Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Қачон миянинг ички босими ошади? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Қачон миянинг ички босими ошади?
Жавоб: Авваламбор, мия ички босими ошиши сабаблари ҳақида маъ-
лумот берсам. Ҳали айтиб ўтганимдек, бу патологик ҳолатнинг асосий 
сабаб ларидан бири – мия пардаларининг ўткир яллиғла ниши, яъни ме-
нингитлар. Кейин энцефалитлар (мия тўқимаси яллиғланиши), бош мия 
жароҳатлари, лептоменингит ва хориоэпендиматитлар.
Лептоменингит – бу мия пардаларининг сурункали яллиғланиши 
бўлиб, унинг ҳам асосий белгилари бош оғриқлардир. Лептоменин-
гит менингитга ўхшаган оғир касаллик эмас. Менингит юқумли касал-
лик ва уни инфекционист даволаши керак, лептоменингит эса умуман 
юқмайди ва уни невропатолог даволайди. Лептоменингитда миянинг 
ички босими ҳар доим ҳам ошавермайди. Хориоэпендиматит – бу мия 
қоринчаларининг ички девори яллиғланиши. Айнан мана шу ички де-
вор (эпендима) ликвор ишлаб чиқарувчи ва ортиқча ликворни қайта 
сўрувчи ўсиқчалардан иборат.
Бу касаллик деярли ҳар доим миянинг ички босими ошиши билан 
бошланади. Афсуски, ҳозирги невропатологлар бу ташхисни деярли 
қўйишмаяпти. Бу яхши эмас. Ваҳоланки, “лептоменингит ва хорио-
эпендиматит” атамаларини Ўзбекистон фахри, ХХ асрнинг буюк невро-
логи, жаҳон неврологияси ривожига улкан ҳисса қўшган юртдошимиз 
Наби Мажидов 1972 йили таклиф қилган. Бу иккала касаллик номи “Кат-
та тиббий энциклопедия”да ҳам ўрин олган. Керак бўлса, хориоэпен-
диматит – “Мажидов касаллиги” деб аталиши керак. Мен бу масалани 
халқаро анжуманлардан бирида кўтармоқчиман. Мажидов улкан мерос 
қолдириб кетди. Унинг барча асарларини инглиз, немис, француз тил-
ларига таржима қилиш вақти келди. Акс ҳолда, ўзбек олими яратган бу 
ташхисни биздан ўғирлаб қўйишади ва ўзиники қилиб олишади. Илм-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
205
фанда бундай воқеалар ҳар доим учраб турган. Илм-фанда нафақат пла-
гиатлик, балки ғоя ўғрилари ҳам анчагина. Хорижда ҳар қандай кашфи-
ёт, ҳатто оддий симптомга ҳам олимлар номини беришади. 
Биласизми, мавзудан четлашаётгандек кўринсам-да, илм кишиси 
сифатида ўтган олимларни эслаш бурчим. Қолаверса, миянинг ички 
босимини Наби Мажидов даражасида ўрганган олим йўқ. Боз устига, 
“Миянинг ички босими ошиши” ташхис эмас. 1972 йилгача дунё невро-
логиясида “Мия ички босими ошиши” ибораси ўз нозологиясига (яъни, 
касаллик номига) эга бўлмаган. “Хориоэпендиматит” ушбу атамага жуда 
мос келади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish