230
миянинг қабул қилиш даражаси сусайиб, уларда зерикиш аломатлари содир бўла бошлайди. Агар
ўқитувчи бу ҳолатни ўз вақтида сезиб, уларни бу ҳолатдан чиқаришга ҳаракат қилмаса, бу дарсдан
кутилган мақсадга эришиб бўлмайди. “Ўқитувчи - киши руҳининг муҳандисидир” деб бежиз
айтилмаган.
Шундай экан, ўқитувчи ўқувчилар ақлий фаолиятини вақти билан ўзгартириб туриш
хусусиятига эгадир. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида толиққанлиги сезилган вақтда дидактик
ўйинлар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Иш тажрибаларимизда кўп қўллайдиган бундай ўйин
турларидан “Ишчанлик ўйинлари”ни мисол қилиб олишимиз мумкин. Бундай ўйин турида
ўқувчилар ўртасида ақлий иш юзасидан мусобақа ташкил қилинади. Мусобақада тез, тўғри, чаққон
ҳолда ишни якунлаган гуруҳ ғолиб саналади.Ҳақиқатдан ҳам, болаларда билим олишдан ҳам
биринчи бўлиш, ўқитувчининг рағбатини эшитиш иштиёқи анча кучли бўлади.
Моҳир ўқитувчилар мана шу вазиятдан унумли фойдаланадилар. Мактабларда математика
дарсларидаги ташкил этиладиган “Ишчанлик ўйин”ларидан мақсад ўқувчилардаги билим,
малакаларни мустаҳкамлаш бўлса ҳам энг асосийси уларни дарсга бўлган қизиқишларини
орттиришдир. “Ишчанлик ўйинлари”ни масала ечиш, мисол ишлаш, тестлар ечиш, оғзаки савол-
жавоб ташкил этиш орқали амалга ошириш мумкин. “Ишчанлик ўйини”ни ташкил этишдан мақсад:
1. Дарс жараёнида ўқувчи фикрини чалғитиш
2. Билим ва малакаларни мустаҳкамлаш
3. Тез, чаққон, тўғри иш бажаришга ўргатиш
4. Ўқувчини математика соҳасига бўлган қизиқишини оширишдир.
Вазифаси эса ўқувчиларни қисқа муддатда турли тушунча, формулалардан фойдаланган
ҳолда амалий иш бажариш, кўникмалар ҳосил қилиш ёки мавжуд, борларини бойитишдан
иборатдир. “Ишчанлик ўйини”да арифметик мисоллар, алгебраик соддалаштириш, масала-
мисоллар, геометрик масалалар, тест саволлари ёки викторина саволларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳамма ҳолларда ҳам бу вазифалар қисқа муддатда ҳал этилиши лозим бўлганлиги учун сарф
этиладиган вақт ҳам шунга мос бўлади.
“Ишчанлик ўйини”ни ташкил этиш тартиб қоидалари қуйидагича: аввало “Ишчанлик ўйини”
ўқувчиларни дарсдан чарчаш ҳолларида амалга оширилганлиги учун қисқа вақтга мўлжалланади.
“Ишчанлик ўйини” да синфдаги ўқувчилар ўтирган жойларини қаторига қараб гуруҳларга
ажратилади. Олинадиган вазифа (мисол, масала, тест, савол, жавоб) танланади ва чегаравий вақт
белгиланади. Синфдаги ёзув тахтаси гуруҳлар сонига қараб қисмларга ажратилади. Ҳар қайси
гуруҳни вазифаси ёзув тахтасига ёзилади ёки тайёрланганлари қўйилади. Ҳар бир гуруҳдан
биттадан ўқувчи ёзув тахтасига ўзига берилган топшириқни бажариб ўрнига ўтиради. Иккинчи
ўқувчи эса ёзув тахтасидаги вазифаларни бажаришни давом эттиради. Ўқитувчи ўқувчилар ишини,
сарф этаётган вақтини назорат қилиб боради. Гуруҳлар ёзув тахтасидаги ҳамма топшириқларни
бажариб бўлишгандан сўнг, қилинган ишларни умумлаштирилади. Бунда берилган топшириқни
тўғри бажарилишига, иккинчидан шу топшириқни бажаришга сарф қилинган вақтни тежалишига
эьтибор берилади.
Демак, умумлаштириш натижасига кўра қайси гуруҳ кўпроқ тўғри жавоб топган ва оз вақт
сарф қилинган бўлса, шу гуруҳ ғолиб деб топилади. Бу машғулотни 5-9 синфларда ўтказилиши
мумкин.
Ғолиблар
аниқлангач
ўқувчилар
диққатини
яна
дарсни
давомига
қаратиш
мумкин.Тажрибаларимиздан маьлумки, математикадан ташкил этиладиган дидактик ўйинлардан
“Ишчанлик ўйинлари”ни ўтказиш дарс самарадорлигини оширади, ўқувчилар фаоллигини
оширишнинг муҳим омили сифатида таьсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: