб масалалар
Мустақиллик йилларида халқимизнинг бой тарихий ва илмий-маънавий мероси қайта тикланиб, уни замон талаблари асосида ўрганиш, тарғиб этиш борасида улкан имкониятлар пайдо бўлди. Жумладан, миллий фалсафамизнинг қадимий манбалари, тарихий, ижтимоий-маънавий илдизларини жахон фалсафий тафаккурининг тараққиёт тенденциялари билан бевосита боғлиқ холда тадқиқ этиш бўйича илгари тасаввур хам қилиб бўлмайдиган уфқлар очилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил май ойида Самарқанд шахрида ўрта аср Шарқ алломаларининг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференцияда сўзлаган нутқи, ҳеч шубҳасиз, буюк аждодларимизни бебаҳо меросини ўрганиш ва тарғиб этишбда улкан тарихий қадам бўлди.
Бу хақида гапирганда, давлатимиз раҳбарининг ўзбек миллий фалсафасини халқимиз маънавий ҳаётининг мустаҳкам асосларидан бири сифатида таърифлаб, унинг ривожига мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб катта ахамият бериб келаётганини таъкидлаш лозим.
Хусусан, Юртбошимиз 1997 йилда бир гуруҳ олимлар, зиёли ва тарихчилар билан учрашиб, халқимиз тарихини, бой илмий ва маънавий меросини чуқур ўрганишга қилган даъвати ўзбек фалсафасининг шаклланиши учун фундаментал аҳамиятга эга дастуруламал бўлиб келмоқда.
Албатта, ўзбек фалсафасининг ривожланиш йўллари ҳақида илмий жамоатчилик, фалсафа фани соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган олимлар томонидан турли фикрлар билдириб келинади. Лекин, очиғини айтадиган бўлсак, яратилган шунча имкониятга қарамасдан, олимларимиз ўртасида бу борада етарлича фаоллик сезилмади. Бир мисол. Фалсафа фанлари докторлари, профессорлар А. Абдусамедов ва И. Эргашевнинг 1997 йилда эълон қилинган “Миллий фалсафа қандай бўлиши зарур?” мавзусидаги мақоласи олимларимиз, зиёлиларимизни илмий бахсга, фикрлашишга чорлаган эди. Минг афсуски, мазкур мақола, унда кўтарилган масалалар бирор илмий даврада муҳокама қилингани ёки бошқа мақола билан баҳс давом эттирилганини эслай олмаймиз. Мана, ниҳоят, орадан шунча вақт ўтиб, “Тафаккур” журналининг 2016 йил биринчи сонида Виктор Алимасовнинг суҳбати эълон қилинди. Муаллифнинг мустақил, танқидий фикрлари ҳамкасбларимизда қизиқиш уйғотди. Демак, файласуф олимларимизда фикрлашга, янгича мулоҳаза юритишга бўлган қизиқиш сўнмаган экан.
Ўзбек фалсафаси, хеч шубҳасиз, ҳар қандай оғир шароитларда ҳам ҳеч қачон ривожланишдан тўхтамаган. Бу ўринда Виктор Алимасов ҳақ.
Бугун ўзбек фалсафаси эмпирик тажрибаларни ва тарихий-илмий, маънавий меросни ўрганиш йўлидан бормоқда. Кейинги йилларда “Авесто”даги ғояларни, Маҳмуд Замаҳшарий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Наср Форобий, Алишер Навоий каби буюк аждодларимизнинг илмий, маънавий меросини ўрганиш анъанага айланди. Тўғри, мазкур меросни фалсафий таҳлил этиш, уни жаҳон фалсафаси билан умумий боғлиқликда ўрганиш бўйича тажрибалар ҳали етарли эмас.
Бугунги кунда ўзбек фалсафаси биринчидан, илмий-назарий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганишга, иккинчидан, эмпирик тажрибаларни жаҳон фалсафаси даражасида умумлаштиришга, учинчидан, гносеологик, бадиий-эстетик ва тарихий-маданий изланишларни мустақиллик даври нуқтаи назаридан асослаш, ўрганишга муҳтож.
Ҳозирги вақтда миллий фалсафамизнинг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини, фақат унга хос бўлган хусусиятларни илмий-назарий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг методологиясини яратиш, очиқ айтиш керакки, бир оз оқсамоқда. Бу борада бирорта тадқиқот яратилгани, ҳатто бирор мақола эълон қилингани, афсуски, маълум эмас. Кўпинча илмий анжуманларда баҳс, фикр алмашиш ўрнига баландпарвоз гаплар, чоп этилаётган илмий тўпламларда эса юзакилик, илмдан, ижоддан узоқ материаллар бериш одатга айланиб бормоқда.
Ҳамкасбимиз Виктор Алимасовнинг фикрлари айрим олимларимиз томонидан холис қабул қилинмаганидан хабардорман. Ахир, кимдир масъулиятни ўзига олиб, мудроқ кишиларни уйғотиши, ақлни сергак, ўзини ўзи тергаб яшашга ундаши зарур-ку.
Тўғриси, мен ҳам В. Алимасовнинг баъзи фикрларига қўшилмайман. Айниқса, унинг фалсафа фанлари доктори, профессор, устоз М. Абдуллаеванинг “Миллий ғоянинг илмий-фалсафий асослари” китобини “бадҳазм”, деб баҳолашини объектив хулоса эмас деб хисоблайман. Холбуки, М. Абдуллаева илм-фаннинг фалсафий методология масалалари билан узоқ йиллардан буён шуғулланиб келади, у кўплаб олимларга устозлик қилган илм фидоийсидир.
Миллий фалсафамизнинг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини, фақат унга хос бўлган хусусиятларни илмий-назарий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш, уни методологик асослаш кенг билимни, эмпирик ва гносеологик изланишлардан яхши хабардорликни, онтологик меросни баҳолай олиш кўникмасини, катта илмий иқтидорни талаб этади. У бир-икки мақола, ҳатто асар ёзиш билан ҳал бўладиган масала эмас. Бу вазифани хал этиш учун ўз умрини, куч-ғайрати ва билимини сарфлашга шай олимлар зарур. Худди шундай олимлар, тадқиқотчилар бизга етишмаяпти. Бу бизнинг, ҳаммамизнинг камчилигимиз – шундай тадқиқотчиларни тарбиялашга етарли эътибор бермаяпмиз. Тўғри, Д. Бозоров, Б. Намозов, Л. Баҳромов, С. Норқулов, С. Абдусаттарова, Ж. Мавлонов, М. Қаҳҳорова каби ёш, ҳаракатчан тадқиқотчиларимз бор. Лекин уларни ўзбек фалсафасининг илмий-методологик масалаларини ўрганишга йўналтиролмаяпмиз.
Марҳум академиклар И. Мўминов, М. Хайруллаев, А. Валиев, фалсафа фанлари доктори, профессор О. Файзуллаев ўзбек фалсафасига оид айрим мавзуларни тадқиқ этган, аммо илмий-методологик масалаларни эмас, балки тарихий-фалсафий ва маънавий меросни ўрганишга эътибор қаратишган. Ўзбек фалсафасини шакллантиришда ана шундай устозларимиз асарларига, мурожаат этиш зарур, албатта.
Илмий-методологик масалаларни ўрганишда яна бир нарсага эътибор қаратиш даркор. Ўзбек фалсафаси минтақадаги тарихий-фалсафий меросни, миллий мактабларни ўрганиш асосида яратилади. Ўлкамиз халқларининг менталитети, ҳаёт тарзи ва гносеологик изланишлардаги муштараклик, яқинлик ҳозирги мустақил республикалардаги миллий фалсафаларни ўрганишни тақозо этади. Биз улардан уйғунликни, қон-қариндошлик ришталарини, бир-биримизни маънавий, илмий бойитадиган жиҳатларни излашимиз керак.
Ўзбек фалсафаси қуруқ ерда пайдо бўлмаган, албатта. Халқимиз тўплаган эмпирик тажриба ниҳоятда бой. Биргина Тошкент Шарқшунослик қўлёзмалари маркази кутубхонасида ўн мингдан зиёд қўлёзмалар бунинг ёрқин мисолдир.
Бундан ташқари, фалсафамиз халқимизнинг оғзаки ижоди, амалий санъати, дидактик ғоялари, архитектура-қурилиш тажрибалари, бадиий-эстетик маданиятига тянади. Уларни умумлаштирган, илм-фан даражасида талқин этган файласуфлар қани? Олимларимиз замонавий муаммоларни ўрганишга кўпроқ уринишмода. Аслида, бу ёмон эмас, бироқ бу йўналишда ҳам тадқиқотчиларимиз бирор янги ғояни илгари суришолмаяпти-да!
Нима учун биз Ф. Фукуяма, А. Ф. Хаек, Ё. Хантингтон, К. Поппер, Хосе Ортега Гассет, Э. Карнеги, Э. Фромм асарларини ҳайратланиб ўқиймиз? Чунки уларда мустақил фикрлаш, очиқ баҳс, танқидий ёндашиш кучли. Инсон қалби мутеликни, арзимаган нарсани кўкларга кўтаришни ёқтирмайди. Айниқса, демократик қадриятлар қарор топаётган Ўзбекистонда эркин изланишга қизиқиш юқори. Шундай экан, жаҳон фалсафаси даражасида фикрлаш, тадқиқотлар ўтказишимиз лозим, бу ўзбек фалсафасини жаҳонга танитади.
Шарқ дунёси – бадиий-эстетик, поэтик ва фалсафий дурдоналарга бой дунё. Мазкур меросда тилга олинмаган, ифода этилмаган мавзу йўқ. Уни таҳлил қилиш фақат адабиётшуносларнинг иши бўлиб қолмоқда. Файласуфларимиз-чи? Умуман, файласуфларимиз эстетик ижодни биладими? Нега бўлмаса уларнинг ёзма нутқи ғализ, инсон ақлу идрокига ва қалбига завқ, фикр бермайди? Бадиий-эстетик ижоднинг сирли олами, инсон қалбини жунбушга соладиган тасвирлар ва образлар фалсафадан рефлексив изланишлар учун бебаҳо манба-ку! Илмият, ақлият, бадиият ва ҳиссиёт уйғунлиги фалсафани инсон қалбига яқин қилиб келган. Бизнинг файласуфларимиз буни унутгандек.
Фалсафага ўзини ўзи танқид, баҳо, қизғин илмий бахслар керак. Ғарб фалсафасига қаранг: Платонни Аристотель, Аристотелни Р. Декарт ва Ф. Бекон, уларни XVIII аср француз маърифатпарварлари Юнг, Беркли, кейин эса Маркс, Ницше танқид қилади. Гельвеций, Файербах, И. Кант, Гегель, Дидро фалсафаси олдинги мутафаккирлар билан кескин илмий баҳслар асосига қурилган. Уларда биздагидек баёнчилик, санахонлик учрамайди, ҳар бир файласуф фикр, ақл, ижод доирасини кенгайтиришга интилади. Жонли мулоқот Ғарб фалсафасининг жозибали жиҳатидир.
Ницше, Шпенглер бутун Ғарб олами билан, А. Камю, Ж. П. Сартр, Э. Фромм ўз даври билан баҳс қилади. Хоссе Ортего-и Гассет, Э. Каннеги, В. Франкл, Г.Торо, С.Кьеркогор, Д.Мур бедилликни, заифлик ва маслаксизликни қоралайди. Демак, тафтология фалсафанинг, эркин фикрлашнинг душмани, биз ана шу ёвдан қутулолмаяпмиз.
Танқид қанчалик зарур бўлмасин, муаммони ҳал этиш йўлларини излаш, топиш ҳам шунчалик лозим. Хўш, ўзбек миллий фалсафасини шакллантириш учун нималар қилиш даркор?

Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish