Zаrgаrlik sаnоаtini rivоjlаntirishning аsоsiy istiqbоllаri режа: Заргарлик санъати тарихи



Download 265,5 Kb.
bet3/5
Sana10.06.2022
Hajmi265,5 Kb.
#652045
1   2   3   4   5
Bog'liq
ZАRGАRLIK SАNОАTINI RIVОJLАNTIRISHNING АSОSIY ISTIQBОLLАRI

Зираклар (115-расм) - аёлларнинг (асосан) қулоқлари учун, бир қанча турлардан иборат. Бошқа тақинчоқлардан фарқли зираклар жуфт холатда ишлаб чиқарилади. Жуфтнинг бир бўлаги иккинчи бўлаги билан батамом ўхшаш; сарфланган металл ва тошнинг оғирлиги, ранги ва шакли бир хил бўлиши даркор. Узуклар син­гари зираклар хам оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Мураккаблиги унинг тузилиши ва тайёрлаш технологияси бўйича аниқланади. Зиракнинг асосий қисмларини безак қисми - кўзхона, қулф қисми ва агарда бўлса, осилчоқлар ташкил этади. Ҳар бир асосий қисм мураккаб хисобланиши мумкин. Зиракларнинг олдинги безак қисми билан бирга орқа қулф қисмига хам эътибор берилади. Чунки қулф хам зиракнинг чиройига сезиларли таъсир кўрсатади ва шу сабабли унга катта талаблар қўйилади. У ишлатишда оддий, қулай, мустахкам, зиракнинг безак қисмига ва қулоқнинг осилган кисмига мос тушиши, инсон баданининг тегиб турган қисмига зарар етказмаслиги зарур. Қулфлар тузилиши ва ишлашига қараб бир текисда букилган илмоқли ёки илмоқсиз, резба ёрдамида беркилувчи, пружинасимон ва шу каби бўлиши мумкин.
Г/.глапу'м.ар (б-расм) - аёлларнинг тақинчоғи бўлиб, кукракка, ёкага, бўйин олдига тақилади. Тўғноғичлар бир қанча турда тайёрланади ва ишлаб чиқарилади. Туғноғичларни оддий ёки мураккабга бўлиш мушкул. Оддий бир тош учун мўлжаллаб туғноғич тайёрланадиган бўлса хам, унинг ўлчамлари кичкина бўлмайди, бу ўз навбатида мураккабликни хосил этади. Туғноғичлар турли шаклларда бўлиши мумкин - бир текис, нотекис, шохча кўринишида, барг кўринишида ва шу ккбилар. Улар турли - қўлда, филигран, штамплаб, қуйма ва йиғма усуллар билан тайёрланиши мумкин. Туғноғичнинг олд қисмига безаклар жойлашса, орқа қисми тугнаш учун хизмат этади. Уларни тугнаш учун турлича илмоқли қулфлардан фойдаланидади.
Кулонлар (117-расм) - аёлларнинг (эркакларнинг) кўкрагига ёки бўйнига мўлжалланган тақинчоқ; занжирга, маржонга ёки бирон буйинбоққа осилиб тақилади. Оддий кулонлар туркумига бир тош учун мўлжалланган кўзхонали ва занжирга илиш, халқачасидан ташкил топган кулонлар кирипги мумкин. Кулонлар турли кўринишда - бирон белгини (мучал, исм, тумор ва шу каби) билдирувчи ёки бир неча тошли, турли шаклли бўлиши мумкин. Баъзи холларда, занжирга осиш учун мўлжалланган халқача хам, тошлар билан безатилиши мумкин. Кўп холларда кулонлар узук, зирак билан бир туркумда тайёрланади.
Зебигардон (118-расм) - аёлларнинг бўйнига тақиш учун мўлжалланган тақинчоқ бўлиб, кўп холатда унинг деталлари занжирчанинг йўналиши бўйича жойлашади. Агарда кулон осилчокдан ташкил топган бўлса, зебигардон бир-бири билан уланган ёки уланмаган бир қанча осилчоқлардан ташкил то­пади. Агарда кулон занжирда бемалол харакатланадиган бўлса, зебигардонни занжирга улаш икки халқача билан амалга оширилади, бунинг ёрдамида у занжир билан биргаликда харакатланиши мумкин. Зебигардон одатда бир қанча тошлар би­лан безатилган ва бир-бири билан илашиб кетган элементлардан ташкил топади. Одатда зебигардонлар баданга яхши ёпишиб туриши учун уларнинг остига қовурға қўйилмайди.
Зашкирлар (119-расм) - аёллар ва эркаклар бўйнига осиш учун мўлжалланган, турли тўқималардаги бирикма элементлар шодаси. Улар қулда ёки дастгохда тўқилиши мумкин. Тўқималарнинг тузилишига қараб оддий ёки мураккаб тўкилган занжирларга туркумланади. Баъзи холларда тўқималар штамплаб ёки қуйма кўринишида тайёрланиши мумкин. Занжирларнинг узунлиги инсон бўйнининг узунлигига қараб танланади ва 40, 45, 55, 60 см оралиқда бўлиши мумкин.
Билакузуклар (120-расм) - аёллар хамда эркакларнинг қўлига тақиш учун безак ёки кундалик хаёт (масалан, соат тасмалари) учун керакли ашё бўлиши мумкин. Безак учун мўлжалланган билакузуклар тузилиши, материали, безак тошлари ва заргарона бажарилганлиги билан ажралиб туради. Тузилиши бўйича - бутун, бўлаклардан, бир неча тўқималардан ташкил топган бўлиши мумкин. Қимматбахо ёки яримқкимматбахо металл ва тошлардан, филигранли бадиий бажарилган билакузукларнинг қиймати юқори баҳоланади. Кўп билакузуклар занжирсифат кўринишда тайёрланади.

Download 265,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish