Зангиота тумани прокурори
адлия кичик маслахатчиси
Х.А.Кенжаевга
Қуйичирчиқ туман Пенсия
Жамғармаси бўлими
“Ижтимойи химоя ягона
реестри” АТ шўъбаси бош
мутахассиси, Қуйчирчиқ
таман Ойдинобод МФЙ
Муборак Кўчаси 11-уйда
яшовчи маълумотим
тугаланмаган олий Джураев
Даврон Хайрулла ўғлидан
Тел: +998975400698
Тушунтириш хати
Менга берилган саволларга кўра қуйидагиларни тушунтираман. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг 2021 йил
29 октябрдаги 39-хс сон буйруғига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилоятининг Зангиота туман бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилаларни кам таъминланган деб эътироф этилганлиги юзасидан Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти туман (шахар) бўлимларида ўрганишлар ўтказиш бўйича тузилган ишчи гурух азоси Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати бошқармаси бош мутахассиси Р.Саидакбаров хамда Қуйичирчиқ таман “Ижтимойи химоя ягона реестр” АТ шўъбаси бош мутахассиси Д.Джураев, томонидан Пенсия жамғармаси Зангиота туман бўлим бошлиғи Д.Собиров хабардорлигида ва бўлимдаги шу ишларга дахлдор бўлган бошқа масъуллар иштирокида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш ишлари 2021 йилнинг 29 октябрда бошланиб, 10 ноябрга қадар ўтказилди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Зангиота туман бўлимига шу тумандаги Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан 2 ёшгача бола парвариши, 14 ёшгача болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам учун қабул қилинган ариза ва йиғма хужжатларнинг тақдим этилиши қонунийлиги ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими дастурига тўғри киритилиши юзасидан 2021 йил январь – октябрь ойлари тўлов қайдномалари рўйхатидаги фуқаролар мавжуд хужжатларига асосан танлов асосида ўрганилди.
Ўрганиш якунида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 86 та МФЙларда истиқомат қилувчи фуқаролар бўйича жами 15 ҳолатда хато-камчиликлар аниқланди шундан 12 та холатда Ягона реестир дастурининг ёки масул ходимларнинг хатосилиги тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасман.
Жорий йилда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг дастурдаги қуйидаги маълумотлари билан ўрганилди. 1. Аризачининг оила таркиби, МФЙ томонидан аризада тўлиқ кўрсатилган аммо дастурга пенсия жамғармаси томонидан аризачининг турмуш ўртоғи 2 та холатда дастурга киритилмаган Фуқаро М.Халилова, Н.Гулямова хамда 1 та холатда Фуқаро Н.Парпиеванинг аризасида МФЙ томонидан аризачининг турмуш ўртоғи билан қонуний никохи бўлсада аризада турмуш ўртоғи кўрсатилмаган ва ушбу ариза дастурга натўғри киритилган. 2. Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумотлар, 3. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи оила азоси мавжудлиги, МФЙ томонидан аризада мақоми аризада кўрсатилмаган бўлсада пенсия жамғармаси томонидан 4 та холатда хам дастурга натўғри киритилган фуқаролар Н.Парпиева, Д,Хабубулина, Д.Джураева, Ж.Ризаевалар 4. Чет элдаги олий таълим муассасаси талабаси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганида), 5. Касб-ҳунар коллежи, техникум ёки академик лицей ўқувчиси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганда), 6. Чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташи сабабли оилада бўлмаган шахс, МФЙ томонидан аризада мақоми кўрсатилмаган бўлсада пенсия жамғармаси томонидан 3 та холатда хам дастурга натўғри киритилган фуқаролар И.Касимова, А.Рахимова, М.Байсарова, 7. Ҳарбий таълим муассасасида таълим олиши сабабли оилада бўлмаган шахс, 8. МФЙ томонидан аризада 3 ёшгача бола парваришда мақоми аризачининг эрига аризада кўрсатилмаган бўлсада пенсия жамғармаси томонидан 5 та холатда хам дастурга натўғри киритилган фуқаролар Б.Ахмедов, К.Ниғманов, Н.Умирзақова, С.Каримов, Н.Ишматова 9. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисидаги маълумотларни дастурда тўғри белгиланлигини бирламчи ҳужжатлар билан ўрганилди.
Ушбу тушунтири мени сўзимда тўғри ёзилди.
2022 йил 5 январ Д.Джураев
Do'stlaringiz bilan baham: |