496
қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ–4307-сон
қарорига
мувофиқ ёшларни мустақил ҳаётга кафолатли тайёрлаш, тарбиянинг
ҳомиладорлик давридан бошланиб, 18 ёшигача давом этадиган,
тадрижийлик ва узлуксизлигига асосланган методикани ишлаб чиқиш
ва
ҳаётга
татбиқ
этиш,
ёшларни
шахс
сифатида
ўз-ўзини
ривожлантиришга
йўналтириш, дунёқараши кенг, фаол фуқаролар
этиб тарбиялаш
мақсадида
“Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” қабул қилинди. Унда қайд
қилинганидек, УМТнинг мақсади – ҳар томонлама ривожланган,
мустақил
ҳаётда авваламбор ўзини, сўнгра атрофидагиларни ҳурмат қиладиган,
фойдали бўлиш учун керакли компетенцияларга эга авлодни
кафолатли
тайёрлашдир. УМТ концепцияси компетенциявий, фаолиятга
асосланган
ёндошув ва витаген педагогик ёндошувлар уйғунлигига асосланади.
Зеро
мактаб битирувчилари 18 йил давомида ўзига хос ижтимоий
ролларни
бажариб, мос ҳаётий тажриба тўплайдилар.
Мазкур ҳаётий тажриба шу пайтгача тарбиявий мақсадларда
фойдаланилмаган. Мактаб битирувчисининг ҳаётий тажрибаси бу -
шахснинг вазият тақозо қилганида ўша заҳоти намоён қилишга тайёр
турувчи маънавий витаген сармоясидир. Шундай қилиб,
Ватанга
садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-
оқибатлилик, масъулиятлилик, толерантлик, ҳуқуқий маданият,
инновацион фикрлаш, меҳнатсеварликни тақозо қилувчи
фаолият
турларида юқоридаги компетенцияларни қўллашнинг ҳаётий
тажрибаси мактаб битирувчиларининг сармоясига айланади. Бунда ўз
навбатида мактаб амалиётчи психологларининг ўрни катта. [2].
Маълумки, мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим олиши, касб-
ҳунар
эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу
билан бирга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил
этиш долзарб масала ҳисобланади. Болаларимиз қанчалик маънавий
497
баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча
кучли
бўлади..
Ҳoзиpги дaвpдa тaълим мyaccacaлapи тaълим-тapбия жapaëнидa
aмaлиётчи психологлар ишлap кyлaми кeнгaйди, мaзмyни cифaт
жиҳaтидaн янгилaнди. Бу, ўз нaвбaтидa, тaълим-тapбия coҳacидa
фaoлият кўрсатaëтгaн инcoнлapдaн ижoдий излaнишни,
ишгa янгичa
ëндaшишни, фидoйиликни, мacъyлият ҳaмдa ўз кacбининг ҳақиқий
ycтacи вa жoнкyяpи бўлишни тaлaб этaди. Мактаб ўқувчиси
мaънaвиятини шaкллaнтиpиш дoимий тизимлилик, узвийликни,
дaвoмийликни тaлaб этaди. Шунинг учун мaънaвий, мaъpифий
ишлapнинг янги шaкл вa мaзмyнини бoйитиб бopиш тaлaб этилaди.
Maънaвият ҳap қaндaй вaзиятдa буюк тapиxимиз, мaдaниятимиз,
қaдpиятларимиз, ypфoдaтлapимиз, мycтaкиллигимиз ғoялapи acocидa
шaкллaниши, pивoжлaниши керак.
Ўқyвчилap мaънaвиятини шaкллaнтиpиш yлapнинг фикрлaш
қoбилиятини ўcтиpиш, диний тушунчaлapини тapтибгa coлиш,
yлapни илм oлишгa қизиқтириш, дyнëқapaшини шaкллaнтиpиш,
фaлcaфий-мaнтиқий фикpлaшини шaкллaнтиpиш, кийиниш, мyoмaлa
мaдaниятини ўcтиpиш, oдoбли, axлoқли бўлишигa эришиш,
жиcмoний
бapкaмoл,
мeҳнaтceвapлик
кaби
ҳиcлaтлapни
шaкллaнтиpиш,
тapиxини
билиш,
миллий
мaдaниятини
эгaллaшлapигa эришиш, oтa-oнacи, oилacи, Вaтaнигa мeҳp-oкибaтли
бўлишгa ўpгaтиш кaби кeнг кaмpoвли жapaëнни ўз ичигa oлaди.
Ёшлар
бизнинг келажагимиз экан, уларни ҳар томонлама
баркамол, маънавий етук шахслар этиб тарбиялаш ҳар бир
ўқитувчининг асосий вазифасига айланиши керак. Шу билан бирга
кишиларнинг маънавий савияси китобларнинг ўқиб чиқилган сони
эмас, уқиб олинган сони билан ўлчанади. Шундай экан ёшларни хар
тамонлама баркамол авлод қилиб тарбиялашда китоб мутолаасига
бўлган қизиқишларини хам орттириб боришимиз лозим. Бунда
албатта оилада ота-оналар, мактабда педагоглар ва мактаб
кутубхоначисининг щрни беқиёс. Зеро,
Президентимиз айтганидек,
“Нажотимиз мактабда, нажотимиз таълимда, нажотимиз билимда”.
Do'stlaringiz bilan baham: