Савол: Ота-оналар, боғча тарбиячилари ва мактаб ўқитувчиларига
қандай масла ҳатлар берган бўлар эдингиз?
Жавоб: Бола ҳам худди катталарга ўхшаб ҳаётда ўз ўрнини топишга
интилади, атрофдагилар эътиборини қозонишни истайди. Бу албатта
яхши! Мазкур интилишни ота-она ва мактабда ўз вақтида илғаб олиб,
уни илҳомлантириш ўта муҳим. Бу ин ти лишларни эътиборга олмаслик
ёки бўлмаса «Қи ла ёт ган ишларинг сенга керак эмас, сен ҳали ёшсан»
каби иборалар ёки боланинг хатоларини рўкач қилиш, энди куртак ота-
ётган қизиқишларни йўққа чиқаради ва унинг мустақил шахс сифатида
шакл ланишига тўсқинлик қилади.
Агар ота-она болада бирор фанга ёки ҳунарга қобилиятини сезиб
қолса, унга ҳар томонлама ёрдам бериши зарур. Лекин болага кераги-
дан ортиқ ча талаб қўйиш, дарс қилишга мажбур қила вериш, кўчада бир
оз ўйнагани қўймаслик салбий асорат ларга олиб келади. Қуйидаги ми-
сол ота-оналарга сабоқ бўлади деб ўйлайман.
Ҳали 8 ёшга тўлмаган Г. исмли қизчани менга кўрсатишди. Қизча
бош оғриғидан шикоят қилар эди. Қизнинг ота-онаси менга «Врачлар
қизимизда бош оғриғи сабабларини аниқлай олишмаяпти ва берила-
ётган дорилар фойда бермаяпти», деб шикоят қилишди. Қизчани тек-
шираётиб шу нарсага амин бўлдимки, у умуман кам сўзлар, бир нуқтага
қараб тураверар, мен берган саволларга зўрға жавоб берар эди. Ўзи
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
154
ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилсам, фақат боши оғришини айт-
ди. Унда депрессия ва аутизм аломатларини аниқладим. Қиз аввал ҳеч
қандай касал бўлмаган, мия жароҳатлари олмаган, ички аъзолари ҳам
соғ лом эди. Қизчадан «Бошинг доим оғрийдими, оғри маган пайти бор-
ми», деб сўрасам, у: «Ҳа, доим оғ рийди, лекин ноябрь ойида оғримади»,
деб жавоб қайтарди (бемор февраль ойида текширилаётган эди).
Қиздаги бош оғриқнинг сабаблари ва касаллик анамнезини яхши-
лаб ўрганганимдан сўнг шу нарса маълум бўлдики, уни 6 ёшлигидан
бошлаб ўқитиш тизими кучайтирилган мактабга беришган. Бундан
ташқари, қизча мак таб дан қайтганда инглиз тили ўқитувчиси у би-
лан уйда машғулот олиб борган, сўнг эса ота-онаси қизчанинг били-
мини текшириш бўйича доимо савол-жавоблар ўтказган. Тенгдошлари
билан ўйнагани чиқишга қўйишмаган. Албатта, бу ортиқча талаблар
уни руҳан чарчатиб қўйган. Ўқитувчилар ва ота-онаси олдида доимий
масъулият сезган қизчанинг мияси доимо ҳиссий зўриқишда бўлиб, бо-
ра-бора у камгап, фақат саволларгагина жавоб берадиган, ўз тенгдош-
лари билан ўйнамайдиган бўлиб қолади. Сўнгра эса қизчада доимий
бош оғриғи ривожланади. Ноябрь ойида эса қизча мактабдан таътилга
чиққан, отаси эса бошқа шаҳарга хизмат сафарига кетган эди. Қизча бу
даврда, табиийки, дарс қилмаган ва кўп вақтини тоза ҳавода ўз тенг-
дошлари билан ўйнаб ўтказган. Дарслардан вақтинча дам олиш, ақлий
машғулотларни чеклаш, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиш натижасида
қизчада депрессия ва аутизм аломатлари (камгаплик, иштаҳа йўқлиги,
ҳеч нарсага қизиқмаслик ва бош оғриғи) ўтиб кетган.
Бундан хулоса шуки, кўпчилик асаб ва руҳий бузилишларнинг са-
баби нотўғри ҳаёт тарзи, ор тиқча ҳиссий зўриқиш, ёшга мос бўлмаган
талаб ларнинг қўйилишидир. Бу салбий омиллар бартараф қилинмас
экан, дори-дармонларнинг таъсири кўзланган натижани бермайди.
Буюк мутафаккир Суқротнинг ушбу сўзларини барча болалар муас-
сасалари пештоқларига ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқ:
«Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар! Агар бола танқид қилина-
верса, у нафратланишни ўрганади, агар бола адоватда яшаса, у тажо-
вузкорликка ўрганади, агар бола масхара қилинса, у индамас, одамови
бўлиб қолади, агар бола ҳадеб танқид қилинаверса, у ўзини гуноҳкор ҳис
қилиб ўсади. Агар бола сабр-тоқат, хотиржамлик билан ўстирилса, у
бошқаларни тушунишни ўрганади, агар бола қўллаб-қувватланса, у ўз
кучига ишонишни ўрганади, агар мақталса, у миннатдор бўлмоқликни
ўрганади. Агар бола виждонийлик ва ҳалолликда улғайса, у адолатли
бўлишни ўрганади, агар хавфсизликда яшаса, у инсонларга ишонишни
ўрганади».
АСАБ ВА РУҲИЯТ
155
Do'stlaringiz bilan baham: |