Йиғма тасмали пойдеворларни монтаж қилиш:
1 – пойдевор ёстиқчаси; 2 – девор блоки;
3 – қумли асос;
4 – арматурали белбоғ; 5 – қоришмадан тайёрлаган тўшама;
6 – тўташув жойини монолит бетон билан тўлдириш; 7 – блокни илиш.
2. Монолит плитани қуриш технологияси
Яхлит пойдеворлар (монолит плита) монолит темирбетондан тайёрланади, конструктив ечимига кўра улар силлиқ плиталар (зарур бўлганда устунлар остига йиғма стаканлар билан ўрнатилувчи), силлиқ плита монолит стаканлари билан (расм), қовурғали плита ва қутисимон кесимли плита кўринишида ишланиши мумкин.
Пойдевор плиталари, резервуарлар, туннеллар ва ҳ.к. ларнинг туби катта юзага эга ва жуда кўп арматураланганлиги билан тавсифланади. Бундай плиталарнинг қалинлиги 0,2 дан 2 м гача оралиқда бўлади. Уларни бетонлаш усуллари пландаги ўлчамлар, қалинлиги, арматуралаш даражаси, ишларни амалга оширишда мавжуд механизация, бетон аралашмасини етказиб беришнинг реал ҳажмларини хисобга олган ҳолда танланади.
Пойдевор плитасини тузилиш схемаси:
1 − пойдевор плитасининг баландлик бўйича чегаралари; 2 − бўйлама арматура;
3 – кўндаланг арматура; 4 – елимлаб ёпиштирилган гидроизоляция;
5 − бетонли асос; 6 − зичланган грунт.
3. Қоқиладиган қозиқлар ва шпунт конструкцияси
Қозиқлар бир қатор белгиларга кўра бир нечта гуруҳга бўлинади (6.7-расм):
материали бўйича – ёғоч, металл, бетон ва темирбетон, аралаш, грунтли;
конструкцияси бўйича – квадрат, қувурсимон, тўғри тўртбурчакли ва кўпбурчакли, кенгайтирилган ва кенгайтирилмаган, яхлит ва йиғма, призматик ва конуссимон, тўла кесимли ва ичи бўш, винтли ва қозиқ-колонналар;
қурилиш усули бўйича – қоқиладиган, заводда ёки майдончанинг ўзида тайёрланадиган ҳамда грунтга ботириладиган ва грунтда бевосита қуриладиган тўлдириладиган (тиқма) (олдиндан бурғиланган қудуқда);
иш хусусияти бўйича (юкланишни заминга узатиш усули бўйича)-қозиқ-устунлар, улар бинодан тушадиган юкни ўз учлари билан қоятош ёки амалда сиқилмайдиган грунтга узатади ва осма қозиқлар, юкланишни грунтнинг қозиқнинг ён сирти бўйича ишқаланиши ҳисобига узатади;
қабул қилинадиган юкланишнинг тури бўйича-марказий, вертикал таъсир кўрсатувчи юкланиш, эксцентриситетли юкланиш ва суғуриб олиш кучлари;
темирбетон қозиқларни арматуралаш тури бўйича- зўриқтирилган ва зўриқтирилмаган бўйлама арматура билан, кўндаланг арматуралаш билан ва унингсиз;
Қозиқли пойдеворларни қуриш комплекс жараён бўлиб, қоқиш методи мисолида қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ишларни амалга ошириш учун майдонни тайёрлаш;
- ҳар бир қозиқнинг табиий ҳолатига чиқарган ҳолда геодезик режалаш;
- қозиқларни ботирувчи қурилмани қурилиш майдонига етказиш, монтаж қилиш, созлаш ва синаб кўриш;
- тайёр қозиқларни улар тайёрланган жойдан улар қоқиладиган жойга ташиш;
- қозиқларни қоқиш;
- тайёр қозиқларни берилган белгилар бўйича қирқиш;
- қозиқларнинг қирқилган қолдиқларини қурилиш майдонидан олиб чиқиб кетиш;
- монолит ёки йиғма ростверкни қуриш;
- қурилмани демонтаж қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |