Зарифахон Маматқулова Улуғбек Пўлатов


-боб. Таълим муассасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан таълим



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/231
Sana05.11.2022
Hajmi2,41 Mb.
#860862
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231
Bog'liq
2 5213275374544228803

 
4-боб. Таълим муассасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан таълим 
муассасасида умумий профилактик тадбирларни амалга оширувчи ходимларнинг 
асосий вазифалари 
15. Маьнавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг асосий вазифалари: 
бириктирилган масъул ходимларга, синф раҳбарлари ва психологка тегишли методик 
ёрдам кўрсатиш; 
ўкувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб боришда иштирок этиш; 
таълим муассасасида ташкил этиладиган турли маданий-маърифий тадбирларга ички 
назорат рўйхатидаги ўқувчиларнинг жалб этилишини таъминлаш; 
ўкувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тажрибали педагог ходимлар, таълим 
муассасаси хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳудудий профилактика инспектори ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаоллари билан суҳбатлар уюштириш; 
таълим муассасаси ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасасиʼʼ ҳамкорлиги 
Жамоат Кенгаши йиғилишларида тарбияси оғир, мунтазам дарс қолдирувчи ўкувчилар ота-
оналарининг фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизликларининг муҳокама килиб борилишини 
ташкил этиш; 
ички назорат рўйхатида турган ҳар бир ўқувчининг хулқидаги ижобий ўзгаришлар ва 
улар томонидан эришилган ҳар бир ютуқнинг эътироф этилиши ва рағбаглантириб 
борилишини таъминлаш. 
16. Синф раҳбарларииинг асосий вазифалари: 
“Тарбиявий соат”ларда ўқувчиларда соғлом фикрлаш, тиббий маданият, соғлом 
турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш, дарсларга 
жиддий тайёрланиб келиш, бўш вақтларида тўгаракларга қатнашиш ва китобхонликни 
тарғиб қилиш; 
таълим муассасаси ва ундан ташқарида ўқувчилар томонидан тақиқланган буюмлар 
(ўткир тиғли жисмлар, ўйин картаси, турли зарарли кимёвий моддалар ва пиротехник 
воситалар, махсус газ сачратувчи мосламалар, қимматбаҳо буюмлар, маънавиятга ва хулққа 
салбий таъсир кўрсатувчи бошқа предметлар)ни олиб юриш мумкин эмаслиги ҳақида 
доимий тушунтириш ишларини олиб бориш; 
ўқувчиларнинг оилавий шароитини ўрганиш ва ота-онасига педагогик-психологик 
ёрдам кўрсатиш; 
ўқувчининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда тўгаракларга жалб қилиш; 
ўқувчини таълим муассасаси ва синф миқёсида ўтказиладигап турли маданий- 
маърифий тадбирларга мунтазам равишда жалб қилиш; 


99 
ўқувчининг бўш ўзлаштираётган фанлар бўйича фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб 
бориш, фан ўқитувчисига дарсларда ушбу ўқувчини фаоллаштириш юзасидан керакли 
тавсиялар бериш; 
ўқувчиларнинг дарсларга тўлиқ ўқув қуроллари билан иштирок этиши ва давоматини, 
шунингдек одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини кунлик назорат қилиб бориш; 
ўқувчилар мактабга келмай қолган ҳолатда зудлик билан шу куннинг ўзида 
(соат 10:00 гача)
уларнинг ота-оналари билан телефон орқали боғланиб, вазиятга ойдинлик 
киритиш, ота-онаси билан боғланиш имкони бўлмаганда, таълим муассасаси раҳбариятини 
огоҳлантириш; 
ўқувчининг ўқиши ва хулқида кузатилаётган ҳар қандай ўзгаришларни уларнинг ота-
оналари ва мактаб раҳбариятига маълум қилиш; 
ўқувчининг хулқидаги ва фанларни ўзлаштиришидаги ҳар қандай ижобий 
ўзгаришларни рағбатлантириш чораларини кўриш. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish